Latest news

09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  1 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  5 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  1 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  5 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  4 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  31 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   40 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  24 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3

Примера ёки Ла Лига?! Қай бири тўғри? News

Примера ёки Ла Лига?! Қай бири тўғри?

Англияда – АПЛ, Германияда – Бундеслига, Италияда эса – А Серия. Улардан фақат Испания чемпионати икки номга эгалиги билан ажралиб туради.

Бу чемпионат икки ном билан аталишидан яхшигина хабарингиз бор: Примера ва Ла Лига.

"Примера" варианти қаердан келиб чиққан?

Лиганинг тўлиқ номи – Примера Дивисьон. У испан тилидан таржима қилинганида "Биринчи дивизион" деган маънони англатади. Шунга кўра, испан футболи тизимидаги қолган лигалар ҳам кетма-кетликда шундай ном билан аталиб кетаверилади: Сегунда – "Иккинчи", Терсера – "Учинчи" ва ҳ.к.

Примера – Испания футболи биринчи дивизионининг тарихий номи. Олий лига ушбу ном остида 1928-1929 йилги мавсумда машҳурликка эришган. Ўшанда у Испанияда илк расмий чемпионат бўлганди.

"Ла Лига" варианти қаердан келиб чиққан?

Бу ном Испания Қироллик футбол федерацияси биринчи ва иккинчи дивизионда чемпионатни ташкил этиш мажбуриятини бошқа юридик шахсга ўтказган вақти (1984-1985 йилги мавсум)да пайдо бўлган. Бунинг учун янги ташкилот тузишган: "Liga de Fútbol Profesional" (Профессионал футбол лигаси - ПФЛ) ёки қисқача – "Ла Лига". Худди шунга ўхшаш ҳодиса Россия футболида ҳам бўлган: РФС терма ва футболни ривожлантириш ишлари билан шуғулланса, РФПЛ эса – фақат лига билан ишлайди.

Ўшандан буён олий дивизионнинг тўлиқ номи қуидагича аталидан бўлган – "Liga Nacional de Fútbol Profesional de Primera División". Унинг биринчи қисмини одатда "Ла Лига" кўринишигача қисқартирилади, иккинчи қисми эса – "Примера". Бундан ташқари, унинг яна бир тижорий номи бор: 10 йил аввал Испания чемпионати "LaLiga BBVA" деб аталган, ҳозирда эса "La Liga Santander" дейилади. "Santander" – Испаниянинг йирик банкларидан бири бўлиб, улар ном бўйича ҳуқуқларни сотиб олганлар. 

Қайси номдан фойдаланган яхшироқ?

Расмий ҳужжатлар учун "LaLiga Santander" (маъноси – олий лига) вариантидан фойдаланган маъқул. "Liga Nacional de Fútbol" (маъноси – ташкилот, Примера ва Сегунда мисолида) ва "Liga Nacional de Fútbol Profesional de Primera División" (олий лига маъносида) — бу номлардан эса асосан Испания чемпионати расмий сайтларида фойдаланишади.

Россияда одатда "Примера" варианти ишлатилади (Google қидирув тизимидаги 8 миллионга қарши 19 миллион сўровлар). Бунга бир қатор сабаблар бор:

• Биринчидан, у ҳали ҳам тўлиқ номнинг бир қисми саналади, шунинг учун эскирмаган.
• Иккинчидан, бу номдан фойдаланганда биринчи лигани иккинчисидан ажратиш бироз осонроқ бўлади. ўзингиз солиштириб кўринг: Примера ва Сегунда ёки Ла Лига Сантандер ва Ла Лига Смартбанк.
• Учинчидан, "Примера" номини бошқа мамлакат лигалари билан адаштириб юбориш мумкин эмас. (ҳар ҳолда Европа чемпионатлари ичида). Аммо "Ла Лига" номи масалан, Франциянинг "Лига 1" бироз ўхшаб кетади. Испаниянинг йирик футбол ОАВи, "Marca" ва "AS", кўпроқ расмий номдан фойдаланади – "LaLiga Santander". Шу сабабли ҳам, испанларнинг деярли барча сайтларида турнир номи Ла Лига деб ёзилган.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика