Latest news

08:26ЖЧ-2026 саралаш. Белгия, Украина, Германияда ғалаба, Францияда эса... + қолган натижалар  0 07:58"Жуда меҳнаткаш, интизомли ва барқарор жамоа" — Бьелса Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида  2 07:30Sofascore. Уругвайга қарши баҳсда йигитларимиз неча баҳо олишди?  5 00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  7 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  16 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  12 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  18 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  4 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   7 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  58 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  25 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  10

Превью. "Сўғдиёна" - "Қўқон-1912" News

Превью. "Сўғдиёна" - "Қўқон-1912"

Жиззахдаги янги стадиондаги илк учрашувда "Сўғдиёна" ва "Қўқон-1912" жамоалари тўқнаш келишади.
«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Қўқон-1912» (Қўқон)
26 июнь 2015. Жиззах. “Жиззах” стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Маражабов (Андижон), З. Абдураҳмонов (Андижон), Ф. Норсафаров (Қарши)
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).

Бу икки клуб ўзаро 16 бор куч синашишган. Натижалар “Сўғдиёна”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Жиззах клуби 7та ўйинда ғолиблик нашидасини сурган. 3та ўйин дуранг билан якунланган. “Қўқон-1912” бу рақибни олти бор мағлуб этган. Тўп киритиш борасида ҳам устунлик “Сўғдиёна” томонида – 25:19. Ўзаро ўйнларда “Сўғдиёна” 24 очкони қўлга киритган. “Қўқон-1912” эса ҳозиргача 21 очко ишлаб олган.

“Сўғдиёна”нинг “Қўқон-1912” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0. Қўқонликларнинг энг йирик ғалабаси эса – 4:2.

Бу жамоалар сўнгги бор 2002 йилги мавсумда тўқнаш келишган. Ўша йил Қўқонда ўтган баҳс тақдирини Шухрат Юсупов томонидан урилган гол ҳал қилганди – 1:0. Жиззахда ҳам битта гол урилган. Қобил Алиқулов тўп киритиб “Сўғдиёна”га ғалаба келтирганди – 1:0.

“Сўғдиёна” майдонида ўтган сўнгги 5 учрашув:
14.09.2002 «Сўғдиёна» - «Қўқон-1912» 1:0
10.05.2000 «Сўғдиёна» - «Қўқон-1912» 3:2
25.09.1999 «Сўғдиёна» - «Қўқон-1912» 1:1
14.08.1998 «Сўғдиёна» - «Қўқон-1912» 5:2
06.09.1995 «Сўғдиёна» - «Қўқон-1912» 4:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” ўз уйида “Қўқон-1912”ни 7 марта таслим қилган. Битта учрашувда “Қўқон-1912” сафардан дуранг билан қайтган. Водий клуби “Сўғдиёна” майдонида умуман зафар қуча олмаган.  
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика