Latest news

00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  2 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  9 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  10 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  13 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  3 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   5 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  52 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  25 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  10 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  432 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3

ПРО-Лига. Жамшид Юсупов: "Қаерда ва қачон бўлса ҳам футбол ўйнашни истаймиз" News

ПРО-Лига. Жамшид Юсупов: "Қаерда ва қачон бўлса ҳам футбол ўйнашни истаймиз"

Коронавирус пандемияси туфайли айни дамда ПРО-Лига мусобақалари вақтинча тўхтатилган.

Юзага келган танаффусдан фойдаланиб сайтимиз мухбирлари ПРО-Лига жамоалари футболчилари билан интервьюлар ташкил этишмоқда. Қуйида Тошкентнинг "Оқ-тепа" клуби етакчи футболчиларидан бири Жамшид Юсупов билан ташкил этилган интервьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Жамшид, айни дамда "Оқ-тепа" жамоаси машғулотлари қай тарзда ўтмоқда?


- Карантин туфайли ПРО-Лига ўйинлари вақтинча тўхтатилди. Юзага келган танаффусдан фойдаланиб, машғулотларни тоғда ташкил этмоқдамиз. Клубимизга тегишли бўлган худудда мураббийлар штаби ва шифокорлар назорати остида машғулотларимиз карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда ўтказилмоқда.

- ПРО-Лига клублари орасида қайси жамоанинг чемпионликка имкониятларини юқори баҳолайсиз?


- Чемпионатда иштирок этаётган барча 8 жамоанинг имкониятларини тенг баҳолайман.

- Бугунга қадар ПРО-Лигада 3 та тур учрашувлари ўтказилди. "Зомин" мағлуб этилди, "Турон" билан мағлубият, "Нефтчи"га қарши баҳсда дуранг. Шу ўйинлар ҳақида нималарни айта оласиз?


- Ўзбекистон кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичига муваффақиятли ўтиб олганимиздан сўнг, ПРО-Лигада дастлабки турни ўз майдонимизда "Зомин"га қарши ўтказдик ва ғалабага эришдик. Иккинчи турда "Турон"га қарши қизиқарли ўйин бўлди, афсуски биргина гол учрашув тақдирини ҳал қилди, мағлуб бўлдик. 3-турда "Нефтчи"га қарши ўйиннинг биринчи бўлимида мағлуб бўлаётгандик. Иккинчи бўлим олдидан бизга мураббийларимиз тегишли кўрсатмаларни беришди ва якунда дуранга эришдик. Очиғини айтганда, ўша ўйинда "Нефтчи" вакиллари яхшиямки бир нечта голли вазиятлардан фойдалана олишмади. Умуман олганда ортда қолган 3 та турни ёмон ўтказмадик деб ўйлайман. Турдан-турга ўйинларимиз янада кучайиб бораверади.

- Пандемия даврида ПРО-Лигани марказлаштирилган холда ўтказиш фикрига муносабатингиз қандай?


- Инсон соғлиги ҳамма нарсадан устун туради. Агар марказлаштирилган чемпионат футболчиларга вирус юқиш хавфини камайтирса, биз бунга тайёрмиз. Қаерда ва қачон бўлса ҳам футбол ўйнашни истаймиз.

- Ҳужумчи сифатида сизнингча қайси бири кучли? Орипхўжа Абдухолиқов, Темурхўжа Абдухолиқов. Сиз Орипхўжа билан кўп бор бирга ўйнагансиз...


- Ҳа, албатта. Ўйламай айтишим мумкинки, Темурхўжа Абдухолиқовнинг имкониятлари юқори. Орипхўжа ҳали ёш, иқтидорли футболчи. Ўз устида ишласа, келажакда акаси каби миллий терма жамоа сафида майдонга тушиши мумкин.

- Футболчи сифатидаги мақсадларингиз қандай? Бугунга қадар нималарга эришдингиз, нималарга эндиликда эришмоқчисиз?


- Ҳозирча футболда эришган натижаларим унчалик ҳам юқори эмас. Албатта, "Оқ-тепа" жамоасини Суперлигага олиб чиқишга ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. Келажакда ўз ўйинларим билан мураббийлар эътиборини қозониб, Суперлигада тўп суришни мақсад қилганман.



Бекзод Толибов ёзиб олди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика