ПРО-лига. «Динамо» мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди News

ПРО-лига. «Динамо» мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди

Хабарингиз бор, жорий мавсум ПРО-Лигада иштирок этаётган «Динамо» учун чемпионат омадсиз бошланди.

Чунки самарқандликлар 11-турга қадар чемпионатда ғалаба нималигини билмай келаётганди. Ниҳоят Даврон Файзиев бошқарувидаги «Динамо» кеча дастлабки ғалабасини қўлга киритди. Ўз майдонида Нукуснинг «Орол» жамоасини қабул қилган самарқандликлар 2:0 ҳисобида зафар қучди. Ушбу муваффақиятдан сўнг «Динамо» турнир жадвалида 7-ўринга кўтарилиб олди. Энди навбатдаги турда самарқандликлар Ғузорда «Шўртан» меҳмони бўлади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика