Превью. “Сўғдиёна” - “Металлург”
08 jul 2018 09:20
News
Превью. “Сўғдиёна” - “Металлург”
Эътиборингизга жамоаларнинг Жиззахдаги бўлиб ўтган учрашувлар тарихини ҳавола этамиз.
УШБУ МАВСУМДА
Биринчи давра 5-турида “Сўғдиёна” Бекободда “Металлург” га қарши баҳс олиб борган эди. Ўйиннинг 55-дақиқасида Шахзод Шайманов ҳисобни очган бўлса, 60 дақиқада Ислом Исоқжонов иккинчи голни киритишга муваффақ бўлган эди. Шу тариқа ўйин 2:0 бекободликлар фойдасига якунланган эди.
ЎЙИНИ АЗИЗ АСИМОВ БОШҚАРАДИ
Pepsi Суперлига 16-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида Бекободнинг “Металлург” жамоасини қабул қилади. Ўз ПФЛ бугун 16-турни бошқарувчи ҳакамларни эълон қилди. Унга кўра учрашувни Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.Унга қанотларда Темур Гайнуллин ва Андрей Цапенколар ёрдам беради.
Заҳирадаги ҳакам Рустам Лутфуллин
Назратчи: Сардор Нажафалиев
Комиссар: Лазиз Қўчқоров

ЎЗАРО УСТУНЛИК
“Сўғдиёна” ҳамда “Металлург” клублари олий лигада шу кунгача 33 бор куч синашишган.“Сўғдиёна” ҳисобида 13 та, “Металлург” ҳисобида ҳам 13 та ғалаба мавжуд. 7 ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик жиззахликлар томонида: 48:47 . “Сўғдиёна” ўзаро ўйинларда 46 очкони қўлга киритган бўлса , “Металлург” ҳам 46 очкони қўлга қиритган.
“Сўғдиёна” майдонида ўтган барча ўйинлар:
20.10.2017«Сўғдиёна» – «Металлург» 3:2
03.08.2016 «Сўғдиёна» – «Металлург» 0:0
18.04.2015 «Сўғдиёна» – «Металлург» 0:0
26.09.2014 «Сўғдиёна» – «Металлург» 5:4
05.10.2013 «Сўғдиёна» – «Металлург» 2:1
13.08.2011 «Сўғдиёна» – «Металлург» 3:1
12.09.2009 «Сўғдиёна» – «Металлург» 3:2
25.10.2008 «Сўғдиёна» – «Металлург» 1:2
28.06.2006 «Сўғдиёна» – «Металлург» 1:0
10.04.2005 «Сўғдиёна» – «Металлург» 0:0
30.10.2004 «Сўғдиёна» – «Металлург» 1:0
03.08.2002 «Сўғдиёна» – «Металлург» 0:2
27.05.2001 «Сўғдиёна» – «Металлург» 4:0
02.11.2000 «Сўғдиёна» – «Металлург» 2:1
28.08.1999 «Сўғдиёна» – «Металлург» 3:3
19.09.1998 «Сўғдиёна» – «Металлург» 1:0

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ҲАҚИДАГИ ФАКТ:
Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Жиззахдаги 16 та ўйиндан 10 тасида “Сўғдиёна”, 2 тасида “Металлург” ғалаба қозонган. 4 та ўйинда дуранг натижаси қайд этилган.
ЎЙИН ВАҚТИ ВА ЖОЙИ.
Ёшлар лигаси баҳси 8 июль куни соат 18:00 да “Сўғдиёна” қароргоҳида бўлиб ўтади. Асосий таркиб учрашуви 9 июль куни соат 20:00 да “Сўғдиёна” стадионида ўтказилади.
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"
Comments