Latest news

13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  0 13:18Абдувоҳид Неъматов: "Бундай катта ўйинда VAR йўқлиги бироз ноқулайлик туғдирди"  0 13:04107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади?   13 12:52БУМ! Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади  16 12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  8 12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  6 12:07Расман: "Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди  1 11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  1 11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  2 11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  8 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  11 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  5 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  8 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  18 09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  11

Превью. «Зомин» - «Пахтакор-2» News

Превью. «Зомин» - «Пахтакор-2»

Эртага Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқичнинг 8–тур учрашувларига старт берилади.

Бунда Зоминнинг “Зомин” жамоаси “Ғаллаорол” ўйингоҳида Тошкент шаҳрининг “Пахтакор-2” жамоасини қабул қилади.

Ўзаро жамоалар еттинчи бор тўқнаш келишмоқда. Жамоалар биринчи бор 2012 йилги Ўзбекистон Биринчилиги баҳсларида тўқнаш келишган, ўшанда жамоалар ўзаро дуранга имзо чекишган эди. Охирги бор 2015 йилги мусобақаларининг иккинчи босқич 12-тур баҳсида учрашишган бўлиб, зоминликлар ўз уйида 1-0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Биринчи лига баҳсларида “Зомин” жамоаси тўртта учрашувда ғалаба қозонган ва яна икки учрашувда жамоалар муроса йўлини танлашган. Ўзаро ўйинларда “Зомин” жамоаси 14та гол уриб, ўз дарвозасидан 6та гол ўтказиб юборган.

Олдинги натижаларга қараб баҳо берадиган бўлсак, “Пахтакор-2” жамоаси хозиргача “Зомин” жамоасини бирор марта ҳам мағлубиятга учрата олмаган, ҳозирча "Зомин” жамоасининг қўли баланд келиб турибди.

Бугун, мусобақа жадвалида ҳозирча кучли учликни мақсад қилган “Зомин” жамоаси учун бугунги учрашув навбатдаги синовдир. Бугунги учрашувда “Зомин” жамоанинг ғалаба қозониш учун имкониятилари юқори.   

Иккала жамоага ҳам омад тилаймиз.
Имкониятлар: 60/20/20


ЎЗАРО УЧРАШУВЛАР
2012 ЙИЛ
10-тур.7 май (душанба)   
«Пахтакор-2» (Тошкент) – «Зомин» (Зомин)   2-2.


14-тур. 2 июнь (шанба)   
«Зомин» (Зомин) - «Пахтакор-2-Чиланзар» (Тошкент) 2-1.

2014 ЙИЛ
ИККИНЧИ БОСҚИЧ
6-тур. 7 сентябрь (якшанба)
«Пахтакор-2» (Тошкент) - «Зомин» (Зомин) 1:1.

11-тур. 5 октябрь (якшанба)
«Зомин» (Зомин) – «Пахтакор-2» (Тошкент) – 2:0. 855 томошабин.
Ҳакамлар:
Н. Болтаев (Навоий), А. Ўринов (Фарғона), З. Абдураҳмонов (Андижон), Ш. Қаюмов.
Назоратчи: Х. Мухторов (Самарқанд).
Голлар: А. Абдулҳақов (51), Д. Нуруллаев (89).
Огоҳлантиришлар: Б. Раҳимов (11), А. Абдулҳақов (25), Д. Исмоилов (63), Д. Саидов (70), Д. Комилов (79) – Т. Толипов (22), И. Каримов (58).
Четлатишлар: Б. Раҳимов (иккинчи огоҳлантириш, 76) – Н. Йўлдошев (72).

2015 ЙИЛ
ИККИНЧИ БОСҚИЧ
5 тур. 5 сентябрь (шанба)
«Пахтакор-2» (Тошкент) – «Зомин» (Зомин) – 2:6. 87 томошабин.
Ҳакамлар:
А. Эргашев (Тошкент), Д. Акмалов (Тошкент), С. Абдурахманов (Тошкент), Н. Анфиногенов.
Назоратчи: С. Зайлобидинов (Фарғона).
Голлар: Б. Садуллаев (55), А. Джураев (60) – Д. Тошматов (8, 14, 18, 86), И. Бийтураев (45+1), С. Иномжанов (70).
Огоҳлантиришлар: И. Абдуллаев (27), Б. Тошмирзаев (28), Д. Кодыров (45), С. Синдаров (83) – А. Абдулхаков (15), А. Мансуров (87).

12-тур. 17 октябрь (шанба)
«Зомин» (Зомин) – «Пахтакор-2» (Тошкент) – 1:0. 1856 томошабин.
Ҳакамлар:
А. Рахимов (Андижон), Ф. Усманов (Қарши), З. Элибаев (Қарши)
Назоратчи:А. Тамбовцев (Тошкент).
Гол:Д. Марипов (88).
Огоҳлантиришлар: С. Иномжонов (40), А. Абдулҳақов (62), А. Мансуров (80), И. Бийтураев (90), А. Абдуллаев (90+4) – Д. Ахмадов (43), М. Бурханов (85).

2016 ЙИЛ
8-тур. 8 май (якшанба)
“Ғаллаорол” ўйингоҳи. Соат 17-00
«Зомин» (Зомин) – «Пахтакор-2» (Тошкент)
Ҳакамлар:
К. Расулов (Қарши), И. Носиров (Наманган), Э. Турсунов (Наманган).
Назоратчи: Ф. Ҳасанов (Наманган).

Акмал Рахматуллаев тайёрлади.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика