Latest news

15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  1 15:02Суперлига. "Сурхон" - ОКМК. Асосий таркиблар маълум  2 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  3 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  2 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  0 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  1 12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  3 11:56"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди  0 11:33"Реал" асосий ўйинчиларидан бири яна жароҳат олди  2 10:58"Арсенал" ўз етакчиси билан янги шартнома имзолашга яқин  0 10:32Ибрагимович Ла Лига, Премьер-лига ва А Серияда ўйнаш ўртасидаги фарқларни тушунтирди  3 10:05Эксперт фикри. Ёрқин Назаров: “Жаҳон чемпионатида музқаймоқ еб келиш эмас, муносиб ўйин кўрсатишимизга умид ва ишонч уйғонди”  6 09:18Роналду Оқ уйга ташрифидан сўнг Трампга мурожаат қилди  18 08:54"Арсенал" асосий футболчиси жиддий жароҳат олди  0

Про лига. «Динамо» жамоаси таништирув маросимини ўтказди News

Про лига. «Динамо» жамоаси таништирув маросимини ўтказди

Суперлига ва Про лига клублари қаторида Самарқанднинг «Динамо» жамоаси ҳам янги футбол мавсуми олдидан футболчилар тақдимот маросимини ўтказди.

2021 йилги янги футбол мавсуми бошланиши олдидан ўтказилиши анъана тусини олган таништирув маросимида «Динамо» футбол жамоасининг бу йилги янги таркиби, мураббийлар штаби оммага таништирилди. Самарқанд шаҳридаги «Ёшлар маркази» катта залида ўтган тадбирда вилоят ҳокимлиги, клуб ҳомийлари, мутасадди раҳбарлар ва юз нафарга яқин энг фаол мухлислар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тақдимот маросимини Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Ботир Нуруллаев очиб бериб, аслида тадбирни вилоят ҳокими очиб бериши режалаштиргани, бироқ Эркинжон Турдимов маълум сабаблар туфайли маросимга кела олмаганини айтиб ўтди.

«Барча футбол мухлислари ва «Динамо» футбол клубини бошланаётган янги футбол мавсум билан чин қалбдан қутлаб қоламан. Ушбу маросимга вилоятимиз ҳокими Эркинжон Оқбўтаевич кела олмаган бўлсалар-да, у киши вилоят футбол ассоциацияси раҳбари сифатида клуб олдига асосий вазифа сифатида Суперлигани қўйганлар. Шу жиҳатдан ҳам жамоага тажрибали мутахассис Ҳаким Қаюмович Фузайлов таклиф этилган. Жамоа Самарқанд ва Тошкентда йиғин ўтказиб, мавсумга пухта тайёргарлик кўрди. Энди самарқандлик мухлисларни хурсанд этиб, Суперлига йўлланмаси учун курашиш керак», - дейди Самарқанд вилоят ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ботир Нуруллаев.

Шундан сўнг бирин-кетин қарсаклар остида «Динамо» жамоасининг барча футболчилари таништирилиб, уларга либослари топширилди.

Шундан кейин жамоа бош мураббийи Ҳаким Фузайлов ва фахрий ҳамда жонкуяр мухлислар сўзга чиқиб, «Динамо»ни Суперлигага қайтиш учун елкама-елка туриб қўллаб-қувватлашга тайёр эканликлари ҳақида айтиб ўтишди. Ўз ўрнида жамоа сардори Обид Жўрабоев футболчилар номидан клуб раҳбарлари ва мухлисларга миннатдорчилик билдирди.

Маълумот учун, «Динамо» жамоаси Про лига 1-тури доирасида 24 март, чоршанба куни Самарқандда Сирдарё вилоятининг «Янгиер» клубини қабул қилади. Кўҳна шаҳарда янги футбол мавсумига старт берадиган ушбу ўйин соат 18:00да бошланади.





Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика