Latest news

04:24Илёс Зейтуллаев: "Бу кетишда италияликлар бизга эмас, ўзбек футболчилари Европага боришади"  0 04:22Баҳром Ҳайдаров: "Мураббий сифатида уларни айблай олмайман"  0 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади. Вальверде 90+2 дақиқада пенальтини голга айлантира олмади  100 00:55Михаил Мудрик допингда айбланмоқда. У тўрт йилга четлатилиши мумкин  2 00:20Эндрю Робертсон Испания клубига ўтишга рози бўлди  1 23:45Неъматилло Қуттибоев: "Захирадан тушган футболчилар биз ўйлагандек ўйинни кучайтира олишмади"  0 23:23Элдор Мойлиев: "2003-2004 йилда туғилган футболчини ёш ҳам деб бўлмайди"  0 23:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Видад Касабланка"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўйнамади  34 22:30Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" пенальтилар сериясида "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  15 21:58U21 биринчилиги. Дербида "Пахтакор" ғолиб, "Навбаҳор" Қаршида ғалабага эришди ва бошқа натижалар (+ЖАДВАЛ)  2 21:54Бўш стадионлар борасидаги эътирозлар фонида ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ чипталари сотуви жуда яхши кетаётгани ҳақида хабар берди  2 21:14Решфорд "Барса"да ўйнаш учун маошини қисқартиришга ҳам тайёр  1 20:21Фабио Каннаваро ЦСКА бош мураббийига айланиши мумкин  4 19:28Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!   12 19:22"Арсенал" Родриго билан боғланди. "Реал" вингер учун 90 миллион евро сўраяпти  1

ПРО-лига клублари сентябрь ойида ўз футбол мактабларини ишга туширишлари керак News

ПРО-лига клублари сентябрь ойида ўз футбол мактабларини ишга туширишлари керак

Профессионал футбол лигаси Про-лига клубларини икки гуруҳга ажратганди. Бунда тенг шароитли бўлмаган клубларнинг ўзаро тўқнаш келмаслиги масаласи алоҳида ўрин тутади.

Гарчи Про-лиганининг “Б” гуруҳи клубларида ҳам назарий жиҳатдан Суперлигага йўл олиш имконияти бўлса-да, улардан бунинг учун талаб қилинадиган шартлар бор. Лига пешқадамининг натижаси қандай бўлмасин, агар унинг шароитлари Суперлига талабларига жавоб бермаса, бу гуруҳ клублари плей-офф ўйинларигаёқ қўйилмайди.

Мавсум-2019 учун тайёргарлик


Бунгача Про-лига “Б” гуруҳи клубларига талаблар босқичма-босқич қўйилиши борасида жамоалар раҳбарияти ПФЛ томонидан огоҳлантирилганди. Ташкилот Про-лига клублари ўзини ўнглаб, мавсумга киришиб олгунига қадар қўйиб берди. Энди эса 2019 йилги мавсум ҳаракати июнь ойидан бошланади.

Режага кўра, энди Про-лига клубларидан стадионни яхшилаш масаласи шунчаки талаб қилинмайди. Бир неча йиллар давомида ПФЛ январь ойида стадионларда текширув ўтказиб, мартга қадар уларни таъмирдан чиқаришни талаб қилиб келган. Аслини олганда бу мантиқсизлик.

Боиси, икки ой ичида стадионни талаб даражасига келтиришнинг имконияти йўқ. Қолаверса, клублар ўзида мавжуд бўлган маблағни бутун стадионга сочиб юборади ва ишни хўжа кўрсин учун қилади (косметик таъмир).

Энди эса клублар стадиондаги шароитларни босқичма-босқич яхшилашга ҳаракат қилади. Уларнинг барчаси ПФЛ талаблари асосида бўлиши назоратга олинади. Аввал кийим алмаштириш, ҳакамлар хоналаридан иш бошланади. Август ойида бу хоналар тахт ҳолга келиши керакки, унда Суперлига клублари ҳам оғринмай кийим алмаштира олсин. Сентябрдан бошлаб мактабларда янги ўқув йили бошланади. Шундан келиб чиқиб, Про-лига клублари ўз футбол мактабларини шу ойдан бошлаб ишга тушириши керак.

Аслида Про-лига клублари шундоқ ҳам футбол мактабига эга бўлиши шарт. Бироқ бу ишга бармоқ остидан қарайдиган клублар етарлича. Мактаблар шунчаки ташкил этилиб, кейин қаровсиз қолдирилмайди. ПФЛ буни доимо назорат қилиб боради.

Шу тариқа офисдан тортиб, дренажгача, дарвоза устунлари, тўри-ю, мухлислар сектори ва улар учун ажратилган ҳожатхоналарга қадар босқичма-босқич қурилиши керак. Буларнинг барини бирданига амалга ошириш учун жуда катта маблағ лозим ва уни бирданига топиш имконсиз. Бироқ Про-лигада ўйнаш истагида бўлган ва узоқ йиллик режаси бор жамоалар бу талабларни бажаришга мажбур. 1-2 йил Про-лигада ўйнаб, кейин йўқолиб кетадиган клублардан ПФЛ ҳам, футбол ҳам манфаатдор эмас.

Шу ўринда бир жиҳатни эслатиб ўтиш лозим, ПФЛ талабларини ўз вақтида бажармаган клублар нафақат бу мавсумдан четлаштирилади, балки 2019 йилги мавсумга ҳам қўйилмайди. Ўша клуб раҳбариятидан тортиб, жамоага қадар ПФЛ ишончидан чиқади. Талабларни босқичма-босқич бажаришга бел боғлаган клублар билан эса 2-3 йил давомида иш олиб борилади. Ажаб эмас, шу давр давомида қуйи лига стадионлари, базаларида ҳам ижобий ўзгаришлар кўзга ташланса.

ПФЛ мазкур иш юзасидан умумий йиғилиш ўтказмайди. Балки, ҳар бир клуб билан бирма-бир учрашув бўлиб ўтади. Бунда клуб раҳбариятидан тортиб, сармоядорларга қадар иштирок этиши шарт. Ҳар бир клубнинг иш режаси ҳамда шу клуб қилиши шарт бўлган ишлар ўзаро келишиб олинади. Футбол жамоатчилиги бу режадан бохабар қилинади. Яъни, ПФЛ билан бир қаторда, қолган клублар ҳам, журналистлар ҳам, мухлислар ҳам ўзгаришларни кузатиб бориши мумкин бўлади. Қилинган ишлар юзасидан клублар ПФЛга, ПФЛ эса жамоатчиликка маълумот тақдим этиб боради.

Клублар билан учрашувлар жадвали тез кунда маълум қилинади.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика