ПРО-Лига. “А” гуруҳи. 19-тур статистикаси
08 aug 2018 16:42
News
ПРО-Лига. “А” гуруҳи. 19-тур статистикаси
“А” гуруҳидаги 19-турда 3та ўйин бўлиб ўтди. Ушбу турда айтарли сенсацион натижа қайд этилмади. Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси ўз уйида “Хоразм”ни қабул қилиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, Нукусда “Орол” ва “Истиқлол” жамоалари ўзаро дурангга имзо чекди. Бошқача айтганда, Неъматулла Қутибоев ва Сергей Лебедев тўқнашувида кучлар тенг келди. Мухлислар яхши билишса керак, ушбу футболчилар ўз вақтида футболчи сифатида “Нефтчи”да харакат қилганди. Эндиликда улар мураббий сифатида бир-бирига қарши келмоқда. Гарчи мезбонлар учрашувда биринчи бўлиб ҳисобни очган бўлсада, кейинчалик “Истиқлол” жамоаси ирода кўрсатиб, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.
Турнинг марказий беллашувида омад мезбонларга кулиб боқди. Ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради деганларидек, андижонликлар принципиал рақиби – “Машъал”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионатнинг яккол етакчисига айланиб олди.
“Шўртан” – “Хоразм” 3:2
“Орол” – “Истиқлол” 1:1
“Андижон” – “Машъал” 2:1
ГОЛЛАР
* 19-турнинг 3та ўйинида жами 10та гол қайд этилди.
* Бу эса ҳар бир учрашувга ўртача 3тадан тўп демакдир.
* Мезбон жамоалар томонидан киритилган голлар сони 6тани ташкил этди.
* Қолган 4та тўп меҳмонлар ҳисобига ёзилди.
* Учрашувларнинг биринчи бўлимида жами 5та гол қайд этилди.
* Иккинчи таймда ҳам мухлислар яна 5та тўпга гувоҳ бўлди.
* Турнинг энг тезкор голи 14-дақиқага тўғри келди. “Шўртан” жамоаси сардори Олим Каримов “Хоразм”га қарши баҳсда пенальтидан тўп киритиб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди.
* Турнинг энг сўнгги голи ҳам “Шўртан” – “Хоразм” учрашувида қайд этилди. Аниқроғи 81-дақиқада урганчликларнинг иқтидорли ҳужумчиси Темур Исмоилов ҳисобни биттага қисқартирди. Аммо Исмоиловнинг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолишга етарли бўлмади.
* Ушбу турнинг 2та ўйинида ҳакамлар 3та пенальти белгилади. Шундан иккитаси “Шўртан” фойдасига. “Хоразм” дарвозасига белгиланган 2та пенальтини ҳам ғузорликлар аниқ амалга оширди. Шунингдек “Орол” ҳужумчиси Наврўз Ҳаипов ҳам “Истиқлол”га қарши баҳсда 11 метрликдан тўп киритиб ҳисобни очишга эришди.
Пенальтидан гол урган футболчилар
1.Олим Каримов – “Шўртан”.
2.Мўмин Мейлиев – “Шўртан”.
3.Наврўз Ҳаипов – “Орол”.
* 19-турнинг битта ўйинида автогол қайд этилди. Аниқроғи “Машъал” ҳимоячиси Искандар Шойқулов “Андижон”га қарши баҳснинг 35-дақиқасида кутилмаганда ўз дарвозасига тўп киритиб юборди. Якунда муборакликлар сафарда мағлуб бўлди.
* Эътиборлиси ушбу турда 1тадан ортиқ гол урган футболчилар учрамади.
19-турда кимлар гол урди?
1. Олим Каримов – “Шўртан”.
2. Маъруф Муродов – “Шўртан”.
3. Мўмин Мейлиев – “Шўртан”.
4. Сардор Матмуротов – “Хоразм”.
5. Темур Исмоилов – “Хоразм”.
6. Наврўз Ҳаипов – “Орол”.
7. Жаҳонгир Дадабоев – “Истиқлол”.
8. Суннатилла Эрматов – “Андижон”.
9. Искандар Шойқулов – “Машъал” (автогол).
10. Хусниддин Алиқулов – “Машъал”.
ОГОҲЛАНТИРИШЛАР
* 19-турнинг бўлиб ўтган 3та ўйини ҳақида сўз борганида, сариқ ва қизил карточкалар хусусида ҳам тўхталиб ўтмасдан илож йўқ.
* Рақамлар шуни кўрсатяптики, 3та ўйинда ҳакамлар жами 14та футболчини сариқ карточка билан “сийлади”.
* “Шўртан” – “Хоразм” ва “Орол” - “Истиқлол” ўйинида 5тадан сариқ карточка қайд этилди.
* Энг кўп сариқ карточка олган жамоа – “Хоразм” бўлди. Урганчлик футболчилар сафарда “Шўртан”га қарши кечган баҳсда жами 4та сариқ карточка ишлаб олди.
* “Андижон” ва “Шўртан” футболчилари 1тадан сариқ карточка олиб бу борада бошқаларга намуна бўлди.
* Ҳакамлар мезбон жамоаларнинг 5 нафар ўйинчисига сариқ карточка кўрсатган бўлса, меҳмонлардан 9та ўйинчи огоҳлантирилди.
* Учрашувларнинг биринчи бўлимида 5та ўйинчи сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
* Иккинчи бўлимда эса ўйин қоидаси бузилиши холатлари нисбатан ортди. Натижада яна 9та ўйинчи огоҳлантирилди.
19-турда кимлар сариқ карточка олди?
1. Мўмин Мейлиев – “Шўртан”.
2. Равшан Султонов – “Хоразм”.
3. Темур Машарипов – “Хоразм”.
4. Жасур Отажонов – “Хоразм”.
5. Айбек Нурбоев – “Хоразм”.
6. Альберт Сдыков – “Орол”.
7. Мирас Карлибоев – “Орол”.
8. Расул Мусаев – “Орол”.
9. Сардор Сотволдиев – “Истиқлол”.
10. Абдулазиз Ёқубов – “Истиқлол”.
11. Нодирхон Камолов – “Андижон”.
12. Бобур Қосимов – “Машъал”.
13. Искандар Шойқулов – “Машъал”.
14. Акром Баҳриддинов – “Машъал”.
Comments