Превью. "Сўғдиёна" - "Бухоро"
		
		21 jun 2016 10:00
        News	
	 
				 
				Превью. "Сўғдиёна" - "Бухоро"
«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Бухоро» (Бухоро)
21 июнь 2016. Жиззах. "Жиззах" стадиони. 19:00
Ҳакамлар: Р. Бобомурадов (Навоий), Д. Сайлалов (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), О. Тўйчибоев (Фарғона)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.
Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 40 бор кесишган. Натижалар “Бухоро”нинг кичик устунлигини кўрсатмоқда. Жамоа ҳисобида 19та ғалаба бор, “Сўғдиёна” эса 16 марта ғолиб чиққан. Бешта учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати “Сўғдиёна” фойдасига. Жиззах клуби шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 57та гол киритиб ўз дарвозасидан 56 марта тўп олиб чиққаан. Ўзаро ўинларда “Бухоро” 62, “Сўғдиёна” 53 очкони қўлга киритган. 
“Бухоро” олий лигада “Сўғдиёна” устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги бухороликларнинг энг йирик ҳисобидир. “Сўғдиёна”нинг ўзаро ўйинлардаги “Бухоро” устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 6:2 бўлиб турибди. 
Бир йил олдин биринчи давранинг сўнгги турида “Бухоро” ўз майдонида ғалабага эришган. Суҳроб Неъматовнинг урган голи мезбонларга уч очко келтирганди – 1:0. Жиззахда ҳам “Бухоро” уч очкога эга чиққан. Меҳмонлар сафида Отабек Шукуров, Суҳроб Неъматов ва Жамолиддин Убайдуллаев, майдон эгалари таркибида Жасур Ҳакимов ва Акмал Абдураҳмонов гол уришган – 2:3.  
“Сўғдиёна” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув: 
20.11.2015 «Сўғдиёна» - «Бухоро» 2:3
12.04.2014 «Сўғдиёна» - «Бухоро» 0:1
03.11.2013 «Сўғдиёна» - «Бухоро» 1:1
14.05.2011 «Сўғдиёна» - «Бухоро» 2:1
11.04.2009 «Сўғдиёна» - «Бухоро» 3:2
Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” ўз майдонида 11 марта ғалабага эришган ва 2 марта дуранг ўйнаган. Қолган 7та баҳсда “Бухоро” сафарда муваффақиятга эришган. Охирги уч ўйинда “Сўғдиёна” ўз уйида ғалаба қозона олмаган. 
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments