Latest news

21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  3 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  0 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  25 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  3 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  21 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  68 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  2

Про лига учун ўтиш ўйини ўтказилмайди News

Про лига учун ўтиш ўйини ўтказилмайди

Бу ҳақда ЎзПФЛ хабар бермоқда.

"2022 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти”нинг 19.4-бандига кўра Про лигада 9-ўринни эгаллаган жамоа мазкур лигадаги ўрнини сақлаб қолиши учун Биринчи лиганинг иккинчи клубига қарши ўтиш ўйинида иштирок этиши лозим. 

Шунга қарамай, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мазкур беллашувни ўтказмайди. Бу борада ташкилот шу йилнинг май ойидан буён бошқа режалар ишлаб чиққан бўлиб, миллий лицензиялаш талаблари асосида 5 та клубни мониторингдан ўтказади. Яъни, Про лига талабларини бажаришда сусткашликка йўл қўяётган клублар, шунингдек, Биринчи лига орқали Про лига йўлланмасини қўлга киритган ёки шунинг арафасида турган клубларнинг барчаси иштирокида умумий йиғилиш ташкил этилади. 

Мазкур жараёнлар ҳақида ЎзПФЛ қўшимча маълумот тақдим этади. Унга қадар эса "Навбаҳор-фарм", "Зомин", "Арал" каби жамоаларнинг 2022 йил давомидаги иштироки таҳлил қилинади, уларнинг Про лигадаги иштирокига фақатгина белгиланган лицензиялаш талабларини бажариш шартида рухсат этилади. Мазкур талаб Регламентнинг 6.1-банди асосида кучга киради", – дейилади хабарда.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика