Latest news

15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  1 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  2 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  5 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  1 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  14 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  3 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  7 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  9

ПРО-лига. “Ифтихор” узоқ танаффусдан сўнг ўз майдонида ғолиб бўлди News

ПРО-лига. “Ифтихор” узоқ танаффусдан сўнг ўз майдонида ғолиб бўлди

ПРО-Лига 12-турида “Ифтихор” клуби ўз майдонида “Лабса”ни қабул қилди.

Учрашув “Ифтихор” футболчиларининг шиддатли ҳужумлар остида бошланди. 10-дақиқада Дилмуҳаммад Худойбердиев меҳмонлар дарвозабони билан бирга-бир чиқиб борди. Унинг зарбасини эса “Лабса” посбони қайтарди.  “Ифтихор” футболчилари ҳужумкорликни тобора ошириб бораётган бир паллада, меҳмонлар қарши ҳужумда гол киритишга муваффақ бўлишди. “Лабса” футболчиси Феруз Мўйинов яратилган имкониятдан самарали фойдаланиб, ҳисобни 0:1 кўринишига келтириб қўйди.

Учрашувнинг 20-дақиқасида “Ифтихор”да қулай имконият юзага келди. Илҳом Алибоев энди рақиб посбони билан яккама-якка қолганига қарамай, қулай имкониятни бой берди. Биринчи бўлим ўрталарига келиб, ташаббус тўлиқ мезбонлар томонига ўтди. Мезбонларда кўплаб имкониятлар юзага келган бўлсада, меҳмонлар  дарвозаси ишғол этилмади. Биринчи тайм 0:1 ҳисобида якунига етди.

Иккинчи бўлим ҳам мезбонлар устунлиги остида бошланди. Меҳмонлар эса ўз навбатида қарши ҳужумлардан самара келтиришга ҳаракат қилишди.

Учрашувнинг 67-дақиқада “Лабса” футболчиси Жавоҳир Шодмонов мезбонларнинг ёш футболчиси Шуҳрат Ўринбоевга қарши қўпол ўйнагани учун унга ҳакам томонидан қизил карточка кўрсатилди.

Учрашувнинг 75-дақиқада мезбонлар пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Пенальтини эса Фаррух Ахунов аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди. Таблодаги ҳисоб 1:1 кўириншни ҳосил қилди.

Учрашувнинг 83-дақиқасида “Ифтихор”нинг тажрибали ярим ҳимоячиси Акмал Холматов рақиб дарвозаисига гол киритиб, жамоасини олдинга олиб чиқди.2:1. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда мезбонлар яна рақиб дарвозасига гол киритишди. “Лабса” дарвозасига киритилган учинчи гол муаллифи Дилмуҳаммад Худойбердиев бўлди.
Учрашув 3:1 ҳисобида “Ифтихор”нинг ғалабаси билан якунланди.



ПРО-Лига.
12-тур.

«Ифтихор» - «Лабса» - 3:1 (0:1)

Ҳакамлар
: А. Раҳимов, Ж. Ҳусниддинов, Ж. Нажмиддинов, Ш. Аъзамов.
Назоратчи: Э. Мусаев.
Комиссар: Б. Арипов.
Голлар: Фаррух Ахунов 75 (пен), Акмал Холматов 83, Дилмуҳаммад Худойбердиеав 90+3,Феруз Мўйинов 12.
“Ифтихор”: 1. И. Жуманов, 5. М. Турсунов, 7. О. Муҳиддинов, 8. А. Холматов, 10. Д. Худойбердиев, 13. У. Матмусаев, 14. М. Юсупов, 19. Ш. Ўринбоев, 21. Н. Юлдашев, 25. И. Алибоев, 77. С. Абдужабборов.
Захира: Ж. Қурбоналиев, П. Шарипов, Б. Абдулнабиев, Ф. Ахунов, А. Комилов, А. Тилабволдиев, А. Носиров.  
 “Лабса”:  Ш. Шамшиддинов, А. Воҳидов, О. Бобоев, Ж. Сайлиев, С. Ашуров, Ф. Мўйинов, Н. Низомов, Ж. Шодмонов, Ф. Асадов, И. Холиқов, Ш. Исматов.
Захира: Р. Ражабов, Х. Ҳасанов, Ж. Жумаев, К. Самиев, Ш. Бегимов, Ф. Шарипов, Ф. Ҳасанов.

Бекзод ТОЛИБОВ тайёрлади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика