Latest news

14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  11 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  9 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  3 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  16 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0

Превью. "Сўғдиёна" - "Олмалиқ" News

Превью. "Сўғдиёна" - "Олмалиқ"

Даврон Файзиев бошчилигидаги "Сўғдиёна" клуби Игорь Шквирин бошқараётган "Олмалиқ"ни қабул қилади.

«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Олмалиқ» (Олмалиқ)
14 май 2016. Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони. 18:30
Ҳакамлар:
А. Асимов (Тошкент), Р. Фозилов (Наманан), М. Мажидов (Наманган), Ф. Норсафаров (Қарши)
Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 12 бор кесишган. Натижалар “Олмалиқ”нинг кичик устинлигини кўрсатмоқда. “Олмалиқ” 5та ўйинда ғалабага эришган. 4та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Қолган 3та ўйинда “Сўғдиёна”нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати ҳам “Олмалиқ” фойдасига. Олмалиқликлар шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 26та гол уриб ўз дарвозаларидан 20 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Олмалиқ” 19, “Сўғдиёна” эса 13 очкони қўлга киритган.

“Сўғдиёна” олий лигада “Олмалиқ” устидан 5:2 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги жиззахликларннг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Олмалиқ”нинг ўзаро ўйинлардаги эришган энг йирик ғалабаси эса 4:1га тенг.

2015 йил 13-турда Олмалиқда ўтган баҳсда мезбонлар муваффақиятга эришишган. Дастлаб меҳмонлар вакили Санжар Рашидов ҳисобни очганди. Бунга Ғулом Ўрунов (иккита) ва Ислом Иномовнинг голлари билан жавоб берилган – 3:1. Иккинчи даврада Жиззахдаги ўйинда Санжар Рашидовнинг урган голи "Сўғдиёна"га ғалаба келтирганди - 1:0.

“Сўғдиёна” майдонида бўлиб ўтган охирги беш учрашув:
30.10.2015 «Сўғдиёна» - «Олмалиқ» 1:0
09.08.2014 «Сўғдиёна» - «Олмалиқ» 0:0
04.08.2013 «Сўғдиёна» - «Олмалиқ» 2:2
15.10.2011 «Сўғдиёна» - «Олмалиқ» 5:2
23.03.2009 «Сўғдиёна» - «Олмалиқ» 3:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” ўз майдонидаги ўйинларда бу рақибга умуман ютқазмаган. Уч бор ғалаба қозонган ва 3 марта дуранг ўйнаган. “Сўғдиёна” уйида ўтган охирги икки баҳсда гол ўтказмаган.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика