Latest news

00:14Отабек Нарзуллаев: "Мақсадимиз кубок финали эди. Энди бор эътиборимиз Суперлигага қаратилади"  0 23:55"Ювентус" Влаховични Салемакерсга алмаштирмоқчи. "Милан" ушбу келишувга рози бўлиши мумкин  0 23:35МЮ Майнунинг келажаги бўйича қарорни яқин икки кун ичида қабул қилади  1 22:35Ўзбекистон Кубоги. 100 дақиқа давом этган учрашувда "Пахтакор" "Машъал"ни енгиб, ярим финалга йўл олди  45 22:07Лондон клуби Испания терма жамоаси ўйинчисини 50 млн евро эвазига харид қилишга яқин  1 21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0 20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  1 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   0 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  9 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  4 19:29Про лига. "Арал" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди   7 19:22Тимур Кападзе: "Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди"  15 19:01Хаби Алонсо Рюдигернинг жисмоний ҳолати ҳақида тўхталди  0 18:34Онана Ла Лигага йўл оладими?  4 18:01Расман: "Боруссия Д" "Челси" ярим ҳимоячиси трансферини расмийлаштирди  2

Превью. "Сўғдиёна" - "Бухоро" News

Превью. "Сўғдиёна" - "Бухоро"

Олий лиганинг 5-турида "Сўғдиёна" ҳамда "Бухоро" клублари ўзаро куч синашишади.
«СЎҒДИЁНА» - «БУХОРО»
12 апрель. Зомин. “Зомин” стадиони 16:00.
Ҳакамлар:
М.Муҳамедов, А.Снетков, Т.Гайнулин, Ш.Рўзиқулов
Назоратчи: С.Нажафалиев.

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 36 бор кесишган. Устунлик “Сўғдиёна” томонида. 16та ўйинда жиззахликларнинг қўли баланд келган бўлса, 15та учрашувда “Бухоро” ғолиб бўлган. Бешта учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “Сўғдиёна” фойдасига. Жиззах клуби шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 54та гол киритиб ўз дарвозасидан 49 марта тўп олиб чиққаан. Ўзаро ўинларда “Сўғдиёна” 53 очкони, “Бухоро” эса 50 очкони қўлга киритган.

“Бухоро” олий лигада “Сўғдиёна” устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги бухороликларнинг энг йирик ҳисобидир. “Сўғдиёна”нинг ўзаро ўйинлардаги “Бухоро” устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 6:2 бўлиб турибди.

2013 йил “Бухоро” уйидаги баҳсда мезбонлар 4:1 ҳисобида зафар қучишган. Алишер Маҳмудов, Воҳид Шодиев (2та) ва Отабек Нарзуллаев “Бухоро” сафида, “Сўғдиёна” сафида Хуршид Юлдашев ўзини кўрсатган. “Сўғдиёна” – “Бухоро” ўйинида дуранг қайд этилган. Ваҳобов меҳмонларни олдинга олиб чиққан бўлса, Илёс Қурбонов мувозанатни тиклаганди – 1:1.

“Сўғдиёна” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
03.11.2013 «Сўғдиёна» - «Бухоро» 1:1
14.05.2011 «Сўғдиёна» - «Бухоро» 2:1
11.04.2009 «Сўғдиёна» - «Бухоро» 3:2
25.05.2008 «Сўғдиёна» - «Бухоро» 1:2
19.08.2006 «Сўғдиёна» - «Бухоро» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бухоро” “Сўғдиёна” майдонида 5 марта ғалабага эришган ва 2 марта дуранг ўйнаган. Қолган 11та баҳсда “Сўғдиёна” ўз уйида меҳмон жамоага очко бермаган. Охирги уч ўйинда “Бухоро” сафарда ғалаба қозона олмаган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика