Latest news

10:48Салоҳ: "Эй худо, кетма-кет иккинчи ҳафтами? Йўқ, йўқ..."  0 10:20"Қизилқум" дарвозасида ўзгаришлар содир бўлди  0 09:52"Ҳаракатлар сўзлардан кўра баландроқ гапиради". Слот Салоҳ билан бўлган можародан кейинги ўйини ҳақидаги фикри  0 09:27ОКМК етакчиси фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  2 09:00Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин  22 08:33Муҳаммад Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди  2 08:09Жалолиддин Машарипов: "Раҳмат, "кўк армия""  0 07:32"Бунёдкор" футболчиси 7 йиллик фаолиятидан сўнг жамоани тарк этди  1 07:00АПЛ. "Арсенал" иккита автогол туфайли ўз уйида "Вулверхэмптон"ни мағлуб этди  7 06:55Лига 1. "Мец" ва ПСЖ ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 00:55Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди  58 23:19Мудрик фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  0 22:05АПЛ. "Челси" ва "Ливерпуль" ўз уйида ишончли ғалабага эришди  13 21:10Мане, Жексон, Кулибали, Гуйе, Менди, Матар Сарр, Мбайе — Сенегал терма жамоасининг Африка кубоги учун таркиби маълум  4 20:46Гюлерга учта даъвогар маълум бўлди  5

Превью. "УзДонгЖу" - "Ғиждувон" News

Превью. "УзДонгЖу" - "Ғиждувон"

Бугун Ўзбекистон биринчилигининг 10-тур баҳсларига старт берилади. Андижоннинг «УзДонгЖу» жамоаси Ғиждувоннинг «Ғиждувон» жамоасини қабул қилади.

Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлар тарихига назар ташласак  икки бора куч синашишганига гувоҳ бўламиз. Ўтган йили бўлиб ўтган иккала бахсда хам «УзДонгЖу» жамоаси ғалаба қозонган. Ғижувонда бўлиб ўтган баҳсда 0:4 ҳисоби қайд этилган бўлса, Андижонда ўтказилган баҳс эса  4:2 ҳисобида якун топган.

Ўтказилган ўйинлардан сўнг майдон эгалари 9 ўйиндан 18 очко жамғариб 4-ўринни банд этган бўлса «Ғиждувон» жамоаси 8 ўйиндан 4 очко жамғариб сўнгги ўринни банд этишган.

Ушбу баҳс олдидан ҳар иккала жамоада ҳам йўқотишлар бор майдон эгалари таркибида ўтган турда майдондан четлатилган Феҳруз Солоҳидинов қатнаша олмаса меҳмонлардан эса сариқ карточкалари тўрттага етган Мирзо Турсунов ва Маъмур Рамазонов иштирок этишмайди.  

Ушбу учрашувни тошкентлик ҳакам Ахмаджон Эргашев бошқариб боради унга қанотларда фарғоналик Қахрамон Собиров ва наманганлик Абдумажид Жабборов ёрдам беришади. Учрашув назоратчиси наманганлик Шуҳрат Бозоров. Эътиборлиси ўтган йили бўлиб ўтган Андижондаги баҳсни ҳам Ахмаджон Эргашев бошқариб борган.

Барча мухлисларни бугун 17:00да Шўрбулоқ даҳасидаги мактаб-интернати стадионида бўлиб ўтадиган  ушбу қизиқарли учрашувга таклиф этамиз.

Иккала жамоага ҳам омад тилаймиз.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР
 2015 ЙИЛ
Иккинчи босқич 8- тур. 20-сентябр (якшанба)
«Ғиждувон» (Ғиждувон)–«УзДонгЖу» (Андижон) 0:4. 125 томошабин.
Хакамлар:
О.Тўйчибоев (Тошкент) – 8,2, Д.Сарсенов (Нукус) - 8,4,Б.Канназаров (Нукус) - 8,0
Назоратчи: А Тамбовцев (Тошкент).
Голлар: А.Жўрабоев (34) А.Қаюмов (67) И.Турсунов (83-пен) С.Солохиддинов (85)
Огохлантиришлар: М.Файзуллаев (64) Ш.Рахматов (83) – Ф.Солохидинов (15) Б.Ғозиев (17) И.Каримов (76)
Четлатиш: М.Қосимов (Ғиждувон 78)

Иккинчи босқич 9- тур. 26-сентябр (шанба)
«УзДонгЖу» (Андижон)–«Ғиждувон» (Ғиждувон) 4:2. 112 томошабин
Хакамлар:
А.Эргашев (Тошкент) – 8,2, Р.Толибжонов  (Фарғона) - 8,1,Ш.Аъзамов (Фарғона) - 7,7
Назоратчи: С.Зайлобиддинов (Фарғона).
Голлар: Ф.Солохидинов (30) А.Тўхтасинов (50) И.Каримов (84) А.Жўрабоев (90+2) – А.Абдуллаев (45) Т.Умаров (83)
Огохлантириш: Ш.Салимов (Ғиждувон 31)

10- тур. 18-май  (чоршанба)
«УзДонгЖу» (Андижон)–«Ғиждувон» (Ғиждувон) Шўрбулоқ ФИМИ стадиони
Хакамлар:
А. Эргашев (Тошкент), Қ.Собиров (Фарғона), А.Жаббаров (Наманган)
Назоратчи:  Ш.Бозоров (Наманган).

«УзДонгЖу» ФК матбуот котиби Шерзодбек Мамадалиев тайёрлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика