Latest news

21:08Жек Грилиш "Эвертон"га ўтиши мумкин  0 21:00Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК (матнли трансляция)  27 20:37"Реал Мадрид" Родриго бўйича бирорта клубдан таклиф олмагани маълум бўлди  4 19:51"Эспаньол" Лукас Васкесни таркибга қўшиб олмоқчи  0 19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  1 18:49Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  6 18:36"Ювентус" Тоналини харид қилмоқчи  1 18:09ФИФА собиқ ҳаками вафот этди  0 17:46Диёра Ҳабибуллаева – "Севинч" аъзоси!  0 17:30Суперлига. 17-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  0 17:13МЮ "Реал" футболчиси учун йирик таклиф билан чиқмоқчи  7 16:44"Андижон" собиқ футболчиси фаолиятини Черногорияда давом эттиради  2 16:16"Реал" собиқ ҳужумчиси Греция жамоасига ўтди  0 15:48Манба: Ўзбекистон МТЖнинг CAFA турнири учун эҳтимолий таркиби  19 15:27"Футбол олами". "Нефтчи"да мағлубият, "Андижон"да йирик ғалаба, Самарқандда дуранг  0

ПРЕВЬЮ. "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" News

ПРЕВЬЮ. "Сўғдиёна" - "Навбаҳор"

Ушбу турда "Навбаҳор" клуби Зоминда "Сўғдиёна" меҳмони бўлади.
«СЎҒДИЁНА» – «НАВБАҲОР»
12 сентябрь 2014 йил. Зомин. “Зомин” стадиони.
Ҳакамлар
: Т.Тўхтасинов, В.Лушин, А.Маражабов, С.Сатторов
Назоратчи: А.Попов.

“Сўғдиёна” ҳамда “Навбаҳор” клублари олий лигада шу кунгача 37 бор куч синашишган. 20та ўйинда “Навбаҳор”, 12та ўйинда эса “Сўғдиёна” ғалаба қозонган. 5та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. “Навбаҳор” ўзаро ўйинларда 68 бор рақиб дарвозасига йўл топа олган. “Сўғдиёна” эса 41  бор гол кирита олган. “Навбаҳор” ўзаро ўйинларда 65 очкони қўлга киритган бўлса, жиззахликлар ҳисобида 41 очко мавжуд. “Сўғдиёна”нинг “Навбаҳор” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 3:1. Наманганликларнинг энг йирик ғалабаси эса 7:0.

Биринчи даврада водийдаги баҳсда томошабинлар голлар шоусининг гувоҳига айланишганди. Мезбонлар сафида Шаҳбоз Эркинов учта гол урган, яна бир голга Абдумалик Абдуллаев муаллифлик қилганди. “Сўғдиёна”дан Илёс Қурбонов ўз ҳисобига иккита гол ёзиб қўйганди – 4:2.

“Сўғдиёна” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:

17.03.2013 «Сўғдиёна» - «Навбаҳор» 2:0
28.05.2011 «Сўғдиёна» - «Навбаҳор» 3:2
08.05.2009 «Сўғдиёна» - «Навбаҳор» 1:0
26.04.2008 «Сўғдиёна» - «Навбаҳор» 2:1
05.08.2006 «Сўғдиёна» - «Навбаҳор» 0:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Навбаҳор” бунги кунга қадар “Сўғдиёна” майдонидан 5 марта ғалаба билан қайтган. Жиззахликлар ўз майдонларида 12 бор зафар қучишган ва бир бор дуранг ўйнашган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика