Latest news

12:19Манба: Тожикистон собиқ устози Сегрт Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига келиши кутилаётган Лёвга ёрдам бериши мумкин  0 11:54Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"  0 11:34Қирғизистон клуби "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  1 11:21"Машъал" андижонлик футболчи билан шартнома имзолади  2 10:50"Нефтчи"ни яна бир тажрибали футболчи тарк этиши мумкин  2 10:16"Ливерпуль" футболчиси Италияга қайтишга яқин  4 09:47"Хоразм" легионери билан хайрлашди  1 09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  1 08:40"Нефтчи" яна бир легионер футболчи билан хайрлашишга яқин  11 08:13“Мираброр Усмонов кубоги-2025”. Бугун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борамиз  6 07:30Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?  1 00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  4 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  4 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0

ПРО-Лига, “А” гуруҳи. 7-турнинг энг тезкор голи ва бошқалар ҳақида News

ПРО-Лига, “А” гуруҳи. 7-турнинг энг тезкор голи ва бошқалар ҳақида

ПРО-Лиганинг ортда қолган 7-тур ўйинларининг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.

“А” гуруҳидан ўрин олган 4та учрашувда жами 9та гол қайд этилди. Ўртача ҳар бир ўйинга 2тадан гол демакдир.

Баҳсларнинг биринчи таймида 3та гол қайд этилган бўлса, иккинчи бўлимда сермаҳсуллик икки маротаба ортди ва мухлислар яна 6та голга гувоҳ бўлди.

Мезбон жамоалар ҳисобига 6та гол ёзилди. Қолган 3та тўпни меҳмонлар киритган.

Самарқандда кечган “Динамо” – “Шўртан” ўйинида умуман тўп киритилмади. Шунингдек ушбу турда “Истиқлол” жамоаси ҳам ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолганини айтиб ўтиш даркор.

Ушбу турда дубл қайд этган ягона футболчи – Баҳодир Муртазоев бўлди. “Норин” ҳужумчиси “Орол”га қарши баҳсда меҳмонлар дарвозасини икки бор нишонга олди.

Эътиборлиси унинг укаси Ҳумоюн Муртазоев ҳам ушбу турда “Машъал” сафида “Сурхон” дарвозасига тўп киритиб, жамоасига уч очко келтирди.

7-турнинг иккита ўйинида биттадан пенальти қайд этилди. “Орол” ҳужумчис и Наврўзбек Ҳаипов сафарда “Норин” дарвозасига қарши ўйинда 11 метрлик нуқтадан тўп киритган бўлса, “Истиқлол”нинг штатчи пенальтичиси Абдухолиқ Қурбонов ҳам ушбу турда “Хоразм” дарвозасига пенальтидан гол урди. Эътиборлиси фарғоналикларнинг марказий ҳимоячиси мавсумдаги 4-голини киритиб, тўпурарлар рўйхатидан ўрин олган.

Ушбу турда битта автогол қайд этилган. “Сурхон”нинг етакчи ҳимоячиларидан бири – Ислом Иномов жамоасининг сафарда “Машъал”га қарши ўтказган учрашувида кутилмаганда ўз дарвозасига тўп киритиб юборди.

Турнинг энг тезкор голи 8-дақиқада содир бўлди. “Норин” ҳужумчиси Баҳодир Миуртазоев “Орол”га қарши баҳсда биринчи бўлиб ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Аксинча турнинг энг сўнгги сонияда киритилган голи 90-дақиқага тўғри келди. Муборакда драматик тарзда кечган “Машъал” – “Сурхон” ўйинида мезбонлар сўнгги дақиқаларда тўп киритиб, иродали ғалабага эришди.


7-турда кимлар гол урди?
1. Баҳодир Муртазоев (2та) – “Норин”.
2. Нурлибек Таласбоев – “Орол”.
3. Наврўзбек Ҳаипов – “Орол”.
4. Ислом Иномов (автогол) – “Сурхон”.
5. Сирожиддин Қўзиев – “Сурхон”.
6. Ҳумоюн Муртазоев – “Машъал”.
7. Абдухолиқ Қурбонов – “Истиқлол”.
8. Элёр Акбаров – “Истиқлол”.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика