Latest news

08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  2 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  5 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  2 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  1 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  1 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  12 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  5 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  2 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  1 22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  8 22:04"Қизилқум" Шукуров билан шартома имзолади  1 21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  1

Превью. Хитой - Сурия News

Превью. Хитой - Сурия

Эртага ЖЧ-2018 саралаши доирасида Жанубий Корея ва Қатар ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.

Сианда ҳам бизни жуда қизиқарли учрашув кутмоқда. Хитой Сурияни қабул қилади. Ҳозирча бу жамоалар биттадан очко жамғаришган. Хитойда ўтадиган беллашув қайсидир жамоанинг олдинга ўтишини таъминлайди. Дуранг қайд этилган тақдирда буни Суриянинг фойдасига ёзиб қўйса бўлади. Саралаш босқичи старт олишидан аввал гуруҳ аутсайдери сифатида эътироф этилган жамоа ҳозирча бу гаплар нотўғри эканини исботлаяпти. Ўзбекистон ва Жанубий Кореяга қарши ўйинларда сурияликлар ёмон таассурот қолдиришмади.

Аксинча, Хитой кутилган футболни намойиш эта олмаяпти. Аввалги турда Эрон билан уйдаги баҳсда негадир хитойлик ўйинчиларнинг ҳаракатлари қовушмади. Балки, ортиқча босим уларга салбий таъсир қилгандир? Бунга жавобни бугунги беллашув беради. Суперлига ва терма жамоага сарфланаётган катта миқдордаги пуллар ҳозир ўйин сифатини яхшилаб бермагани кўзга ташланмоқда. Меҳмонлар қарши ҳужумлардан унумлироқ фойдалана олишса, уларда зафар қучиш учун яхши имкониятлар юзага келади. Бирор жамоанинг биринчи голи ўйин тақдирини ҳал этиши мумкин. Гуруҳимиздаги беллашувларда айнан шундай ҳолатга гувоҳ бўляпмиз.

Жамоа юлдузлари: Зенг Зи - Умар Харбин


Хитой – Сурия
6 октябрь 2016. Сиан. "Shaanxi Province" стадиони. 16:35
Бош ҳакам:
Муҳаммад Тақи (Сингапур)


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика