Latest news

23:39Доннарумма FourFourTwo талқинига кўра дунёнинг энг яхши дарвозабони  2 23:15Мбаппе иситма туфайли "Реал" машғулотида қатнашмаяпти. Эртага "Ал-Ҳилол" билан ўйин  1 23:04КЖЧ. Танташев бошқарган ўйинда "Боруссия Д" ва "Флуминенсе" дуранг қайд этишди  1 22:48Хвича Кварацхелия: "Менга Роналдунинг ўйини ёқади, лекин Месси бошқа сайёрадан"  6 22:23Тебас "Барселона" янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга ҳали тайёр эмаслигини маълум қилди  4 21:48"Андижон" клубининг янги базаси ишга туширилди  6 21:25Тебас Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳақида: "Бу турнирдан қутулиш керак, яна бир турнир учун жой йўқ"  17 20:52Даҳшатли автофалокатга учраган Антонио етти ой деганда майдонга қайтди  0 20:21Индзаги Б Серия клубига бош мураббий бўлди  6 20:01"Ливерпуль" Малик билан музокараларни бошлади  0 19:39Рамос: "Беш йилдан кейин Мбаппе 4-5 та "Олтин тўп"га эга бўлади"  14 19:15Ди Мария: "Бока Хуниорс" мухлисларининг ҳуштакбозлиги? Бу – футбол, ҳаммасини тушунамиз"  1 18:48Фаластинлик футболчи Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди  14 18:21Роналду Трампга дастхати туширилган либосини ҳадя қилди  11 17:53"Сурхон" жароҳат олган ҳужумчисининг ҳолати ҳақида маълумот берди  2

ПРЕВЬЮ. “Сўғдиёна” –“Динамо” News

ПРЕВЬЮ. “Сўғдиёна” –“Динамо”

Олий лиганинг 23-турида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси ўз майдонида Самарқанднинг “Динамо” клубини қабул қилади.

УШБУ МАВСУМДА
Биринчи давра 8-турида “Сўғдиёна” Самарқандда “Динамо”га қарши баҳс олиб борган эди. Ушбу баҳсда Амиржон Сафаров 57- дақиқада ҳисобни очган эди.Кўп ўтмай ўйиннинг 66- дақиқасида жамоа сардори Санжар Рашидов ҳисобни тенглаштирган эди.84- дақиқада Ихтиёр Тошпўлатов ўйиндаги ҳисобни 1:2 кўринишига олиб келган бўлса,88 -дақиқада Амиржон Сафаров гол киритди ва жамоасини мағлубиятдан сақлаб қолди. Шу тариқа баҳс 2:2 ҳисобида якунига етган эди.

“Сўғдиёна” ўтган турда “Насаф” га қарши қолдирилган ўйинни ўтказди ва мағлубиятга учраган бўлса, “Динамо” ўз ўйинда “Бунёдкор”ни мағлуб эта олмади ва 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраган. “Динамо” 22 очко билан турнир жадвалида  13-ўринни банд этиб турган бўлса, “Сўғдиёна” 23 очко билан 12-ўриндан жой олган.

ЎЙИНИ  ҲАСАН РЎЗИЕВ БОШҚАРАДИ
Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувосилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), О. Тўйчибоев (Фарғона)
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).
ЎзПФЛ вакили: В. Леткин.



ЎЗАРО УСТУНЛИК
“Сўғдиёна” ҳамда “Динамо”  клублари олий лигада шу кунгача 37 бор куч синашишган.“Сўғдиёна” ҳисобида 13 та, “Динамо” ҳисобида 17 та ғалаба мавжуд. 7 ўйинда  дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида ўстунлик “Динамо” томонда  : 40:58. “Сўғдиёна” 46, “Динамо” ўзаро ўйинларда 58 очкони қўлга киритган. “Сўғдиёна”нинг энг йирик ғалабаси 3:1, “Динамо”нинг энг йирик муваффақияти  4:0.

“Сўғдиёна” майдонида ўтган барча учрашувлар:
01.10.2015 «Сўғдиёна» — «Динамо» 1:2
29.03.2014 «Сўғдиёна» — «Динамо» 1:3
26.05.2013 «Сўғдиёна» — «Динамо»  4:3
05.03.2011 «Сўғдиёна» — «Динамо» 0:0
14.06.2009 «Сўғдиёна» — «Динамо» 3:1
18.11.2008 «Сўғдиёна» — «Динамо» 1:1
16.06.2006 «Сўғдиёна» — «Динамо» 0:1
30.04.2005 «Сўғдиёна» — «Динамо» 1:0
06.10.2004 «Сўғдиёна» — «Динамо» 2:1
13.04.2002 «Сўғдиёна» — «Динамо» 0:0
29.10.2001 «Сўғдиёна» — «Динамо» 3:1
29.08.2000 «Сўғдиёна» — «Динамо» 3:6
09.10.1999 «Сўғдиёна» — «Динамо» 0:0
13.06.1997 «Сўғдиёна» — «Динамо» 1:0
17.10.1996 «Сўғдиёна» — «Динамо» 1:1
03.06.1995 «Сўғдиёна» — «Динамо» 2:0
30.08.1993 «Сўғдиёна» — «Динамо» 0:1
07.05.1992 «Сўғдиёна» — «Динамо»2:1



ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ҲАҚИДАГИ ФАКТ:

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Жиззахдаги 18 та ўйиндан 8 тасида “Сўғдиёна”, 5 тасида “Динамо”  ғалаба қозонган. 5 та ўйинда дуранг натижаси қайд этилган.

ЎЙИН ВАҚТИ ВА ЖОЙИ.
Ёшлар лигаси баҳси 29 сентябрь куни соат 15:30 да “Сўғдиёна” қароргоҳида бўлиб ўтади. Асосий таркиб учрашуви 30 сентябрь куни 17:00 да “Сўғдиёна” стадионида бўлиб ўтади.

ЖАМОА ТЎПЎРАРЛАРИ.
“Сўғдиёна” жамоа сардори Санжар Рашидов чемпионат тўпўрарлар рўйхатида 2 ўринни эгаллаб турибди. Унинг ҳисобида 12 та гол бор. Жамоа ҳужумчиси Ихтиёр Тошпўлатов ҳисобида эса 5 та гол бор. Азамат Исроилов 2 та гол,Сардор Эминов,Сарвар Жўраев ҳисобида 1 тадан гол мавжуд.



“Сўғдиёна” матбуот хизмати

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика