Latest news

01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  2 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  2 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  2 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  33

ПРО-Лига. "Бухоро" "Хоразм"га қарши ўйинда ирода кўрсатиб, ғалаба қозонди, хоразмликлар 38-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди News

ПРО-Лига. "Бухоро" "Хоразм"га қарши ўйинда ирода кўрсатиб, ғалаба қозонди, хоразмликлар 38-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди

ПРО-Лига 17-турига старт берилди.

Тошкент вилоятининг "Дўстлик" стадионида "Бухоро" "Хоразм"га қарши баҳс олиб борди.


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ

74-дақиқа. ГОООООЛ! Тўп бурчакдан ўйинга киритилгач, Марко Колакович рақиб ҳимоячиларидан фаолроқ ҳаракат қилди ва тўп дарвоза тўрига бориб тушишини таъминлади. 

64-дақиқа. ПЕНАЛЬТИ! Доминик Бегич мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди!

63-дақиқа. Огоҳлантириш! Автогол муаллифига айланган Жасурбек Атажанов жарима майдончаси ичидаги Доминик Бегични қўполлик билан тўхтатиб қолди. Ҳакам ҳимоячига сариқ карточка кўрсатди ва пенальти белгалади. 

74-дақиқа. Аслида ўйин тўхтатилмаса, 74-дақиқа бўлиши керак бўлган бир паллада ўйин давом эттириладиган бўлди ва "қайта бошланди".  

65-дақиқа. Майдондаги вазият стабил... Ўйин стабил тўхтаб турибди 

57-дақиқа. Майдонда учта тўп... Ҳакам ҳамон ўйинни давом эттиришга руҳсат бермади. Футболчилар темпни йўқотмаслик учун майдоннинг турли қисмларида тўпни бир-бирларига оширишмоқда.

52-дақиқа. Яна жанжал   тушунмовчилик ва ўйинда тўхтатилиш юзага келди.

50-дақиқа. АвтоГОЛ! "Бухоро"нинг ўнг қанотдан ривожланган ҳужуми ва жарима майдончасига узатмадан кейин Жасурбек Атажанов ўз дарвозасини ишғол этди.

38-дақиқа. ҚИЗИЛ! Бош ҳакам Муродбек Бобожоновга қизил карточка кўрсатишга қарор қилди. Ҳужумчи тўпга қараб югуришни бошлади ва йўлидан чиққан ҳимоячи билан... Тўқнашгач, чап қўли рақибга тегди ва бу қизил карточка учун етарли деб топилди.  

23-дақиқа. ГООООООЛ! Муродбек Бобожоновнинг узатмасидан кейин Хазрат Турсунқулов меҳмонларни олдинга олиб чиқди!

18:10. Дастлаб белгиланган вақтдан 1 соат ва 10 дақиқа ўтиб учрашув бошланди!   

Ҳар икки жамоа асосий таркиб вакиллари майдонга тушиб келишди.

17:20. Баъзи сабабларга кўра, учрашув ҳали бошланмади. Биздаги маълумотларга кўра, хавфсизлик хизмати ходимлари стадионга етиб келмагани сабабли баҳс бошланмаяпти. 

Ҳар икки жамоа устозлари асосий таркибларни аниқлаб олишган. 


20 август, сешанба
"Бухоро" —  "Хоразм" 3:1
Бош ҳакам: Достон Мирзараимов
Ёрдамчилар: Артём Калинин, Фарҳод Усмонов
Захира ҳакам: Сардор Миродилов
Назоратчи: Андрей Клепиков
Комиссар: Даврон Иброҳимов
Четлатиш: Муродбек Бобожонов 38`
Голлар: Муродбек Бобожонов 23` — Жасурбек Атажанов 50` (автогол); Доминик Бегич 64`; Марко Колакович 74`

"Бухоро" - 1.Ширинбой Абдуллаев, 2.Иззатилло Пўлатов, 6.Равшан Хайруллаев, 17.Жавоҳир Рўзиев, 19.Сухроб Бердиев, 29.Виталий Денисов, 65.Амирхусайин Риванди, 80. Милан Миросавлев. 88.Доминик Бегич, 93.Марко Колакович, 94.Франье Икич.
Захира: 12.Акмал Турсунбоев, 4.Элёр Орифов, 8.Анваржон Жўраев, 9.Хусайн Эргашбоев, 10.Иззатилла Абдуллаев, 11.Жасур Ҳасанов, 16.Артём Филипосян, 23.Бехруз Шодмонов, 98.Азамат Шомуродов.

"Хоразм" — "Хоразм": 13.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 3.Равшонбек Султанов, 4.Жасурбек Атажанов, 5.Бобур Акбаров, 6.Шерзод Ғуломжанов, 10.Муродбек Бобожонов, 11.Хазрат Турсунқулов, 14.Бобур Собиров, 17.Муҳаммадбобур Асадуллаев, 80.Фарруҳжон Иброҳимов, 88.Аброр Хўсинов.
Захира: 25.Акобир Қаюмов, 7.Темурбек Исмаилов, 8.Исмоил Абдурахмонов, 9.Ойбек Нурматов, 18.Амирбек Комилов, 20.Данила Ежов, 23.Жавлонбек Маликов, 77.Бобур Фарxадов.

Bukhara

Dominic Begic - 85', Marco Kolakovic - 90'

PRO liga. Round 17

20/08/2024, 17:00

1
:
3
Finished

Khorazm

Hazrat Tursunqulov - 23', Jasur Otajonov - 52'

45'
90'
85'  Dominic Begic
90'  Marco Kolakovic
23'  Hazrat Tursunqulov
38'  Murod Bobojonov
52'  Jasur Otajonov

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика