Latest news

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  0 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  1 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  16 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  53 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  66 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Превью. "Сўғдиёна" - "Олмалиқ" News

Превью. "Сўғдиёна" - "Олмалиқ"

Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби ўз майдонида "Олмалиқ" клубини қабул қилади.

«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Олмалиқ» (Олмалиқ)
30 октябрь 2015. Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони. 16:00
Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувосилов (Тошкент), В. Лушин (Гулистон), Р. Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 11 бор кесишган. Натижалар “Олмалиқ”нинг кичик устинлигини кўрсатмоқда. “Олмалиқ” 5та ўйинда ғалабага эришган. 4та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Қолган 2та ўйинда “Сўғдиёна”нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати ҳам “Олмалиқ” фойдасига. Олмалиқликлар шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 26та гол уриб ўз дарвозаларидан 19 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Олмалиқ” 19, “Сўғдиёна” эса 10 очкони қўлга киритган.

“Сўғдиёна” олий лигада “Олмалиқ” устидан 5:2 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги жиззахликларннг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Олмалиқ”нинг ўзаро ўйинлардаги эришган энг йирик ғалабаси эса 4:1га тенг.

13-турда Олмалиқда ўтган баҳсда мезбонлар муваффақиятга эришишган. Дастлаб меҳмонлар вакили Санжар Рашидов ҳисобни очганди. Бунга Ғулом Ўрунов (иккита) ва Ислом Иномовнинг голлари билан жавоб берилган – 3:1.

“Сўғдиёна” майдонида бўлиб ўтган барча учрашувлар:
09.08.2014 «Сўғдиёна» - «Олмалиқ» 0:0
04.08.2013 «Сўғдиёна» - «Олмалиқ» 2:2
15.10.2011 «Сўғдиёна» - «Олмалиқ» 5:2
23.03.2009 «Сўғдиёна» - «Олмалиқ» 3:2
20.09.2008 «Сўғдиёна» - «Олмалиқ» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” ўз майдонидаги ўйинларда бу рақибга умуман ютқазмаган. Икки бор ғалаба қозонган ва 3 марта дуранг ўйнаган. “Сўғдиёна” уйида ўтган охирги икки баҳсда дуранг қайд этилган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика