Latest news

19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  0 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  12 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  1 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  38 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1

Превью. "Сўғдиёна" - "Бухоро" News

Превью. "Сўғдиёна" - "Бухоро"

Бугун олий лигада қолиш учун курашаётган "Сўғдиёна" ва "Бухоро" ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.

«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Бухоро» (Бухоро)
20 ноябрь 2015. Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони. 14:00 (СПОРТ ТВ LIVE)
Ҳакамлар: В. Серазетдинов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), Н. Қосимов (Қарши)
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 39 бор кесишган. Натижалар “Бухоро”нинг кичик устунлигини кўрсатмоқда. Жамоа ҳисобида 18та ғалаба бор, “Сўғдиёна” эса 16 марта ғолиб чиққан. Бешта учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати “Сўғдиёна” фойдасига. Жиззах клуби шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 55та гол киритиб ўз дарвозасидан 53 марта тўп олиб чиққаан. Ўзаро ўинларда “Бухоро” 59, “Сўғдиёна” 53 очкони қўлга киритган.

“Бухоро” олий лигада “Сўғдиёна” устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги бухороликларнинг энг йирик ҳисобидир. “Сўғдиёна”нинг ўзаро ўйинлардаги “Бухоро” устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 6:2 бўлиб турибди.

Биринчи давранинг сўнгги турида “Бухоро” ўз майдонида ғалабага эришган. Суҳроб Неъматовнинг урган голи мезбонларга уч очко келтирганди – 1:0.

“Сўғдиёна” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
12.04.2014 «Сўғдиёна» - «Бухоро» 0:1
03.11.2013 «Сўғдиёна» - «Бухоро» 1:1
14.05.2011 «Сўғдиёна» - «Бухоро» 2:1
11.04.2009 «Сўғдиёна» - «Бухоро» 3:2
25.05.2008 «Сўғдиёна» - «Бухоро» 1:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” ўз майдонида 11 марта ғалабага эришган ва 2 марта дуранг ўйнаган. Қолган 6та баҳсда “Бухоро” сафарда муваффақиятга эришган. Охирги икки ўйинда “Сўғдиёна” ўз уйида ғалаба қозона олмаган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика