Latest news

09:11“Интер“ — “Барселона“ барча даврлар рекордини такрорлади  8 08:42Пролига. Бугун биринчи давранинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 08:10Дахшатли “Барселона“ни мусобақадан чиқариб юборган Инзаги ўйиндан сўнг нималар деди?  21 07:37Флик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  47 07:20Чемпионлар Лигаси. "Интер" – "Барселона" 4:3 — оловли ўйин!  6 07:09“Интер“ — “Барселона“ учрашувида энг яхши футболчи ким бўлди?  21 02:38Супер ўйинда "Интер" "Барселона"ни тўхтатди ва ЕЧЛ финалига йўлланма олди!  801 01:42Шомуродовнинг ассисти уч очко олиб келмоқда: А Сериянинг 35-тур якунлари  0 01:09Фарҳод Нишонов: "Ўйиндан кўнглим тўлмади. Биринчи бўлимда ҳар томонлама ютқаздик"  0 00:53"Барселона"га қарши ўйиндан кейин "Реал" Анчелоттининг кетишини эълон қилади  7 00:21"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ажойиб таклиф бермоқда  1 23:43"Реал" Трентни деярли текинга олди. Бу Перес стратегиясининг навбатдаги ғалабаси (мутолаа учун)  0 23:14Айбек Нурбаев: "Бугунги мағлубиятга мен жавобгарман. Ўзгартиришларда хатога йўл қўйдим"  0 22:18"Барселона" Ямал билан янги шартнома имзолайди. Томонлар келишувга эришишга яқин  2 21:46Виртц "Реал" ёки "Манчестер Сити"га ўтишни истамаяпти. У бошқа клубга бормоқчи  6

Превью. "Сўғдиёна" - "Локомотив" News

Превью. "Сўғдиёна" - "Локомотив"

Олий лиганинг 3-турида Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби Янгиерда Тошкентнинг "Локомотив" клубини қабул қилади.
«СЎҒДИЁНА» – «ЛОКОМОТИВ»
3 апрель 2015. Янгиер. “Янгиер” стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
Р.Бобомуродов, Р.Самандаров, О.Жумаев, Ф.Норсафаров.
Назоратчи: А.Попов.

“Сўғдиёна” ва “Локомотив” олий лигада 14 бора тўқнаш келишган. Натижалар “темирйўлчилар”нинг устунлигини кўрсатмоқда.

“Локомотив” ушбу рақибни 10 марта мағлуб этган. “Сўғдиёна” 2 марта ғалабага эришган. Қолган 2та ўйинда дуранг натижаси қайд этилган. “Локомотив” ўзаро ўйинларда 30та гол урган, “Сўғдиёна” футболчилари атига 8 марта тошкентликлар дарвозасини ишғол этишган. “Локомотив” ўзаро ўйинларда 32 очкога эга бўлган, “Сўғдиёна” ҳисобида 8 очко бор. “Локомотив”нинг ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабаси 5:0га тенг. “Сўғдиёна”нинг энг йирик ғалабаси эса 2:0 бўлиб турибди.

Ўтган мавсум Тошкентда бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар зафар қучишган. “Локо” сафида Иван Нагаев, Вячеслав Шевченко ва кичик Жасур Ҳасанов гол уришган. Жиззахликларнинг ягона голига Сухроб Бердиев муаллифлик қилган – 3:1. “Сўғдиёна” майдонидаги баҳсда “темирйўлчилар” Александр Гейнрих ва Фарҳод Тожиевнинг голлари эвазига уч очкога эга бўлишган – 0:2.

“Сўғдиёна” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
23.08.2014 «Сўғдиёна» - «Локомотив» 0:2
20.09.2013 «Сўғдиёна» - «Локомотив» 1:4
23.05.2009 «Сўғдиёна» - «Локомотив» 0:0
29.03.2008 «Сўғдиёна» - «Локомотив» 1:0
15.10.2006 «Сўғдиёна» - «Локомотив» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” ўз уйида “Локомотив”га қарши кечган 7та ўйиннинг иккитасида ғолиб бўлган. Икки бор дуранг қайд этилган ва уч бор “темирйўлчилар” сафардан ғалаба билан қайтишган. Охирги учта ўйинда “Сўғдиёна” ғалаба қозона олмаган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика