Latest news

01:50Винисиус Жуниор: "Дунёнинг энг катта клуби ва терма жамоасида ўйнаш барчанинг орзуси"  0 01:15"Реал"нинг илтимоси рад қилинди  0 00:52Расман: Осимхен - "Галатасарой"нинг тўлақонли аъзоси!  2 00:35Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" "Черно Море"ни қийинчиликсиз мағлуб қилди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  24 00:17Майкл Оуэн: "Ливерпуль" ўтган мавсумда 20 очколик фарқ билан чемпион бўлиши керак эди"  2 23:50"Манчестер Юнайтед" "Лейпциг"га хабар жўнатди  0 23:29"Милан" ўртоқлик ўйинида Австралия чемпионати аутсайдерига 9та гол урди  3 23:12"Манчестер Сити" афсонавий Чики Бегиристайн билан ҳайрлашди, у Абдуқодир Ҳусановнинг трансферида муҳим ўрин тутган  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" "Петрокуб" тўсиғидан осон ўтди, Умарали Раҳмоналиев жавоб ўйинида ҳам майдонга тушмади  1 22:26Пьер-Эмерик Обамеянг собиқ жамоасига қайтди  0 21:35"Реал" футболчиси "Комо"га ўтди  0 21:08Лукас Пакета бўйича якуний қарор чиқарилди  1 20:51"Арсенал"нинг икки футболчиси жароҳат олди  3 20:44Расмус Хойлунд: "Юнайтед"да қолишни истайман"  5 20:16"Локомотив"га 6 футболчи келди, 5 футболчи кетди  1

Про лига. "Нефтчи" Ғузорда "Шўртан"га тўртта гол урди, "Олимпик" Нукусда дуранг ўйнади News

Про лига. "Нефтчи" Ғузорда "Шўртан"га тўртта гол урди, "Олимпик" Нукусда дуранг ўйнади

Футбол бўйича Ўзбекистон Про лигасининг 16-тур баҳслари бўлиб ўтди.

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби айни пайтда Ғузорда "Шўртан" меҳмони бўлди.  Илҳом Мўминжонов шогирдлари учрашувнинг 53-дақиқасида ҳисобни очишди. Гол муаллифи Абдуллоҳ Олимов. У Ойбек Қиличевнинг саъй-ҳаракатларидан кейин қулай имкониятдан тўпни дарвозага киритиб қўйди. 

83-дақиқада эса Собит Синдоров ҳисобни 2:0 га етказди. 

85-дақиқада ҳисоб 3:0 га етди. Сардор Абдунабиевдан узатма қабул қилиб олган Ешич қойилмақом зарбаси билан ҳисобни йириклаштирди. 

90-дақиқада "Шўртан" учрашувда ҳисобни қисқартирди. Жамоанинг 17-рақамдаги футболчиси Жавоҳир Ҳусанов қанотдан узатилган тўпни боши билан голга айлантирди. 

Мазкур голдан кўп ўтмасдан 90+3 дақиқад Иззатилла Абдуллаев "Нефтчи"нинг тўртинчи голига муаллифлик қилди.  


24 август, сешанба

ШЎРТАН 1:4 НЕФТЧИ
Голлар:
Жавоҳир Ҳасанов 90 - Абдуллоҳ Олимов 53, Собит Синдаров 82, Александар Ешич 85, Иззат Абдуллаев 90+3.

“Шўртан”: 1. Амирбек Лутфуллаев, 5. Озодбек Ражабов, 14.Фарзин Мухторов, 19. Бобур Мадаминов, 20. Исломбек Баратов, 22. Жавоҳир Шокиров, 23. Мухриддин Ботиров, 34. Шахбоз Жўраев, 70. Маъруф Жумаев, 76. Мухриддин Зоиров, 85. Сарвар Буронов.

Захира: 13. Жахонгир Жамолов, 7. Бекзод Сувонов, 11. Асадбек Самариддинов, 17. Жавоҳир Ҳасанов, 21.Муҳриддин Шамсиддинов, 24. Шохрух Абдураимов, 55. Чориёр Турсунқулов, 66. Аҳмед Қобилжонов, 99. Алпомиш Миров.

“Нефтчи”: 1.Машхуржон Муҳаммаджонов, 2.Акмал Шорахмедов, 17.Абдуллох Олимов, 18.Шавкатжон Мулладжанов, 21.Аъзамжон Алиёв, 31.Сайдулло Рахматов, 44.Дарко Станоевич, 80.Александар Жесик, 90.Ойбек Қиличев, 91.Марко Обрадович, 99. Улуғбек  Хошимов .

Захира: 45.Акбар Тўраев, 4.Шодиёр Хожиматов, 7.Собит Синдаров, 10.Сардор Абдунабиев, 11.Изатилла Абдуллаев, 14.Шерзод Каримов, 22.Умар Атхамзода, 33.Тохиржон Шамшитдинов, 94.Достон Тошматов.

Ҳакамлар: Абдурашид Худойберганов, Далер Тиллоев, Ҳасан Набиев

Назоратчи: Бобур Қодиров

Комиссар: Рустам Зупаров



Қорақалпоғистоннинг "Арал Самали" клуби эса ўз майдонида Тошкентнинг "Олимпик" клубини қабул қилди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.


"АРАЛ САМАЛИ" - "ОЛИМПИК" 1:1

Голлар: Темур Мамасидиқов 15, - 0:1. Арислан Юсупбаев 56, - 1:1.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика