Latest news

07:09Неъматилло Қуттибоев: "Арислан Юсупбаев ва Аъзамжон Алиевларда жароҳат бор"  0 02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  147 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  2 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  6 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  44 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  13 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  11 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  18 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  14 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  29

ПРО-Лига “Б” гуруҳи. 26-тур статистикаси News

ПРО-Лига “Б” гуруҳи. 26-тур статистикаси

Ўтган ҳафта ПРО-Лиганинг “Б” гуруҳида 26-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Одатга кўра, поёнига етган баҳсларнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.

“ЛАБСА”ДАН СЕНСАЦИЯ
26-турнинг сенсацион натижаси Самарқандда кузатилди. Охирги тўртта турдан буён ғалаба қозониб келаётган “Шердор” бу сафар кутилмаганда ўз уйида “Лабса”га кичик ҳисобда имкониятни бой берди. Аниқроғи учрашувнинг 9-дақиқасида Саиддостон Фозилов томонидан киритилган гол меҳмонларнинг ғалабасини таъминлади.

Турнир пешқадами “Нурафшон” эса ушбу турда ғалаба қозониб, 1-ўринга мустаҳкам ўрнашиб олди. Мезбонлар биринчи таймдаёқ иккита тўп киритиб, ғалабани ўз томонига оғдииб олди.

Вали Келдиев бошқарувидаги “Зомин”нинг ғалабали серияси ушбу турда ҳам давом эттирилди. “Хотира-79”га қарши баҳсда мезбонлар йирик ҳисобда ғалаба қозонди.  Эътиборлиси зоминликлар 6та ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти.

Ўз уйида рақибларига осонликча очко улашмайдиган “Ғиждувон” ушбу турда “Ёзёвон”ни қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Эътиборлиси ўйининг 81-дақиқасидан сўнг меҳмонлар дарвозасига 3та тўп киритилди. Бу эса кўпчиликда шубҳа уйғотди. Ёзёвонликларнинг ғалабасиз серияси 5та ўйинга етди.

«Шердор» - «Лабса» 0:1
«Нурафшон» - «Локомотив-БФК» 2:0
«Зомин» - «Хотира-79» 5:1
«Ғиждувон» - «Ёзёвон» 4:0


ГОЛЛАР

* 26-турнинг 4та ўйинида жами 13та тўп киритилди.
* Мезбон жамоалар томонидан киритилган голлар сони 11тани ташкил этган бўлса, қолган 2та тўп меҳмонлар ҳисобига ёзилди.
* Учрашувларнинг биринчи бўлимида 7та тўп киритилган.
* Қолган 6та гол эса иккинчи таймда қайд этилди.
* Турнинг энг тезкор голи 9-дақиқада киритилди. Эътиборлиси 9-дақиқада иккита футболчи гол уриб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Саиддостон Фозилов (“Лабса”) ва Элбек Равшанов (“Нурафшон”) ўзларининг тезкор голлари билан жамоасига ғалаба келтирди.
* Аксинча турнинг энг сўнгги голи 87-дақиқада киритилди. “Ғиждувон” футболчиси Нуриддин Раҳматуллаев “Ёзёвон”га қарши баҳсда жамоасининг биринчи ва тўртинчи голига тўп киритди.  
* 26-турда дублга эришган футболчилар сони 3тани ташкил этди. Нуриддин Раҳматуллаев, Асомиддин Маматов (“Ғиждувон”) ҳамда Шохжаҳон Аббосов (“Зомин”) иккитадан гол уриб, жамоаларига ғалаба келтирди.
* Шунингдек ушбу турда битта пенальти қайд этилди. Аҳамиятлиси “Нурафшон” футболчиси Элбек Равшанов 11 метрлик нуқтадан адашмади.  


26-турда кимлар гол урди?

1. Саиддостон Фозилов – “Лабса”.
2. Элбек Рашанов – “Нурафшон”.
3. Орипхўжа Абдухолиқов – “Нурафшон”.
4. Шохжаҳон Аббосов (2та) – “Зомин”.
5. Шуҳрат Садирдинов – “Зомин”.
6. Дурбек Камолов – “Зомин”.
7. Элдор Каримов – “Зомин”.
8. Мақсуд Маҳмудов – “Хотира-79”.
9. Нуриддин Раҳматуллаев (2та) – “Ғиждувон”.
10. Асомиддин Маматов (2та) – “Ғиждувон”.

ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ

* 26-турнинг тўртта ўйинида ҳакамлар жами 11 нафар футболчини сариқ карточка билан огоҳлантирди.
* Шундан 5таси мезбон жамоа футболчиларидир.
* Қолган 6та сариқ карточка меҳмонлар томон кўрсатилган.
* Таймлар бўйича оладиган бўлсак, биринчи бўлимда 6та, иккинчи бўлимда эса яна 5та сариқ карточка қайд этилди.
* “Ғиждувон” билан “Шердор” жамоаларидан биттадан футболчи сариқ карточка билан “сийланди”. Бу борада ушбу жамоалар бошқаларга намуна бўлди.
* Аксинча “Нурафшон” турнинг энг тартибсиз жамоаси бўлди. 2та сариқ, 1та қизил карточка.
* “Нурафшон” – “Локомотив-БФК” ўйинида 3та сариқ ва 2та қизил карточка қайд этилди. Ушбу кўрсаткич турнинг энг салбийси бўлди.
* 26-турда қизил карточка ишлаб олиб, майдонни шерикларидан эртароқ тарк этган футболчилар ҳам уради. Орифжон Ҳакимжонов (“Нурафшон”), Саидмаҳмуд Ғуломов (“Локомотив-БФК”) ҳамда Азамат Абдуллаев (“Зомин”) энди камида навбатдаги иккита ўйинни мухлислар қаторида кузатади.

ЭНГ КЎП МУХЛИС “ШЕРДОР”ДА
* 26-турнинг 4та ўйинига жами 1169 нафар томошабин ташриф буюрган.
* Бу эса ҳар бир учрашувга ўртача 292та мухлис демакдир.
* Ушбу турда энг кўп ишқибоз кирган учрашув  “Шердор” – “Лабса” баҳси бўлди. Қаттақўрғон туманидаги БЎСМ стадионида кечган ўйинга 857 та мухлис қадам ранжида қилган.
* Аксинча “Ғиждувон” – “Ёзёвон” учрашувини 73 нафар томошабин бевосита стадионнинг ўзида кузатиб борган.


Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
«ШЕРДОР» - «ЛАБСА» 0:1
Каттақўрғон.  БЎСМ стадиони. 857 томошабин.
«НУРАФШОН» - «ЛОКОМОТИВ БФК» 2:0
Тошкент вил.  “Дўстлик” стадиони.  82 томошабин.
«ЗОМИН» - «ХОТИРА-79» 5:1
Зомин.  “Марказий” стадион.  157 томошабин.
«ҒИЖДУВОН» - «ЁЗЁВОН» 4:0
Ғиждувон.  “Наврўз” стадиони.  73 томошабин.

НАВБАТДАГИ ТУРДА УЧРАШАДИЛАР

30.09.2018 йил
27-тур

“Хотира-79” – “Ғиждувон”
“Локомотив-БФК” – “Зомин”
“Лабса” – “Нурафшон”

01.10.2018 йил

“Ифтихор” – “Шердор”


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика