Latest news

19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  7 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  4 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  4 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  3 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  27 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  2 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  5 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  8 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  18 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  5 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  5 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  18 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

ПРО-Лига “Б” гуруҳи. 11-тур статистикаси News

ПРО-Лига “Б” гуруҳи. 11-тур статистикаси

Ўтган ҳафтада ПРО-Лиганинг 11-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Одатга кўра, поёнига етган учрашувларнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.

“Локомотив-БФК”нинг ғалабасиз серияси давом этади ёхуд “Зомин” бу сафар ажаблантириб қўйди.

 “Лабса” – “Шердор” - 0:1 (0:1).
“Локомотив-БФК” – “Нурафшон” - 0:1 (0:1).
“Хотира-79” – “Зомин” - 3:1 (2:0).
“Ёзёвон” – “Ғиждувон” - 3:1 (2:1).

ПРО-Лиганинг “Б” гуруҳида 4та учрашув бўлиб ўтди.
Бухоронинг “Лабса” жамоаси ўз майдонида “Шердор”ни қабул қилиб, кутилмаганда имкониятни бой берди. Бекзод Рўзматовнинг биринчи бўлимнинг бошида киритган голи учрашувда ягоналигича қолди.

“Локомотив-БФК”нинг ғалабасиз серияси ушбу турда ҳам давом этди. “Темирйўлчилар” шу кунгача 10та ўйин ўтказиб, барчасида мағлуб бўлди. Шунга қарамай, жамоа раҳбариятида ва мураббийлар штабида ҳеч қандай ўзгариш бўлганини кўрмаяпмиз. Тошкент дербисида “Нурафшон” Орифхўжа Абдухолиқовнинг голи эвазига ғалаба қозониб, турнир жадвалида пешқадамга айланиб олди.

“Зомин” эса бу турда мухлисларини ажаблантириб қўйди. Биринчи даврада ўз майдонида “Хотира-79” дарвозасига жавобсиз 8та тўп киритган зоминликлар бу сафар уйчиликларга имкониятни бой берди.

Ўз майдонида ҳар қандай рақибга осонликча таслим бўлмайдиган клубга айланиб бораётган “Ёзёвон” 11-турда “Ғиждувон”ни қабул қилиб, ишончли ғалабага эришди.


Турнинг энг тезкор голи ва бошқалар ҳақида
“Б” гуруҳнинг 4та ўйинида жами 10та гол қайд этилди.  Биринчи бўлимда дарвозаларга 7та тўп киритилди. Қолган 3та гол эса иккинчи таймда юз берди.

Мезбон жамоалар томонидан киритилган голлар сони - 6тани ташкил этди. Меҳмонлар ҳисобига эса 4та гол ёзилди.  

Турнинг энг тезкор голи “Ёзёвон” – “Ғиждувон” баҳсида юз берди. Учрашувнинг 11-дақиқаси ўтиб бораётганида мезбонлар сардори Зоҳид Исмоилов рақиб дарвозасини ишғол этди. Аксинча турнинг энг дақиқасида киритилган голи 77-дақиқага тўғри келди. Нафақат “Зомин”нинг балки чемпионатнинг тўпурари бўлиб келаётган Достон Тошматов ушбу турда ҳам пенальтидан гол киритиб, ўз активига битта гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. Тошматовнинг жорий мавсумдаги умумий голлари сони ҳозирча 11тани ташкил этмоқда.
Мазкур турда “Шердор” ва “Нурафшон” жамоалари ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбормади.

Ушбу турда Бобур Мамажонов (“Хотира-79”) билан Зоҳид Исмоилов (“Ёзёвон”) дублга эришди. Эътиборлиси уларнинг жамоалари бир хил – 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувларни бошқариб борган ҳакамлар орасида биргина андижонлик Акмал Раҳимов пенальти белгилашга қарор қилди. “Хотира-79” – “Зомин” ўйинида мезбонлар дарвозаси томон белгиланган 11 метрликни Достон Тошматов аниқ амалга ошириб, ҳисобни биттага қисқартиришга эришди.
Ушбу турда хет-трик ва автогол қайд этган футболчи учрамади.

11-турда кимлар гол урди?
1. Бекзод Рўзматов – “Шердор”.
2. Орифхўжа Абдухолиқов – “Нурафшон”.
3. Бобур Мамажонов (2та) – “Хотира-79”.
4. Санжар Тошпўлатов – “Хотира-79”.
5. Достон Тошматов – “Зомин”.
6. Зоҳид Исмоилов (2та) – “Ёзёвон”.
7. Мақсад Ибрагимов - “Ёзёвон”.
8. Равшан Янгиев – “Ғиждувон”.


Огоҳлантириш ва четлатиш

Мазкур турдаги ўйинларни бошқариб борган ҳакамлар жами 12 нафар футболчини сариқ карточка билан жазолади.

Мезбон жамоа футболчиларидан 5та сариқ карточка билан сийланган бўлса, меҳмонларнинг эса 7та ўйинчиси сариқ билан огоҳлантирилган.

Ўйинларнинг биринчи таймида 3та сариқ карточка қайд этилган бўлса, иккинчи бўлимда кескинлик ортди ва яна 9та футболчи сариқ билан сийланди. 11-турни сафарда ўтказган “Зомин” жамоаси футболчилари 3та сариқ ва 1та қизил карточка олиб, турнинг интизомсиз жамоасига айланди.  Аксинча “Нурафшон” ва “Лабса” жамоалари битта ҳам сариқ карточка олмасдан, тартиб-интизом бўйича бошқаларга намуна бўлди.

Остонамиздаги учрашувлар
03.06.2018 йил
12-тур
“Зомин” – “Ёзёвон”
“Нурафшон” – “Хотира-79”
“Шердор” – “Локомотив-БФК”
“Ифтихор” – “Лабса”
“Ғиждувон” дам олади.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика