Latest news

23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  0 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  2 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  1 22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  0 22:15Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди  2 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Хоразм"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга чиқиб олди   34 21:07Акмал Мозговой БАА клубига ўтди  9 20:20Ўзбекистонлик ҳакамлар Президент кубоги (Индонезия) мусобақасида фаолият олиб боришади  1 19:47Анчелотти "Олтин тўп"га муносиб бўлган, лекин қўлга киритолмаган футболчи номини айтди  7 19:20"Антверпен" янги аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"  26 18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  15 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  2 18:08МЮ ва бошқалар Дуглас Луис учун курашмоқда   0 17:41VAR ишламаган, иккита камерада трансляция қилинган "Динамо" – "Насаф" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  6 17:19Артета янги трансфердан мамнун: "Субименди "Арсенал"га жуда мос келади"  0

ПРО-Лига, “А” гуруҳи. 3-турда энг кўп мухлис Самарқандда News

ПРО-Лига, “А” гуруҳи. 3-турда энг кўп мухлис Самарқандда

ПРО-Лиганинг 3-тур якунларига кўра, қизиқарли маълумотларни бериб ўтамиз. Футбол энг аввало мухлислар учун ўйналади.

Агарда ўйиннинг жозибаси юқори бўлса, стадионга албатта ишқибозларнинг ташрифи ҳам ортади. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан томошабинларни миллий чемпионат баҳсларига қизиқтириб, уларни жалб этиш бўйича бир қатор ташкилий ишлари олиб борилаётганига ҳам гувоҳ бўлмоқдамиз. Аммо тан олиш керакки, ҳозирча ПРО-Лига ўйинларида мухлислар ташрифи у қадар кўп бўлаётгани йўқ.

Поёнига етган 3-турнинг 4та ўйинига жами 20763 нафар ишқибоз кирган. Ҳар бир учрашувга ўртача 5 190та томошабин демакдир.

Ушбу кўрсаткич, ҳозирча жорий йил ҳисобидан ПРО-Лигада энг юқори натижа бўлиб турибди.

Энг кўп томошабин кузатган ўйин “Динамо” – “Машъал” (0:1) баҳси бўлди. Самарқанддаги “Динамо” стадионида кечган ўйинни 13250 (!) нафар мухлис бевосита кузатиб борган. Бундай кўрсаткич айни дамда Суперлиганинг айрим баҳсларида ҳам кузатилмаяпти. Жума оқшомида кечган баҳсга 13250 та мухлис кирганига сабаблардан бири ўйинни кеч соат  20:00да бошланганлиги ҳамда бу баҳсдан аввал “Динамо” – “Хўжанд” (халқаро ўртоқлик ўйини) учрашуви бўлиб ўтгани ҳам мухлисларга қулайлик туғдирган бўлиши аниқ. Бизнингча ушбу кўрсаткич кейинги турларда бошқа такрорланмаса керак. Яна ким билади дейсиз.

3-турда энг кам мухлис Ҳаққулободда қайд этилди. Норин” – “Истиқлол” (0:1) учрашувига 1156 нафар томошабин ташриф буюрди холос. Ҳозирча Вали Келдиев бошқарувидаги “Норин” жамоаси чемпионатда ғалаба қозона олмаяпти. Балки шунинг учун бўлса керак, мухлисларнинг стадионга ташрифи кескин пасайиб кетгани.Чунки яхши биламиз, олдинги йиллари ҳаққулободлик мухлислар бу борада етакчилик қиларди.

Томошабинлар ташрифи кимда қандай?  

“ОРОЛ” – “СУРХОН” - 1:4 (0:1).
Нукус шаҳри. “Турон” стадиони. 1821 томошабин.

 “НОРИН” – “ИСТИҚЛОЛ” - 0:1 (0:0).
Ҳаққулобод шаҳри. “Шодлик” стадиони. 1156 томошабин.

“АНДИЖОН” – “ХОРАЗМ” - 3:1 (2:0).
Андижон шаҳри.  “Соғлом авлод” спорт мажмуаси ўйингоҳи. 4536 томошабин.

 “ДИНАМО” – “МАШЪАЛ” – 0:1 (0:1).
Самарқанд шаҳри. “Динамо” стадиони. 13250 томошабин.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика