Latest news

17:44Суперлига. "Сурхон" – "Андижон". Таркиблар маълум  1 17:20Про лига. "ФарДУ" "Арал" билан муроса кўчасини танлади, "Локомотив" "Жайхун" дарвозасига 5 та тўп киритди  0 17:02Расман: "Ювентус" Тудорни истеъфога чиқарди  2 16:23"Сўғдиёна" сўнгги икки уй учрашувини Жиззахда ўтказмайди  2 15:55"Барселона" — Мбаппенинг "севимли" жамоаси  27 15:25"Манчестер Сити"да Гвардиоланинг давомчиси ким бўлади?  2 14:50Винисиус: "Ҳеч кимни хафа қилмоқчи эмасдик — на ёш футболчиларни, на мухлисларни"  5 14:23"Реал" аъзоси фаолиятини MLS'да давом эттириши мумкин  2 13:56"Ал Ҳилол" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  0 13:29Темурхўжа Абдухолиқов ўзбек футболидаги қайси ҳужумчиларга ҳавас қилган?  2 13:03Алонсо Винисиуснинг ножоиз хатти-ҳаракатларига муносабат билдирди  14 12:40"Бунёдкор" "Олимпия" стадионида "Машъал"дан устун келган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 12:23III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Баҳрайнга 13 та гол урди, плей-оффда Эрон кутмоқда   1 12:06Ана холос! "Ливерпуль" Клоппни ортга қайтаришга ҳаракат қилиб кўради  8 11:46Туркманистон чемпионатида "кутилмаган" чемпион  10

ПРО-Лига, “Б” гуруҳи. 9-турда энг кўп мухлис яна Олтиариқда News

ПРО-Лига, “Б” гуруҳи. 9-турда энг кўп мухлис яна Олтиариқда

Tags :  ПРО-лига
Хабарингиз бор, душанба куни ПРО-Лиганинг “Б” гуруҳидаги 9-тур ўйинлари ҳам бўлиб ўтди. Одатга кўра, тур якунлари бўйича эътиборингизга айрим фактларни тақдим этамиз.

Очиғини айтганда, ПРО-Лиганинг “Б” гуруҳидаги ўйинларга мухлисларнинг қизиқиши паст даражада. Айрим жамоаларнинг уй ўйинларига хатто 500та ҳам томошабин кирмаяпти.

Хусусан, 9-турнинг 4та ўйинига жами 4101та томошабин киргани қайд этилди. Бу ҳар бир баҳсга ўртача 1000тадан мухлис кирди демакдир.

Ишқибозлар ташрифи бўйича энг яхши кўрсаткич яна Олтиариқда кузатилди. “Ифтихор” – “Шердор” ўйинига 2600 нафар мухлис ташриф буюрган. Шунга қарамай, мезбонлар баҳсда иродали дуранг қайд этди.

Аксинча ушбу турда энг кам ишқибоз “Локомотив-БФК” – “Зомин” ўйинида қайд этилди. Ҳамон ғалаба нималигини билмай келаётган “темирйўлчилар”нинг уй ўйинларини кўриш учун хатто 200 та мухлис кирмаётганини таъкидлаш лозим. “Зомин”га қарши кечган баҳсда ҳам 179 та томошабин келгани учрашув қайдномасида ёзиб кўрсатилган.  

Томошабинлар ташрифи кимда қандай?

“ХОТИРА-79” – “ҒИЖДУВОН”  - 1:1 (1:0).
Уйчи шаҳри. “Пахтакор” стадиони. 1007 томошабин.

“ЛОКОМОТИВ-БФК” – “ЗОМИН” - 1:4 (0:2).
Тошкент шаҳри. ТТЙМИ стадиони. 179 томошабин.

 “ЛАБСА” – “НУРАФШОН” - 1:0  (1:0).
Ғиждувон шаҳри. “Наврўз” стадиони. 315 томошабин.

“ИФТИХОР” – “ШЕРДОР” - 1:1 (1:1).
Олтиариқ шаҳри. “Марказий” стадион. 2600 томошабин.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика