Latest news

01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  0 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  2 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  3 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8

ПРО-Лига “А” гуруҳи, 24-тур статистикаси News

ПРО-Лига “А” гуруҳи, 24-тур статистикаси

4 сентябр сешанба куни ПРО-Лиганинг “А” гуруҳида 24-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Унда мухлислар бир қатор қизиқарли учрашувларга гувоҳ бўлди.

Одатга кўра, турнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.

ПЕШҚАДАМЛАР ЯНА ОЧКО ЙЎҚОТДИ ЁХУД “ДИНАМО”НИНГ МАҒЛУБИЯТСИЗ СЕРИЯСИ ДАВОМ ЭТАДИ
Турнинг марказий учрашувларидан бири Урганчда кечди. Гарчи “Хоразм” жамоаси турнир жадвалида ўрта поғоналарда юрган бўлсада, ўз майдонида ҳар қандай рақибга осонликча очко улашавермаслигига олдинги турларда гувоҳ бўлганмиз. Айниқса етакчиларга қарши баҳсда Александр Ежов шогирдларининг тайёргарлиги юқори даражада бўлади. 4 сентябр куни ҳам сал бўлмаса “Хоразм” жамоаси тажрибали рақиби – “Машъал”ни яна очко йўқотишини таъминларди. Учрашувнинг 90+5-дақиқада Воҳид Шодиев “Газчилар”нинг иккинчи тўпини киритиб, “Машъал”нинг сафардаги иродали ғалабасини таъминлади.

Турнинг яна бир марказий ўйини Термиз шаҳридаги “Алпомиш” ўйингоҳида бўлиб ўтди. Мавсумнинг иккинчи қисмида мағлубият нима эканлигини билмай келаётган “Динамо” бу сафар “Сурхон” майдонига сафар уюштирди. Самарқандликларнинг ғалабали одими ушбу турда ҳам давом этиши ҳеч гап эмасди. Бироқ учрашувнинг охирги бешинчи дақиқаси ўтиб бораётганида Абдул Азиз Юсупов жавоб тўпини киритиб, “Сурхон”ни мағлубиятдан қутқариб қолди. Шунга қарамай ушбу дуранг мезбонларга қимматга тушди. Термизликлар сўнгги учта ўйинда ғалаба қозона олмагач, раҳбарият бош мураббий Игорь Шквиринни истеъфога чиқарди.

Ёрқин Назаров бошқарувидаги “Шўртан” аста-секин ўзига келмоқда дейиш мумкин. Эътиборлиси ғузорликлар сўнгги 5та турдан буён мағлуб бўлмай келмоқда. 24-турда “Шўртан” ўз майдонида “Норин”ни қабул қилиб, йирик – 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Чемпионат пешқадами “Андижон” яна ўз мухлисларини уялтириб қўйди. Элдор Сакаев жамоаси бу сафар аутсайдер “Орол” билан 1:1 ҳисобида аранг дуранг қайд этгани, андижонликларда яна ҳавотир уйғотди. Гарчи “бургутлар” чемпионат пешқадами бўлсада, ишқибозларда 1-ўрин сақлаб қолинармикин деган ҳадик бор.  

«ХОРАЗМ» - «МАШЪАЛ» 1:2
«СУРХОН» - «ДИНАМО» 1:1
«ШЎРТАН» - «НОРИН» 4:0
«ОРОЛ» - «АНДИЖОН» 1:1


ГОЛЛАР
* 24-турнинг 4та ўйинида жами 11та гол қайд этилди.
* Мезбон жамоалар 7та тўп киритган бўлса, қолган 4та гол меҳмонлар ҳисобига ёзилди.
* Эътиборлиси биринчи таймда атига 1та тўп киритилди.
* Иккинчи бўлимда эса сермаҳсуллик ортди ва яна 10та гол қайд этилди.
* Ушбу турда энг кўп гол урган жамоа – “Шўртан” бўлди. Ғузорликлар “Орол”га қарши баҳсда жавобсиз 4та тўп киритишга муваффақ бўлди.
* Аҳамиятлиси 24-турда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган ягона жамоа ҳам “Шўртан” бўлди.
* Турнинг энг тезкор голига Павел Пуришкин муаллифлик қилди. “Динамо” ҳужумчиси “Сурхон”га қарши кечган баҳснинг 7-дақиқасидаёқ тўп киритиб, учрашувда ҳисобни очишга эришди.
* Аксинча турнинг энг сўнгги дақиқада киритилган голи 90+5-дақиқага тўғри келди. “Машъал” ҳужумчиси Воҳид Шодиев захирадан майдонга тушиб, “Хоразм” дарвозасига иккинчи тўпни киритган холда, жамоасига ғалаба келтирди.
* Мазкур турда иккита ва ундан ортиқ тўп киритган футболчилар учрмади.
* Ушбу турда 3та пенальти белгиланиб, шундан 2таси аниқ амалга оширилди.
“Машъал” футболчиси Сардор Абдураимов “Хоразм” дарвозасини аниқ нишонга ола билмаган бўлса, “Орол” – “Андижон” ўйинида бош ҳакам Ильгиз Танташев ҳар икки жамоа дарвозаси томон биттадан пенальти белгилади. Мезбонлар ҳужумчиси “Наврўз Ҳаипов Никита Рибкинни ожиз қолдирган бўлса, “бургутлар”дан Шаҳбоз Жумабоев ҳам 11 метрлик нуқтадан адашмади ва ҳисобни 1:1 кўринишга келтирди.

24-турда кимлар гол урди?
1. Санжар Зокиров – “Машъал”.
2. Воҳид Шодиев – “Машъал”.
3. Темур Бекчанов – “Хоразм”.
4. Павел Пуришкин – “Динамо”.
5. Абдул Азиз Юсупов – “Сурхон”.
6. Наврўз Ҳаипов – “Орол”.
7. Шаҳбоз Жумабоев – “Андижон”.
8. Юсуф Бўриев – “Шўртан”.
9. Аббос Ғуломов – “Шўртан”.
10. Маъруф Муродов – “Шўртан”.
11. Оғабек Эркинов – “Шўртан”.

ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ
* 24-тур ўйинларини бошқариб борган ҳакамлар жами 14 нафар футболчини сариқ карточка билан “сийлади”.
* Бу эса ҳар бир учрашувга ўртача 3,5тадан сариқ карточка демакдир.
* Мезбон жамоаларнинг 9та ўйинчиси сариқ карточка ишлаб олган бўлса, қолган 5та огоҳлантириш меҳмон жамоа футболчилари томон кўрсатилди.
* 24-турнинг энг интизомли жамоаси “Машъал” бўлди. Муборакликлар сафарда “Хоразм”га қарши баҳсда бирорта ҳам сариқ карточка олмасдан тартиб-интизом бўйича бошқаларга ўрнак бўлди.
* Бу борад аксинча холат “Андижон” билан юз берди. “Бургутлар”нинг 4та ўйинчиси сариқ карточка олиб, “етакчилик” қилди. Эътиборлиси асосий ҳимоячилар саналган Хушнуд Авилов билан Ильдар Маматказин навбатдаги тур ўйинини ўтказиб юборади.
* Ушбу турда битта қизил карточка қайд этилди. “Динамо”нинг иқтидорли футболчиси Суҳроб Иззатов учрашув пайтида қанот ҳакамини ҳақорат қилгани учун тўғридан-тўғри қизил карточка олиб, майдонни шерикларидан олдинроқ тарк этди.


24-турда кимлар сариқ карточка олди?
1. Равшан Султонов – “Хоразм”.
2. Акбар Муродов – “Хоразм”.
3. Ербол Сейтназаров – “Хоразм”.
4. Ғайрат Жумаев – “Сурхон”.
5. Азизбек Усмонов – “Сурхон”.
6.Нурали Падаров – “Шўртан”.
7. Мўмин Мейлиев – “Шўртан”.
8. Зуфаржон Акбаралиев – “Норин”.
9. Полат Қаипназаров – “Орол”.
10. Азамат Илёсов  – “Орол”.
11. Дониёр Ҳасанов  – “Андижон”.
12. Хушнуд Авилов – “Андижон”.
13. Ильдар Маматказин – “Андижон”.
14. Иброҳим Отахонов – “Андижон”.

Томошабинлар ташрифи кимда қандай?

* 24-турнинг 4та ўйинига жами 3380та томошабин ташриф буюрган.
* Бу эса ҳар бир учрашувга ўртача 845 нафар ишқибоз демакдир.
* Энг кўп мухлис Термиздаги “Алпомиш” ўйингоҳида кузатилган бўлса, Нукусдаги “Турон” стадионида аксинча вазият қайд этилди.
 
«ХОРАЗМ» - «МАШЪАЛ» 1:2

Урганч. “Ёшлик” стадиони. 785 томошабин.
«СУРХОН» - «ДИНАМО» 1:1
Термиз. “Алпомиш” стадиони. 1628 томошабин.
«ШЎРТАН» - «НОРИН» 4:0
Ғузор. “Ғузор” стадиони. 620 томошабин.
«ОРОЛ» - «АНДИЖОН» 1:1
Нукус. “Турон” стадиони. 347 томошабин.

НАВБАТДАГИ ТУРДА УЧРАШАДИЛАР
25-тур.
12 сентябрь (чоршанба)

«Норин» - «Орол»
«Динамо» - «Шўртан»
«Машъал» - «Сурхон»
«Истиқлол» - «Хоразм»
«Андижон» дам олади


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика