ПРО Лига. Тимур Исмаилов: "Хоразм" жамоаси мухлисларига миннатдорчилик билдираман
09 aug 2020 11:00
News
ПРО Лига. Тимур Исмаилов: "Хоразм" жамоаси мухлисларига миннатдорчилик билдираман
Юзага келган танаффусдан фойдаланиб сайтимиз мухбирлари ПРО-Лига жамоалари футболчилари билан интервьюлар ташкил этишмоқда. Қуйида Урганчнинг "Хоразм" клуби аъзоси Тимур Исмаилов билан ташкил этилган интервьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.
- Тимур, "Хоразм" жамоаси жорий мавсумда Ўзбекистон кубоги мусобақасида 1 та ва ПРО-Лиганинг 2 та тур учрашувларини ўтказди. Сизни ушбу ўйинларда майдонга тушмадингиз, бунга сабаб нима?
- Мавсум аввалида ташкил этилган машғулотларда олган жароҳатим туфайли ушбу учрашувларни ўтказиб юборишга мажбур бўлдим. Айни дамда ҳаммаси жойида, навбатдаги учрашувларга тўлиқ тайёрман деб айта оламан.
- Бизга маълум, сиз футболдаги фаолиятингизни ҳимоя чизиғида бошлагансиз. Кейинчалик сизни ҳужумчи сифатида кўрмоқдамиз. Буни қандай изоҳлайсиз?
- Тўғри, дастлаб ҳимоя чизиғида ўйнар эдим. "Хоразм" жамоасининг аввалги мураббийи Александр Ежов мени кўпроқ ҳужумчи ампуласида ўйнатган. Шундан кейин ўзим ҳам ҳужум чизиғига мослашиб кетдим.
- "Хоразм" жамоаси ҳужум чизиғида рақобат қандай?
- Нафақат ҳужумда, балки жамоамизнинг ҳар бир чизиғида рақобат жуда кучли. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, ўйинларга тўлиқ тайёр бўлган футболчи майдонга тушади.
- Келажакдаги мақсадларингиз қандай?
- Албатта, келажакда "Хоразм" жамоасининг ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшиш, ўйинларимни янада ўстириб, яхши натижалар кўрсатиш каби мақсадларим бор. Шу ўринда жамоамиз мухлисларига бизни мунтазам қўллаб-қувватлаб келаётганликлари учун миннатдорчилик билдираман.
Тимур Ибрагимов ёзиб олди
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments