Latest news

12:53"Комо" "Манчестер Сити" футболчиси ҳуқуқларига эга чиқиши мумкин  0 12:25"Интер" "Челси" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  0 11:57Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада"  6 11:28Трамп КЖЧ финалига келади  2 10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  12 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  0 10:22Виктор Гёкерешнинг "Арсенал"даги маоши маълум  3 09:53Симоне Индзаги "Ал Ҳилол"да тўрт нафар футболчидан қутилмоқчи  7 09:24"Навбаҳор" ҳужумчиси иккинчи даврани "Хоразм"да бошлаши мумкин  4 08:56Энрике: "Телефоним "Барселона" мухлисларидан келган хабарларга тўла"  14 08:27"Рома" Шомуродовнинг ўрнига АПЛда ўтган мавсум 1 та гол урган футболчи олиб келмоқчи  11 07:58"Реал" 25 йиллик антирекордни такрорлади  19 07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  33 07:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал Мадрид" 4:0  21 02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  250

ПРО-Лига, “А” гуруҳи. 11-тур статистикаси News

ПРО-Лига, “А” гуруҳи. 11-тур статистикаси

Ўтган ҳафта ПРО-Лиганинг 11-тур ўйинлари поёнига етди. Одатга кўра, бўлиб ўтган учрашувларнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.

ПРО-Лига, “А” гуруҳи. 11-тур натижалари

“ИСТИҚЛОЛ” – “СУРХОН” - 4:2 (3:0).
“МАШЪАЛ” – “ШЎРТАН” - 3:0 (1:0).  
 “НОРИН” – “АНДИЖОН” - 0:0.
 “ДИНАМО” – “ОРОЛ” - 2:0 (1:0).

“А” гуруҳдаги 4та ўйинда айтарли сенсация юз бермади. “Динамо” ниҳоят чемпионатдаги илк ғалабасини қўлга киритди. Эътиборлиси самарқандликлар бунгача ғалаба нима эканлигини билмай келаётганди. Даврон Файзиев бошқарувидаги жамоа 11-турда ўз майдонида “Орол”ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.
Фарғонада кечган турнинг марказий ўйинида мезбонларнинг қўли баланд келди. Очиғи шу куни “Сурхон”ни йирик ҳисобда мағлуб бўлишини кўпчилик кутмаган бўлса керак. “Истиқлол” футболчилари асосий рақибини таслим этиб, очколари сонини тенглаштириб олишга муваффақ бўлди. Воҳа дербисида кутилганидек, “Машъал”нинг қўли баланд келди. “Шўртан”га қарши баҳсда муборакликлар жавобсиз 3та тўп киритди. Суперлигага чиқиш йўлида курашаётган “Андижон” бу турда “Норин” майдонига сафар уюштириб, нурсиз дуранг қайд этди.



Турнинг энг тезкор голи ва бошқалар ҳақида
11-турнинг 4та ўйинида жами 11та гол қайд этилди.

Шундан 9тасини мезбон жамоалар киритган. Қолган 2та тўп меҳмонлар ҳисобига ёзилди.

Учрашувларнинг биринчи таймида 5та гол қайд этилди.

Иккинчи бўлимда эса дарвозаларга яна 6та тўп киритилди.

Энг кўп гол урган жамоа –“Истиқлол” бўлди. Фарғоналиклар ўз майдонида “Сурхон” дарвозасига 4та тўп киритди.

“Андижон”, “Машъал”, “Норин” ҳамда “Динамо” жамоалари ушбу турда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишга эришди.

Турнинг энг тезкор голи 8-дақиқада киритилди. “Машъал”нинг етакчи ўйинчиси Акром Баҳриддинов “Шўртан”га қарши учрашувда тезкор гол киритиб, учрашувда биринчи бўлиб ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Эътиборлиси унинг жамоаси якунда йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Аксинча турнинг энг сўнгги голи 87-дақиқада юз берди. “Сурхон” ҳужумчиси Фарҳод Тожиев “Истиқлол” дарвозасига пенальтидан тўп киритиб, ҳисобни биттага қисқартирди.
Мазкур турда икки нафар футболчи дубл қайд этди. Аҳамиятлиси ҳар иккиси ҳам битта учрашувда юз берди. “Истиқлол” аъзоси Анвар Хожимирзаев “Сурхон” дарвозасини икки бор аниқ нишонга олган бўлса, термизликларнинг тажрибали ҳужумчиси Фарҳод Тожиев фарғоналикларнинг 4та голига 2та гол билан жавоб қайтарди.
11-турда ҳакамлар 3та пенальти белгилашга қарор қилди. Уларнинг барчаси аниқ амалга оширилди. Азиз Мадалиев (“Истиқлол”), Фарҳод Тожиев (“Сурхон”) ва Сардор Раҳмонов (“Машъал”) 11 метрлик нуқтадан адашмади.

Шунингдек ушбу турда битта автогол қайд этилди. “Сурхон” ҳимоячиси Азизбек Усмонов “Истиқлол” билан ўйинда кутилмаганда ўз дарвозасига тўп киритиб юбориб, учрашувда ҳисобни очиб берди.

11-турда кимлар гол урди?
1. Азизбек Усмонов (автогол) – “Сурхон”.
2. Анвар Хожимирзаев (2та) – “Истиқлол”.
3. Азиз Мадалиев – “Истиқлол”.
4. Фарҳод Тожиев (2та) – “Сурхон”.
5. Акром Баҳриддинов – “Машъал”.
6. Хумоюн Муртазоев  – “Машъал”.
7. Сардор Раҳмонов  – “Машъал”.
8. Далержон Олмасжонов  – “Динамо”.
9. Марадона Сафаров – “Динамо”.

 
Огоҳлантириш ва четлатишлар ҳақида
11-турнинг 4та ўйинида ҳакамлар томонидан жами 17та футболчига сариқ карточка кўрсатилган.

Шундан 10таси мезбон жамоа ўйинчиларига, қолган 7та сариқ карточка эса меҳмон жамоа футболчилари томон кўрсатилган.

Учрашувларнинг биринчи бўлимида атига икки нафар футболчи сариқ карточка билан сийланган бўлса, иккинчи бўлимда қоида бузилишлар кўп учради шекилли яна 13та футболчи огоҳлантирилди. Хатто ўйиндан кейин ҳам сариқ карточка олган футболчилар учради. Ризо Айвазов (“Истиқлол”) ва Нажмиддин Нормуродов (“Сурхон”) бош ҳакам Темур Тўхтасинов томонидан учрашув якунлангач огоҳлантирилган.

“Машъал” футболчилари 4та сариқ карточка ишлаб олиб, ушбу турда “пешқадамлик” қилди.

Бу борада “Норин” ва “Андижон” жамоасининг 1тадан футболчиси сариқ карточка олиб, бошқаларга намуна бўлди.

11-турда қизил карточка олиб, майдонни шерикларидан олдинроқ тарк этган футболчи ҳам учради. “Машъал” ҳужумчиси Воҳид Шодиев рақибига нисбатан ишлатган қўпол харакати учун бош ҳакам Жасур Мухторов томонидан тўғридан-тўғри қизил карточка билан жазоланди.

Остонамиздаги учрашувлар
12-тур.
3 июнь (якшанба)
«Орол» - «Норин»
«Шўртан» - «Динамо»
«Сурхон» - «Машъал»
«Хоразм» -  «Истиқлол»
«Андижон» дам олади

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика