Latest news

19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  19 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  4 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  2 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1 16:57Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон U-23 йирик ғалабага эришди  15 16:45Ботирали Эргашев: "Хатолардан фожиа ясаш керак эмас"  6 16:34Фердинанд МЮ ҳақида: "Агар Санчо, Рэшфорд, Антони, Гарначо ва бошқалар туфайли пул йўқотишга тўғри келса, фарқи йўқ – улардан қутулинг. Жамоа биринчи ўринда"  1 16:00"Қайрат" қаҳрамонига айланган захира дарвозабони  1 15:39Кунде "Олтин тўп" ҳақида: "Унга Ямаль ҳам, Дембеле ҳам лойиқ. Мен овоз бермайман – кучлиси ғалаба қозонсин"  10 14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  6 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  2 13:38Гулжигит Аликулов - Ўмон билан ўйин, "Қайрат" ва Жалолиддинов ҳақида   0 13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  2 12:55Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  2 12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  6

Про-Лига. Фарғона вилояти дербисида “Ифтихор”нинг қўли баланд келди (тўлиқ шарҳ) News

Про-Лига. Фарғона вилояти дербисида “Ифтихор”нинг қўли баланд келди (тўлиқ шарҳ)

Про-лиганинг 22-турида Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи васийлигидаги Олтиариқнинг “Ифтихор” клуби ўз мухлислари қаршисида Ёзёвоннинг “Ёзёвон-Лочинлари” клубини қабул қилди.

Учрашув мезбонларнинг фаол ҳаракатлари остида бошланди. Биринчи бўлим бошиданоқ “Ифтихор” футболчилари ўйиндаги ташаббусни қўлга олишга уриндилар. Дастлабки дақиқаларда мезбонлар кетма-кет ҳужум ташкил этган бўлсаларда, самарасиз якунланди. Шу куни бир оз танаффусдан сўнг яна “Ифтихор” сафига келиб қўшилган тажрибали футболчи Акмал Холматов ўзининг майдондаги фаол ҳаракатлари билан яққол ажралиб турди. Мезбонларнинг ҳужумларига “Ёзёвон-Лочинлари” футболчилари қарши ҳужумлар билан жавоб қайтардилар. Биринчи бўлим давомида гоҳ ўнг қанотга, гоҳ чап қанотга ўтиб ҳаракат қилган меҳмонларнинг 17-рақамли футболчиси Мақсадбек Ибрагимов томонидан ташкил этилган ҳужумлар хавфли кўриниш ҳосил қилди. Шундай ҳужумларнинг бирида “Ёзёвон-Лочинлари” жамоаси тўпурари Абдулазиз Жўрабоев қанотдан ошириб берилган тўпга бир оз етмай қолди. Биринчи бўлим 17-дақиқасида мезбонлар футболчиси Акмал Холматов меҳмонлар дарвозаси томон белгиланган жарима тўпини ажойиб тарзда ижро этиб, ҳисобни очди. Киритилган голдан руҳланган мезбонлар ҳужумкорликни янада оширган бўлсаларда, уларнинг ҳеч бири наф келтирмади. Шундан сўнг меҳмонлар худди шу каби нуқтада жарима тўпи тепиш имконига эга бўлдилар. “Ёзёвон-Лочинлари” футболчиси Ҳошимбек Шокировнинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди. Биринчи бўлим 1:0 ҳисобида мезбонларнинг ҳисобдаги устунлиги билан якунига етди.



Иккинчи бўлим ҳар икки жамоанинг фаол ҳаракатлари билан бошланди. Мезбонлар ҳужум уюштираётган вазиятда учрашув ҳаками “Ёзёвон-Лочинлари” футболчиси ўз жарима майдони ичида ўйин қоидасини бузди деб топди ва 11 метрлик жарима зарбаси белгилади. “Ифтихор”нинг 10-рақамли футболчиси Дилмухаммад Худойбердиев белиганган пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди. Ўтказиб юборилган голдан сўнг “Ёзёвон-Лочинлари” жамоаси вакиллари ҳужумкорликни оширишди. Меҳмонларнинг кетма-кет ташкил этган ҳужумлари ниҳоят самара келтирди, жамоа тўпурарларидан бири Мақсадбек Ибрагимов ҳисобни қисқартирди. Таблода 2:1 ҳисоби акс этди. Голдан руҳланган меҳмон жамоа футболчилари кетма-кет ҳужум ташкил этдилар. Меҳмонларнинг ҳужумларига қариш ҳужум билан жавоб қайтарган “Ифтихор” футболчилари яна бир бор 11 метрлик жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлдилар.Бу сафарги пенальтини Нодирбек Юлдашев аниқ амалга оширди ва ҳисоб 3:1 кўринишига келди.  Учрашув якунида ҳужумкорликни янада оширган меҳмонлар яна “Ифтихор” дарвозасига тўп киритишни уддасидан чиқдилар. Меҳмонларнинг ёш футболчиси Мирзохид Эгамбердиев мезбонлар дарвозасга гол уриб, ҳисобни 3:2 кўринишига келтирди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ҳар икки жамоа аъзолари рақиб дарвозасини ишғол қилиш учун астойдил  ҳаракат қилган бўласларда, дарвозаларга бошқа тўп киритилмади. Фарғона вилояти “дерби”си “Ифтихор” жамосининг ғалабаси билан якунланди.       

       
Про-Лига. “В” гуруҳи.
22-тур
“Ифтихор” – “Ёзёвон-Лочинлари”  3:2 (1:0)
Ҳакамлар
: Шавкат Насибуллаев, Ислом Носиров, Максим Нехочин, Шохрух Аъзамов.
Назоратчи: Шухрат Бозоров.
Комиссар: Ойбек Юнусов
Голлар:  Акмал Холматов 17 (1:0), Дилмуҳаммад Худойбердиев, 47 (пенальти, 2:0),  Мақсадбек Ибрагимов, 61(2:1), Нодирбек Юлдашев, 74  ( пенальти, 3:1), Мирзохид Эгамбердиев,  87 ( 3:2).  
"Ифтихор": 16.Хуршид Муҳаммадов, 5.Шоҳруҳ Холматов, 6.Асадбек Мамуров, 8.Акмал Холматов, 10.Дилмуҳаммад Худойбердиев (7.Оятилло Муҳитдинов 90), 14.Муҳиддин Юсупов, 20.Аброр Тилаволдиев (19.Шуҳрат Ўринбоев 41) 21.Нодирбек Юлдашев, 23.Шоҳруҳ Юлдашев (17.Нурилло Мирзажонов 63), 77.Саиджон Абдужабборов, 9.Асадбек Комилов (90.Ғиёсжон Турсунов 89)
Заҳира: 30.Жавоҳир Қурбоналиев, 18.Аббосжон Носиров.
 
"Ёзёвон-Лочинлари": 1.Жасурбек Абдуллаев, 2.Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, 7.Зоҳиджон Исмоилов, 8.Алишер Файзуллаев (14.Шаҳбоз Абдурахимов 51) 10.Шаҳбоз Абдураҳмонов, 11.Ҳошимбек Шокиров, 13.Зокиржон Нурматов (6.Бунёд Абдуманнонов 46) 17.Мақсадбек Ибрагимов, 18.Мамуржон Қосимов, 19.Каримберди Мамадалиев (3.Аслиддин Асомиддинов 76) 77.Абдулазиз Жўрабоев (4.Мирзоҳид Эгамбердиев 60)
Захира: 44.Аброр Каримов, 15.Адҳамжон Аҳмаджонов, 30.Шукурулло Абдуғаниев
Огоҳлантиришлар: Нодир Юлдашев 19, Мирзохид Мирзамахмудов 49, Мақсадбек Ибрагимов 56, Шохрух Холматов 67, Саид Абдужабборов 90+2.

Бекзод Толибов тайёрлади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика