Latest news

11:33Месси Жаҳон чемпионатида қатнашадими?   1 10:47Юлиан Нагельсман кечаги мағлубиятдан сўнг шогирдларини кескин танқид қилди  1 10:15МЮ Онанани ижарага бериши мумкин  2 09:40Бразилиялик бизнесмен бутун бойлигини Неймарга қолдирди  15 09:20Италия терма жамоасининг собиқ устози "Фенербахче"ни бошқаришга асосий номзод  2 09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  6 08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  8 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  7 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  6 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  9 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  11 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  1 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  14

ПРО-лига. "Истиқлол" "Шўртан" билан баҳсда "камбэк" амалга оширди News

ПРО-лига. "Истиқлол" "Шўртан" билан баҳсда "камбэк" амалга оширди

ПРО-лиганинг 9-туридан ўрин олган "Истиқлол" - "Шўртан" учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйиннинг дастлабки дақиқаларини жамоалар бир-бирларини ўрганиш билан ўтказдилар. Гоҳ "Шўртан" вакиллари, гоҳ "Истиқлол" вакиллари хавфли вазиятлар яратишга уринишди. Ўйиннинг 23-дақиқасида қарши ҳужумдан унумли фойданланган Ислом Бойсариев икки ҳимоячидан устун келиб ҳисобни очди - 0:1. Учрашувда мезбонлар ўзларига ўхшашмади. Балки "Сурхон"даги мағлубият ўз таъсирини кўрсатгандир.

Ўйиннинг иккинчи бўлимида "Истиқлол" жуда катта ўзгаришларга қўл урди. 56-дақиқада Элёр Акбаров уч ҳимоячини ортда қолдириб кетаётган вазиятда рақиблар уни тўхтатиб қолишди ва пенальти белгиланди. Захирадан майдонга тушган Тимур Толипов ҳисобни тенглаштирди - 1:1. Ўйинда "Истиқлол" вакилларидан Рустам Абдуҳамидов ҳаргалгидек ажралиб турди. 70-дақиқада Абдуҳамидов ўз қанотидан рейд амалга ошириб яқинроқ бўлган масофадан тўпни шерикларига етказиб беришга ҳаракат қилди, Обид Жўрабоев эса бу вазиятда ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди - 2:1.

Қолган вақт эса жуда қизиқ ўтди. Тўқнашувлар, баҳсли вазиятлар кўп кузатила бошлади. "Истиқлол" вакиллари қарши ҳужумга ўтиб олишди. Бир неча қулай имкониятлар қўлдан бой берилди. "Шўртан" вакиллари эса ҳисобни тенглаштиришнинг уддасидан чиқа олишмади.



“Истиқлол” – “Шўртан” 2:1
Ҳакамлар:
Акобирхўжа Шукуруллаев, Расул Фозилов, Максим Нехочин.
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.

Голлар: Тимур Толипов (пен) 57, Обид Жўрабоев 70 - Илҳом Бойсариев 23.

Огоҳлантиришлар: Санжар Асқаралиев 38, Азиз Мадалиев 82 - Отабек Нарзуллаев 38. Обид Жўрабоев 56.

“Истиқлол”: 1. Элдор Исабоев, 3. Иқбол Бобохонов, 4. Жасур Эрмаматов, 5. Абдухолиқ Қурбонов (С), 7. Ризо Айвазов, 8. Сардор Сотволдиев, 10. Элёр Акбаров, 11. Шердор Тўхтасинов, 13. Темур Султонов, 14. Рустам Абдуҳамидов, 23. Санжар Асқаралиев.
Захира: 12. Нодир Ашурматов, 2. Азиз Мадалиев, 9. Жаҳонгир Дадабоев, 15. Бобур Аминжонов, 18. Абдулазиз Ёқубов, 19. Темур Толипов, 22. Сардор Теляков.

“Шўртан”: 25. Алибек Туробов, 3. Муҳаммадали Алиқулов, 6. Холмурод Холмуродов, 7. Олимжон Каримов, 8. Сирожиддин Раҳматуллаев, 11. Жасур Холтўраев, 17. Ғулом Раҳмонов, 21. Ислом Бойсариев, 22. Оғабек Эркинов, 77. Отабек Нарзуллаев (С), 86. Обид Жўрабоев.
Захира: 30. Темур Жўраев, 9. Кенжа Тўраев, 10. Маъруфхон Муродов, 14. Жонибек Мирзақулов, 19. Муҳаммадали Абдураҳмонов, 23. Шаҳзод Хурсанов, 24. Нурбек Йўлдошев

Беҳруз Холиқов

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика