"Про лигада бош мураббийлар ҳам ижарага берилади"
09 oct 2020 12:23
News
"Про лигада бош мураббийлар ҳам ижарага берилади"
Сезган бўлсангиз, "Хоразм" клуби 7-турга қадар фақат мағлуб бўлди.
Охир-оқибат клубда ўтган мавсум ишлаган бош мураббий Александр Ежовни ортга қайтариш керак деган фикрга келинди. Аммо Ежов мавсум бошида "Оқ-тепа" билан 1 йиллик шартнома имзолаб бўлганди. Хўш, нима қилиш мумкин?
"Оқ-тепа" ижара орқали пул ишлашни билади. Яқиндагина "Қизилқум" унинг нигериялик ҳужумчиси Иброҳим Томивани ижарага олганди. Бу сафар оқтепаликлар бош мураббий Ежовни ижарага бериш нархини "Хоразм" билан келишиб олишди. Натижа ҳозирча ёмон эмас. "Хоразм"ликлар сўнгги икки турда Суперлигага ҳаракат қилаётган "Нефтчи" билан дуранг ўйнашди, яна бир шундай клуб "Динамо"ни эса мағлуб этишди", - деб ёзади ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз саҳифасида.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Comments