Latest news

13:03Бугун ЕЧЛга қуръа ташланади. "Қайрат"га кимлар келади?  0 12:43Конференциялар лигаси саралаши. Бугун Файзуллаев ва Шомуродов жамоаси жавоб учрашувида майдонга чиқади  3 11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  41 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0 10:23"Челси" 24 йиллик анаънадан воз кечади  5 09:56Икич Фране: "Жамоамиз бу ўйинда ғалаба қозонишга ҳақли эди"  2 09:27Германия терма жамоасининг сентябрдаги ўйинлар учун чақирилган футболчилари маълум  3 08:54МЮ Брунуни сотишга тайёр. Унга нарх қўйилди  8 08:27"Бухоро" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, тарихда илк бор ярим финалга чиққан учрашувдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  9 08:00Жароҳатдан қайтган Месси жамоасини Лига кубоги финалига олиб чиқди  10 07:50Германия Кубоги. "Бавария" меҳмонда 3-лига жамоасини мағлуб этди  1 07:31Аморим кечаги мағлубиятга изоҳ берди  8 02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  12 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  17 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0

Превью. "Сўғдиёна" - "Динамо" News

Превью. "Сўғдиёна" - "Динамо"

Зоминда Даврон Файзиев бошчилигидаги "Сўғдиёна" Равшан Ҳайдаров бошқариб бораётган "Динамо" клубини қабул қилади.
«СЎҒДИЁНА» – «ДИНАМО»
29 март. Зомин. “Зомин”. 16:00
Ҳакамлар:
Ш.Қосимов, Б.Қодиров, А.Қўлдошев, А.Мўминов
Назоратчи: С.Эрматов.

Бу икки жамоанинг йўллари олий лигада нақд 32 бор кесишган. Устунлик “Динамо” томонида. Ўйинларнинг 14тасида самарқандликларнинг қўли баланд келган. 12та учрашувда эса “Сўғдиёна” ғолиб чиққан. Қолган олти учрашувда дуранг ҳисоби қайд этилган. Тўплар нисбати “Динамо” фойдасига. “Арслонлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 49та гол уриб ўз дарвозаларидан 35 марта тўп ўтказиб юборишган. Ўзаро ўинларда “Динамо” 48 очкони, “Сўғдиёна” эса 42 очкони қўлга киритган.

“Динамо” олий лигада “Сўғдиёна” устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги Самарқанд клубининг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. Жиззах клубининг ўзаро ўйинлардаги бу рақиб устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 3:1 бўлиб турибди.

Ўтган йил “Сўғдиёна” уйида бўлиб ўтган учрашувда томошабинлар 7та гол гувоҳига айланишган. Мезбонлар сафида Илёс Қурбонов, Ренат Байрамов, Акмал Абдураҳмонов ва Муроджон Тошматов тўп киритишган. Меҳмон жамоа таркибида Абдулал Набиев, Владимир Киликевич ҳамда Акмал Бозоров гол уришган – 4:3. Самарқаддаги баҳсда томонлар ғолибни аниқлай олишмаган. Мезбонлар ҳужумчиси Фаррух Шотурсунов томонидан ҳисоб очилган бўлса Сухроб Бердиев мувозанатни тиклаган – 1:1.

“Сўғдиёна” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
26.05.2013  «Сўғдиёна» - «Динамо» 4:3
05.03.2011  «Сўғдиёна» - «Динамо» 0:0
14.06.2009  «Сўғдиёна» - «Динамо» 3:1
18.11.2008  «Сўғдиёна» - «Динамо» 1:1
16.06.2006  «Сўғдиёна» - «Динамо» 0:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Динамо” сафарда бу рақибни икки марта мағлуб этган. 2000 йилда Жиззахда бўлиб ўтган ўйинда 3:6 ҳисоби қайд этилган бўлса, 2006 йил “Динамо” сафарда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Умуман “Сўғдиёна” ўз уйида 9 марта ғалабага эришган ва 5та ўйинда Самарқанд клуби билан дуранг ўйнаган. “Сўғдиёна” мезбонлик қилган охирги 4та ўйинда “Динамо” ғалаба қозона олмаяпти.

Муаллиф тахмини: Бугун "Динамо" сафардаги ғалабасиз серияси давом этади деб ўйлайман. Дуранг қайд этилиш имконияти юқори.

Нарзулла Сайдуллаев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика