Latest news

10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  0 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  0 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  9 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  6 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  21 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  33 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  40 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  37 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  11

Про лигада ягона гол урилган ўйинни бошқарган ҳакамга чора кўрилди News

Про лигада ягона гол урилган ўйинни бошқарган ҳакамга чора кўрилди

Янги мавсумнинг илк туридаги дастлабки уч ўйинида дарвозаларга битта тўп киритилди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар қўмитасининг баҳсли вазиятлар юзасидан навбатдаги қарори эълон қилинди.


Унга кўра, жорий йилнинг 12 март куни Ўзбекистон Про лигаси 1-туридан ўрин олган “Арал” – “Дўстлик” баҳси бош ҳаками Жалолиддин Ҳуснитдинов ўйинда йўл қўйган хатолари туфайли учрашув назоратчиси томонидан 7,4 (қониқарсиз) баҳосига лойиқ кўрилган.

ЎФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг чиқарган хулосаси, учрашув назоратчисининг қўйган баҳоси инобатга олинган ҳолда бош ҳакам Жалолиддин Ҳуснитдиновга Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3.3-бандига мувофиқ, барча мусобақалардан 2024 йил 15 майга қадар, яъни:

— Ўзбекистон Кубогидан 3 та тур;

— Суперлига баҳсларидан 4 та тур;

— Про лига баҳсларидан 6 та тур;

— Аёллар Олий лигасидан 8 та тур;

— U21 лигасидан 4 та тур учрашувларига четлатиш, ўйин учун белгиланган ҳакамлик маошидан 75% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилган.

Аввалроқ Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази “Арал” – “Дўстлик” учрашувидаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарорини эълон қилганди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика