Latest news

02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  1 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  0 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  0 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  6 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  3 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  2 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  4 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  2 21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  22 20:59Алонсо "Реал"даги фаолиятини баҳолашни истамади  0 20:36Фергюсон МЮнинг соврин ютиши учун қанча вақт кетишини айтди  3

ПРО-Лигада навбатдаги истеъфолар News

ПРО-Лигада навбатдаги истеъфолар

ПРО-Лигада мураббийларнинг истеъфоси давом этмоқда.

ПРО-Лигада мураббийларнинг ишдан кетиши ҳамон тўхтагани йўқ. Яқинда "Б" гуруҳи қатнашчиси "Ифтихор" ва "Хотира-79" жамоалари бош мураббийи ўз аризасига кўра истеъфога чиқишни лозим топди. 

Хабарингиз бўлса керак, Ёшлар иттифоқи васийлигидаги Олтиариқнинг "Ифтихор" жамоасига 20 август куни ёш мураббийлардан бири - Исломбек Исмоилов бош мураббий этиб тайинланган эди. Бироқ унинг "Ифтихор"даги фаолияти бир ойга ҳам етиб боргани йўқ. Шунингдек ушбу жамоада ёрдамчи мураббий сифатида ишлаб келган Маҳмуд Маткаримов ҳам истеъфога чиққан. Шу боис кеча "Ифтихор" жамоаси "Лабса"га қарши бош мураббийсиз майдонга тушган. 


Шунингдек "Хотира-79" жамоасида ҳам мураббийларнинг кўнимсизлиги давом этмоқда. Нозим Муллаохунов ва Науфал Бобоевдан сўнг Камол Жўнашев ҳам Уйчи тумани жамоасида узоқ вақт ишлай олмай истеъфога чиқди. Кеча "Хотира-79" жамоасини "Нурафшон" қарши майдонга жамоа бошлиғи Носиржон Султонов олиб тушган.  

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика