Latest news

02:25Евро-2024. Дания - Сербия 0:0, Даниянинг голи хисобга олинмади  0 02:15Евро-2024. Англия - Словения 0:0, Палмер ваниҳоят майдонга тушди  0 01:55Евро-2024. Дания билан голсиз дуранг қайд этган Сербия турнирни тарк этди  3 01:50Мусобақанинг энг зерикарли учршувида Англия Словения билан нурсиз дуранг ўйнади  12 01:18Андреа Белотти "Рома"ни тарк этиб, А Серияни бошқа жамоасига ўтди  0 00:41"Реал" Хоселуни "Эспаньол"дан харид қилиб, дарҳол сотади  0 00:35Евро-2024. Франция - Польша 1:1, Франция мусобақадаги биринчи голини урди  1 00:27"Рома" де Росси билан шартномани 2027 йилгача узайтирди  0 00:25Евро-2024. Нидерландия - Австрия 2:3  0 00:10Анвар Бердиев: "Ёзги трансферлар вақтида жамоада кўп ўзгаришлар бўлмайди"  3 23:43Темур Кападзе: "Рақиб хатоларидан унумли фойдаландик"  0 23:26Февзи Давлетов: "Иккита қизил карточка ўйин натижасига таъсир кўрсатди"  1 22:59Евро-2024. Австрия Нидерландияни ер тишлатди ва биринчи ўрин билан кейинги босқичга йўлланма олди  25 22:56Евро-2024. Мбаппе ва Левандовскининг пенальтидан урган голлари Франция ва Польшанинг муросасини таъминлади  9 22:20Суперлига. "Олимпик" - "Сурхон" 2:0, Нодир Неъматхонов аламини болбойдан олди  5

Биринчи давранинг энг марказий учрашувида ким ғалаба қозонади? "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувига превью News

Биринчи давранинг энг марказий учрашувида ким ғалаба қозонади? "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувига превью

Бугун Суперлиганинг 11-тур ўйинлари давом эттирилади. Тошкентда "Пахтакор" - "Навбаҳор" ўртасида даҳшатли ўйин кутиб турибди.

Ўзаро ўйинлар тарихи

Ҳозирга қадар жамоалар чемпионатда 66 учрашувда майдонга тушишган. Ўзаро ўйинлар бўйича устунлик яққол "шерлар" тарафида. 41та баҳсда зафар қучган "Пахтакор", 12 бор рақиб билан дуранг ўйнаган ва 13 марта имкониятни бой берган. "Навбаҳор" дарвозасига 109 гол урилиб, 51 тўп ўтказиб юборилган. 9 баҳсда "шерлар" йирик ҳисобда устун келишган. Айни пайтгача Тошкентда бўлиб ўтган 33 баҳснинг 27тасида "Пахтакор" зафар қучган. 5та ўйин дуранг билан тугаган ва бор йўғи битта учрашувда меҳмонлар ғалаба қозонишган. "Навбаҳор"нинг Тошкентдаги ягона ғалабаси 1995 йилда қайд этилган ва ўша учрашувда "лочинлар" 2:1 ҳисобида зафар қучишган. Тошкентда мезбонлар 70та гол уришган, рақиб эса 20та тўп билан жавоб қайтара олган. "Навбаҳор" жамоаси эса 66 учрашувда 13 маротаба ғалаба қозонган, 12 бор дуранг ва 41 маротаба мағлубиятга учраган

Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлари тарихида қайд этилган энг йирик ҳисоб - 7:0. Ушбу ҳисоб 2009 йили Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда қайд этилиб, унда “Пахтакор” зафар қучган.



Сўнги тўқнашув

Икки азалий рақибларнинг сўнги тўқнашуви ўтган йили августда рўй берган эди. Наманганда бўлиб ўтган учрашувда "Пахтакор" ғалаба қозонган эди. Қизиқарли кечган учрашувда Драган Черан ва Муҳаммадқодир Ҳамралиевларнинг голлари "шерлар"га ғалабани тақдим этганди. "Навбаҳор"нинг голига Тома Табатадзе муаллифлик қилган.



Сўнги ўйинлар


12.08.2023 

Суперлига

"Навбаҳор" 1:2 "Пахтакор"

Голлар: Черан 30, Ҳамралиев 44, Табатадзе 69


17.03.2023

Суперлига

"Пахтакор" 2:1 "Навбаҳор"

Голлар: Сайфиев 2, Черан 68, Абдуҳолиқов 22


02.09.2022

Ўзбекистон кубоги (1/4 финал)

"Навбаҳор" 2:1 "Пахтакор"

Голлар: Азмиддинов 15, Искандеров 17,51(П)


28.08.2022

Суперлига

"Навбаҳор" 1:1 "Пахтакор"

Голлар: Искандеров 47, Алижонов 52


01.04.2022

Суперлига

"Пахтакор" 1:0 "Навбаҳор"

Гол: Черан 83


Мураббийлар дуэлида устунлик кимда?

Икки жамоа бош мураббийлари ўз фаолияти бор йўғи тўрт маротаба тўқнаш келишган. Максим Шацких ҳамда Самвел Бабаян Суперлигада ўзаро 3 марта тўқнаш келган. 1 баҳсда дуранг қайд этилган бўлса, икки учрашувда Шацких ғалаба қозонган. Бабаяннинг ўзаро учрашувлардаги ягона ғалабаси эса кубок беллашувига тўғри келади.



Жамоаларнинг ҳолати ва қайд этилаётган натижалар

Бугунги учрашувдаги номинал меҳмон ва чемпионликка асосий даъвогар "Навбаҳор" мавсумни стабил ўтказа олмаяпти. Самвел Бабаян шогирдлари шу кунга қадар миллий чемпионатимизда 9та учрашувда иштирок этиб, 4та ғалаба ва 5та дуранг қайд этишган. "Лочинлар" анча яхши таркиб йиғишганига қарамай, наманганликлар кўп учрашувларда очко йўқотишмоқда. "Олимпик", "Металлург", "Сурхон" ва "Бунёдкор" жамоаларига қарши кечган баҳсда "лочинлар" қимматли очколарни йўқотишди. Мусобақада жадвалида "Навбаҳор" 17 очко тўплаб 3 ўринни эгаллаб турибди.


Бош мураббий Максим Шацкихнинг сўзларига кўра муаммолар гирдобида қолаётган "Пахтакор" жорий мавсумда яхши ўтказа олмаяпти. Таркиб ўзгариши ва клубдаги рўй бераётган ўзгаришларга қарамай, амалдаги чемпион ўзига ўхшамаяпти. Шацких жамоаси жорий мавсум Суперлигада 9та ўйинда иштирок этди ва 4та ғалаба, 3та дуранг ва 2 маротаба мағлуб бўлди. Жамоа 15 очко билан 6 ўринда бормоқда.


Улар ўз жамоаларига қарши

"Пахтакор" ўз режаларини ва мақсадларини ўзгартирганидан хабарингиз бор. "Шерлар" етакчи футболчиларини бошқа жамоаларга қўйиб юборишди. "Пахтакор" жамоасининг ҳақиқий етакчилари ҳисобланган икки нафар футболчи Фаррух Сайфиев ва Одил Ҳамробековлар қишки трансферлар ойнасида айнан "Навбаҳор"га қўшилишди. Бугун улар собиқ жамоасига қарши майдонга чиқишади. "Пахтакор"нинг "гегемон" даврининг ҳақиқий рамзига айланган икки футболчи бугун "шерлар" дарвозасига йўл топишга ҳаракат қилишади.



"Пахтакор" ўтган мавсумдаги "фокус"ни яна такрорлайдими?

"Пахтакор" жамоаси ўтган мавсумни жуда ёмон бошлаган эди. Суперлиганинг биринчи баҳсида ёш "Олимпик"га ўз майдонида 3:2 ҳисобида мағлуб бўлган Шацких шогирдлари, иккинчи турда ҳам мағлубиятни қабул қилиб олишган эди, фақатгина энди сафарда "Нефтчи"га қарши кечган учрашувда, ҳисоб 2:1. Мавсумни кетма-кет мағлубият билан бошлаган "шерлар" анча танқид қилинганди, лекин учинчи тур баҳсида "Пахтакор" барча танқидчиларга муносиб жавоб қайтариб, "Навбаҳор"ни ўз майдонида мағлуб этган эди. Сўнги дақиқаларда Санжар Қувватов пенальтини қайтариб жамоасининг ғалабасини сақлаб қолган эди. Ўша учрашувдан сўнг "Пахтакор" чемпионат доирасидаги баҳсларда мағлуб бўлмади ва бор йўғи бир маротаба дуранг қайд этди. Иккинчи даврани ҳам "Пахтакор" жуда ёмон бошлади, дастлабки учрашувда "Олимпик" таслим этилишига қарамай, 15 карра Ўзбекистон чемпионлари сенсацион тарзда кубок баҳсларини тарк этишди ва ўз ўйида "Нефтчи"га мағлуб бўлишди. Намангандаги ўтказиладиган иккинчи давра тўқнашувидан олдин эса, кўпчилик мезбонлар ғалабасини тахмин қилишганди. Лекин "Пахтакор" ирода намойиш этиб, сафарда ҳам "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратди. Шундай қилиб, ўтган мавсум амалдаги чемпион икки учрашувда ҳам азалий рақибини 2:1 ҳисобида мағлуб этди. "Навбаҳор"га қарши учрашувларда қўлга киритилган 6 очко "Пахтакор"га чемпионлик пойгасида катта ёрдам берди.


"Пахтакор"нинг мағлубиятсиз сериясига якун ясаладими?

Суперлига доирасида "Пахтакор" "Навбаҳор"га қарши 12 ўйиндан бери мағлубиятсиз серия қайд этяпти. "Лочинлар"нинг ўзаро беллашувларда охирги ғалабаси 2018 йилга тўғри келади. Ўшанда Игор Голбаннинг ягона голи Наманган клубига 3 очко тақдим қилган эди. Самвел Бабаян жамоаси бугун ушбу анъанага чек қўйадими?


Ҳакамлар

Ўзбекистон Футбол ҳакамлари маркази (ЎзФҲМ) томонидан Суперлига 11-тур баҳсларида фаолият юритадиган расмийлар рўйхати эълон қилинди. Унга кўра, мазкур турдан ўрин олган “Пахтакор” – “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашувни Абдурашид Худойберганов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқарадиган бўлди. Эслатиб ўтамиз, “лочинлар”нинг “шерлар”га қарши кечадиган ўйини 16 июнь куни Тошкентдаги “Пахтакор” марказий стадионида соат 20:00 да старт олади.


Эксперт фикри

11-тур эксперти, Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Равшан Ҳайдаров "Нефтчи" - "Андижон" учрашувида жамоаларнинг имкониятини қуйидагича баҳолади:

- Турнинг марказий ўйини. Мазкур омил икки жамоани йиғинчоқлик билан ўйнашга чақиради. "Пахтакор" охирги баҳсларда секин-аста ўзига келмоқда. Ёшлар барқарорликка чиқиб олди. "Навбаҳор"да эса ўзи-ўзидан тажриба. Умуман олганда қизиқ баҳс бўлади. Чемпионлик учун курашаётган жамоалар қарама-қаршилигида натижа асосий планда туради. Имкониятлар: 50/50

Абдулвосит Бектемиров тайёрлади

Rating: +1   

Comments

+7   
16 jun 17:04:43
قهرمان
Статистика Пахтакор фойдасига ворворейшн боб ётибдику. Навбахор факат қуруқ совлатига ишонади. Майли кучсизланган Пахтакордан фойдаланволила, агар шуниям эпласела.
+5   
16 jun 17:01:29
BXZ BXZ
Кайси жамоа ютса хам у́заро мухлислар орасида жанжал бу́лмасин . Хаммани Ийдди Курбон билан табриклайман сог саломат , иймон ила баракатли бу́линглар . Пахтакор мухлиси .
+4   
16 jun 17:55:40
Aziz Yuldashev
Навбахорда айрим футболчилар ўйнайди уларнинг агенти Шахбоз Беғамов. Телеграм каналида Пахтакор имкониятларини пастга уриб хар балолар ёзиб ётибди, жуда ахмоқ бола экан шу. Пахтакор ўз мактаби билан чемпионлик учун курашга киришиб кўрмоқчи, шуни тушуниб етсангчи болакай.
+4   
16 jun 17:04:15
Uz paxtakor Uz
Асимовди итлари халакик килмаса уйинга хаммаси яхши булади Пахтакорга омад. Нобохор мухлисларига яхши уйин тилемиза
+3   
16 jun 17:13:11
Bois Saidxanov
Кандай килиб 1чи давранинг энг марказий учрашуви булади? Энг марказий хозирги вактда бу Насаф - Нефтчи ёки Насаф - Навбахор булса керак
   
16 jun 20:07:46
Мистер Мир
Reply to comment by Bois Saidxanov
Кандай килиб 1чи давранинг энг марказий учрашуви булади? Энг марказий хозирги вактда бу Насаф - Нефтчи ёки Насаф - Навбахор булса керак
Тугри айтиз манам хайранмон канакасига 1 даврани марказий уйини!!? Насаф Навбахор учрашади 30 июнда Каршида унда нима дейиларкан еки Насаф душмани нинг сарлавхасими бу ажииб
   
16 jun 19:13:50
Fast TV
Судяларни ёрдами билан Пахтакор нечья қилади.
   
16 jun 18:26:03
Odil Abdushukur
Doʻstlik gʻalaba qozonaversin.
   
16 jun 18:23:26
УЗБЕКИСТАН ЯГОНА
Айримла статистикага караб осмондаю...агар 2002 йилдан 2017 йилгача терма жамо маркази номида иштирок этган уйинлар олиб ташланса.уз узидан ким кучли эканлиги аниклашади.Узбекистон мустакил булгандан буён энг кучли командалар НАВБАХОР НЕФТЧИ ва НАСАФ бунга экспертчиб магазинчи гайбулла акалаям ишонишади.БУГУН НАВБАХОР ЮТИШИНИ ХОХЛАРДИМ.ХАММАГА КУРБОН ХАЙИТИ МУБОРАК БУЛСИН.
   
16 jun 18:20:05
Nurbek Primov
Eng markaziy uchrashuv shumi ????????
   
16 jun 18:19:49
Nurbek Primov
Eng markaziy uchrashuv shumi ????????
   
16 jun 17:16:43
Jasur prosta Jasur
Эксперт фикри

11-тур эксперти, Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Равшан Ҳайдаров "Нефтчи" - "Андижон" учрашувида жамоаларнинг имкониятини қуйидагича баҳолади:

- Турнинг марказий ўйини. Мазкур омил икки жамоани йиғинчоқлик билан ўйнашга чақиради. "Пахтакор" охирги баҳсларда секин-аста ўзига келмоқда. Ёшлар барқарорликка чиқиб олди. "Навбаҳор"да эса ўзи-ўзидан тажриба. Умуман олганда қизиқ баҳс бўлади. Чемпионлик учун курашаётган жамоалар қарама-қаршилигида натижа асосий планда туради. Имкониятлар: 50/50

Абдулвосит Бектемиров тайёрлади. Nima bu nima bu qaysi uyin Neftchi Andijonnimi yoki Pakhtakor Navbahorni uyinini nazarga tutganmi tur experti
-1   
16 jun 17:51:29
Sayfuddinovich86
Bu o'yin judayam "shishirib yuborildi". Bekorga bo'lmasa kerak? Zakaz kimdan bo'lgan !? ))))
-1   
16 jun 17:32:41
Asqarov Tursunboy
Navbahorga omad tilayman hakamlarga insof bersin
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика