Latest news

09:48Неймар коронавирус юқтириб олди  2 09:22Олимпия терма жамоамиз Қирғиз Республикасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади  0 08:53Қатар терма жамоаси бугун Тошкентга келади  3 08:26Нодир Элибоев БМБ мураббийлигидан кетди, унинг ўрнига футзалимиз афсоналаридан бири бош мураббий бўлди  1 08:00Назорат учрашуви. “Нефтчи“ “Нефтчи“ билан дуранг ўйнади  1 07:37U-18 терма жамоамиз Беларусга ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди  13 02:17ЖЧ-2026 саралаши. Нидерландия ва Австрияда ғалаба, Албания ва Сербия ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади  2 01:17Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"да кўрмоқчи  7 00:03ЖЧ саралаши. Англия Андоррага биттагина гол ура олди  5 23:26Гарначо МЮни тарк этади. Вингерга қайси клублар қизиқмоқда?  2 22:50Дембеле жароҳат олди  0 22:07"Барселона" тер-Штегендан қутулишни истамоқда  9 21:59Назорат ўйини. "Насаф" - "Сўғдиёна" баҳсида 7та гол урилди  1 21:40Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди"  2 21:20Айбек Нурбаев: "Биз икки очко йўқотдик"  1

Про лига ёзги танаффусдан августда қайтади, жамоаларда имкониятлар қандай? News

Про лига ёзги танаффусдан августда қайтади, жамоаларда имкониятлар қандай?

Tags :  Про Лига
ЎзПФЛ матбуот хизмати Про лигада 4 август санасига қадар ёзги танаффусга чиққанлигини маълум қилди.

Айни вақтга қадар мазкур чемпионатда 13 та тур учрашувлари якунига етди. Жорий мавсум якунида Про лигада биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритган жамоалар тўғридан-тўғри Суперлига йўлланмасига эга чиқишлари белгилаб қўйилган. Шунингдек учинчи ўрин соҳиби эса Суперлигани 12-ўринда тугатган жамоа билан плей-офф учрашувида майдонга тушиши керак. Ушбу ўйин аввалдан маълум қилинганидек Про лига вакили майдонида ўтказилади. 




Ортда қолган 13 та турдан сўнг чемпионатда жами 26 очко жамғарган холда Тошкентнинг "Олимпик" клуби пешқадам бўлиб турибди. Темур Кападзе шогирдлари ҳисобида 8 ғалаба, 2 дуранг ва 2 мағлубият бор, яъни жамоа ҳозирга қадар 12 та ўйинда майдонга тушган. Фарғонанинг "Истиқлол" клуби мусобақани эрта якунлагани боис, турлар ва ўйинлар сонида тафовутлар юзага келаётганини сиз ҳам сездингиз албатта. "Олимпик" рақиблари дарвозасини 26 бор ишғол қилган бўлса, 7 бор ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан.

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби айни вақтда жами 25 очко билан Про лигада иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Илҳом Мўминжонов шогирдлари 11 та ўйинда майдонга тушиб 8 ғалаба, 1 дуранг, 2 мағлубият қайд этганлар. Тўплар нисбати 26-6, рақиблар дарвозаси 26 бор ишғол этилган, 6 марта ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишган. "Нефтчи" Про лиганинг ортда қолган даврида энг кам гол ўтказган жамоа бўлиб турибди.

Айни вақтда Мирислом Ҳасанов жамоа бош мураббийи сифатида қайд этилаётган "Бухоро" чемпионатда 12 та ўйинда 7 ғалаба, 1 дуранг ва 3 мағлубият қайд этгани холда 23 очко жамғарган. Бухороликларда тўплар нисбати 21-12, рақиблар дарвозасига 21 та тўп киритилган, 12 та гол ўтказиб юборилган.

Самарқанднинг "Динамо" клуби айни вақтда Про лиганинг тўртинчи жамоаси бўлиб турибди. Хаким Фузайлов шогирдлари 11 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та ғалаба ва 4 мағлубият билан жами 21 очко жамғарганлар. Қизиқ факт шуки, "Динамо" жорий мавсумнинг ортда қолган қисмида дуранг ўйнамаган ягона жамоа бўлиб турибди. Самарқандликларда тўплар нисбати 19-14, тушунганингиздек 19 та гол урилган, 14 та ўтказиб юборилган.

Про лигада кучли бешликни айни вақтда Урганчнинг "Хоразм" клуби якунлаб бермоқда. Александр Ежов бош мураббийлигидаги жамоа чемпионатда 11 та ўйин ўтказиб 3 ғалаба, 4 дуранг ва 4 мағлубият қайд этгани холда жами 13 очко жамғарган. Тўртинчи ва бешинчи ўриндаги жамоалар ўртасидаги 8 очколик фарқни сиз ҳам сездингиза? Хоразмликларда тўплар нисбати 15-16, рақибларга дарвозасига 15 та тўп киритилган, 16 та гол ўтказиб юборилган, яъни -1 кўрсаткич.

Чемпионатнинг олтинчи жамоаси бу - Нукуснинг "Арал Самали" клуби бўлиб турибди. Тимур Турдиев шогирдлари 12 та ўйинда 3 ғалаба, 4 дуранг, 5 мағлубият билан жами 13 очко жамғарганлар. Тўплар нисбати 15-22, жами 15 та гол урилган, 22 та тўп ўтказиб юборилган, яъни -7 кўрсаткич.

Азамат Абдураимов бош мураббийлигидаги "Янгиер" 12 та ўйинда 3 ғалаба, 3 дуранг ва 6 мағлубият қайд этгани холда жами 12 очко билан еттинчи поғонани эгаллаб турибди. Янгиерликларда тўплар нисбати 9-17, рақиблар дарвозаси 9 бор ишғол этилган, 17 та гол ўтказиб юборилган. Бу борадаги кўрсаткич -8 ни ташкил этмоқда.




Про лиганинг саккизинчи жамоаси айни дамда "Оқ-тепа" бўлиб турибди. Тошкентликлар 11 та ўйинда 1 та ғалаба, 4 дуранг, 6 мағлубият билан 7 очко жамғарганлар. Тўплар нисбати 11-23, жамоа ортда қолган турлар давомида 11 бор гол киритган бўлса, 23 марта ўз дарвозаларидан тўп олиб чиққанлар, - 12 кўрсаткич.

Ғузорнинг "Шўртан" клуби жорий йилги чемпионатда ўзининг энг ёмон мавсумини ўтказаяпти деб айтсак муболаға бўлмаса керак. Трансфер таъқиқлари туфайли камтарона таркиб билан ҳаракат қилаётган жамоа 12 та ўйинда 1 ғалаба, 2 дуранг ва 9 та мағлубият қайд этгани холда жами 5 очко жамғарган. Тўплар нисбати 4-29, рақиблари дарвозаси 4 бор ишғол қилинган, 29 та ўтказиб юборилган. "Шўртан" айни вақтда Про лигада энг кўп гол ўтказиб юборган жамоа бўлиб турибди.

Тўпурарлар пойгасида "Нефтчи" легионери Марко Обрадович 9 та гол билан пешқадамлик қилмоқда. "Олимпик" сафида жорий мавсумнинг кашфиёт футболчиларидан бири сифатида қаралаётган Алишер Одилов ҳисобида 8 та гол бор. Тажрибали Рўзимбой Аҳмедов "Хоразм" сафида ҳозирга қадар 7 та гол урган бўлса, "Бухоро" ҳужумчиси Даврон Исақовда ҳам худди шунча гол бор. Кейинги ўринда яна "Нефтчи" вакили 5 та гол билан Сардор Абдунабиев турибди, қизиғи у 5 та голнинг барчасини битта ўйинда урган.



Бекзод Толибов тайёрлади

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика