Latest news

08:15Яна бир ТОП футболчи "Ал Насср"га ўтишга розилик берди  1 07:38Суперлига. Бугун Фарғона ва Самарқандда дахшатли ўйинлар бор  7 07:05"Кристал Пэлас" "Ливерпул"ни мағлуб этиб, ўз тарихида илк марта Англия Суперкубогини қўлга киритди  0 06:50Суперлига. "Сўғдиёна" "Машъал" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 03:00“Пахтакор-79” хотирасига бағишланган шеър  3 02:07Гампер кубоги. "Барселона" "Комо"ни тор-мор этди, Фермин ва Ямал дубль қайд этди  17 00:16Бельгия Про лигаси. "Антверпен" "Ауд-Хеверле Лёвен"ни мағлуб этди, Ўринбоев янги жамоасида дебют қилди  8 23:58Ўртоқлик ўйинлари. "Челси" "Милан"ни, "Юве" "Боруссия"ни мағлуб этди, "Ал Насср" эса Ла Лига дебютантига таслим бўлди  7 23:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" илк турда ўз уйида йирик мағлубиятга учради, Алиқулов захирадан майдонга тушди  0 23:14Арне Слот мағлубиятга изоҳ сифатида: "Кристал Пэлас"га ўтган мавсумда битта гол ургандик, бу сафар иккита"  3 22:44Отабек Нарзуллаев: "Ғалаба учун келгандик, бироз омад етишмади"  1 22:26Иван Бошкович: "Об-ҳаво ҳам ўйинга таъсирини ўтказди"  1 21:53"Барселона" Кристенсен бўйича қарорини ўзгартирди  0 21:16"Кристал Пэлас" трансферларга катта пул ишлатган "Ливерпуль"ни мағлуб қилиб, Англия Суперкубогини қўлга киритди!  28 20:55"Ман Сити" Доннаруммага қизиқмоқда. Клуб "Галатасарой" билан келишуви бор Эдерсоннинг кетишига тайёргарлик кўрмоқда  0

Про-лиганинг дебютанти «Нурафшон» ҳақида нималар биламиз? News

Про-лиганинг дебютанти «Нурафшон» ҳақида нималар биламиз?

Про-лига старти арафасида кутилмаганда Тошкент вилоятининг «Нурафшон» жамоаси мусобақада иштирок этадиган бўлди.

Бунгача мухлислар «Нурафшон» деганда асосан Бухоро вилояти жамоасини эсларди. Аммо 2018 йилдан энди Про-лигада Тошкент вилоятининг «Нурафшон» жамоаси иштирок этадиган бўлди. Олдинги йиллари ушбу жамоанинг номи «Ахмад Яссавий» дея юритилган. Хўш, у қандай жамоа? Олинган маълумотларга кўра, ушбу жамоага Воҳид Холбоев устозлик қилмоқда. Бунгача «Оқ-Тепа», «Локомотив-БФК», «Обод» каби жамоаларида бош мураббий ва ёрдамчи сифатида ишлаган мутахассис эндиликда Про-лига дебютантини бошқарадиган бўлди. Унга собиқ футболчи Асқар Жадигеров яқиндан ёрдам бермоқда. Андижонлик мухлисларнинг қалбидан жой олган Жадигеров бутсаларини михга илгач, аста-секин мураббийлик соҳасидаги илк қадамларини ташламоқда.

Холбоев - Жадигеров тандеми чемпионат старти арафасида зудлик билан селекция ишларини олиб бориб, таркибни шакллантиришга харакат қилишди.

Шуни ҳам қайд этиш керакки, Асқар Жадигеровда мураббийлик лицензияси билан боғлиқ муаммо юзага келгани сабабли, жамоа уни футболчи сифатида «заявка» қилган. «Нурафшон» Ўзбекистон Кубогининг ўтиш босқичида ўз уйида «Ифтихор»га имкониятни бой берган бўлсада, биринчи таймда рақибга етарлича ташвиш туғдира олганини айтиш мумкин.

«Нурафшон» таркибига назар ташлайдиган бўлсак, ўз вақтида Суперлига ва Про-лига жамоаларида ўйнаган футболчиларни учратиш мумкин. Хусусан, Равшан Ягудин, Элбек Равшанов, Дилмурод Қодиров, Сардор Расулов, Орифхўжа Абдухолиқов, Фаррух Шотурсунов, Мурод Ражабов, Руслан Вагапов, Мурод Тўйчибоев ҳамда Достон Абдураҳмонов жорий «Нурафшон» жамоасининг рўйхатидан ўтказилган.

Тақвимга кўра, Тошкент вилояти жамоаси чемпионатдаги дастлабки учрашувини ҳам Ёшлар иттифоқининг «Ифтихор» жамоасига қарши ўтказади.
Мазкур учрашув 6 апрель куни «Дўстлик» стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика