Latest news

17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  2 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  14 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  1 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  0 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  18 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  6 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  14 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  10 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  3

Превью. «Зомин» – «Косонсой» News

Превью. «Зомин» – «Косонсой»

Эртага Ўзбекистон Биринчилиги иккинчи босқичнинг 8 – тур баҳсларига старт берилади.

Зоминнинг “Зомин” жамоаси Зомин марказий ўйингоҳиди Косонсойнинг “Косонсой” жамоасини қабул қилади.

Жамоалар ўзаро икки бор тўқнаш келишган. Ўзаро ўйинларнинг биринчисида зоминликлар ғалаба қозонган бўлса, иккинчи учрашувда косонсойликларнинг қўли баланд келган. Фақатгина урулган гол ва ўтказиб юборилган голлар хисобига косонсойликлар бироз устунликка эга. Тўплар нисбати: “Зомин” жамоаси рақиблар дарвозаси томон уч бор йўл топиб, тўрт бор ўз дарвоза дахлсизлигини сақлай олмаган.

Жамоалар илк бор 2012 йилги Ўзбекистон Биринчилигида тўқнаш келишган. Зомин марказий ўйингоҳида ўтган биринчи учрашувда “Зомин” жамоаси 2:1 хисобида ғалаба қозонган. Косонсойдаги иккинчи учрашувда косонсойликлар 3:1 хисобида ғалаба қозонишган эди.

Кўриниб турибдики, олдинги натижаларга қараб хулоса қиладиган бўлсак, “Косонсой” жамоаси хозирча қўли бироз баланд келиб турибди. Лекин “Зомин” жамоасининг бугунги таркиби ва кўрсатаётган ўйинлари хар қандай жамоани таслим қилишга қодир.

Шундай экан, бугунги учрашувда “Зомин” жамоасининг ғалаба қозониш учун имконияти кўпроқ.   
Иккала жамоага омад тилаймиз.
Имкониятлар: 40/30/30

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР
2012 ЙИЛ
4-тур. 16 апрель (душанба)
«Зомин» (Зомин) – «Косонсой» (Косонсой) 2:1. 3021 томошабин.
Ҳакамлар:
О. Толибжонов (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), М. Каримов (Тошкент), Ш. Қаюмов.
Назоратчи: Э. Орипов (Фергана).
Голлар: Д. Исмоилов (60), Б. Абдумўминов (86, пенальти) – Ш. Мамасолиев (64).
Огоҳлантиришлар: П. Тюлькин (31), Д. Қорабоев (52) – И. Теляков (85).

19-тур. 27 июнь (чоршанба)
«Косонсой» (Косонсой) – «Зомин» (Зомин) – 3:1. 821 томошабин.
Ҳакамлар:
А. Асимов (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), М. Каримов (Тошкент), Ш. Бозоров.
Назоратчи: А. Маражабов (Андижон).
Голлар: И. Нарзуллаев (39), А. Мирзаев (50), Б. Каримов (60) – Б. Акрамов (63).
Огоҳлантиришлар: А. Мирзаев (31), И. Нарзуллаев (33) – Д Тошматов (28), Д. Холиқов (45), М. Абдураҳмонов (52).

Акмал Рахматуллаев тайёрлади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика