Latest news

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Превью. "Сўғдиёна" - "Қизилқум" News

Превью. "Сўғдиёна" - "Қизилқум"

Жиззахда "Сўғдиёна" ва "Қизилқум" клублари ўзаро беллашишади.

«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Қизилқум» (Навоий)
1 июль 2016. Жиззах. "Жиззах" стадиони. 19:00
Ҳакамлар
: В. Агишев (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), В. Лушин (Гулистон), Д. Каримов (Тошкент)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).

Ушбу жамоалар шу кунга қадар ўзаро 24 марта куч синашишган. Натижалар “Қизилқум”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Навоийликлар 24 баҳснинг 13тасида ғалаба қозонишган. Тўртта учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган ва 7та ўйинда “Сўғдиёна”нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати ҳам “Қизилқум” фойдасига 30:21. Ўзаро ўинларда “Қизилқум”  43 очкони қўлга киритган бўлса, “Сўғдиёна” бўлса 25 очколик бўлган.

“Қизилқум”нинг “Сўғдиёна” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:1. “Сўғдиёна”нинг  “Қизилқум”устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса – 4:1 ни ташкил этади.

2015 йил биринчи даврада Навоийда “Қизилқум” йирик ғалабага эришган эди. Бахриддин Ваҳобов хет-трик қайд этган бўлса, Вячеслав Шевченко битта гол урган. Жиззахликлар сафида ягона жавоб тўпига Музаффар Музаффаров муаллифлик қилган – 4:1. Қизиғи Жиззахда ўтган ўйинда ҳам худди шу ҳисоб қайд этилган. Иззат Ғаниев, Бобур Қосимов, Жасур Ҳасанов ва Собир Ҳамидовнинг голларига “Қизилқум” сафида Баҳриддин Ваҳобов жавоб берганди – 4:1.

“Сўғдиёна” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
02.08.2015 «Сўғдиёна» - «Қизилқум» 4:1
07.11.2014 «Сўғдиёна» - «Қизилқум» 1:0
17.08.2013 «Сўғдиёна» - «Қизилқум» 2:1
19.03.2011 «Сўғдиёна» - «Қизилқум» 0:2
19.08.2009 «Сўғдиёна» - «Қизилқум» 0:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” уйида бўлиб ўтган баҳсларда “Қизилқум”ни 7 бор мағлуб этган. Тўртта учрашувда “Қизилқум” ғалаба қозонган, битта ўйинда дуранг қайд этилган. Жиззахликлар ўз майдонларидаги охирги уч ўйинда ушбу рақиб устидан зафар қучишган.
 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика