Latest news

18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  0 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  1 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  4 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  18 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  9 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4

Превью. "Сўғдиёна" - "Бунёдкор" News

Превью. "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

Олий лиганинг 10-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Бунёдкор" учрашуви Зоминда бўлиб ўтади.
«СЎҒДИЁНА» – «БУНЁДКОР»
1 июнь. Зомин. "Зомин" стадиони. 17:00
Ҳакамлар
: Б.Намозов, Х.Мирзааҳмедов, А.Снетков, А.Эргашев
Назоратчи:
А.Ҳотамов.

“Сўғдиёна” ва “Бунёдкор” олий лигада 8 бора тўқнаш келишган. Натижалар пойтахт жамоасининг мутлоқ устунлигини кўрсатмоқда.

“Бунёдкор” 8та ўйиндан 8тасини ютган. Тушунарлики “Сўғдиёна” бу рақиб билан дуранг ўйнамаган ва ғалаба қозона олмаган. “Бунёдкор” ўйинларда 29 та гол киритган, жиззахликлар 1 бора “қалдирғочлар” дарвозасини ишғол этишган. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 24 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйган бўлса, “Сўғдиёна”да бу кўрсаткич 0 ни ташкил этади. “Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси 6:1.

Ўтган йил биринчи турда Тошкентда ўтган баҳсда мезбонлар 5:0 ҳисобида зафар қучишган. Олександр Пишур учта тўп киритган, Лутфулла Тўраев ва Камолиддин Мурзоев бир мартадан гол уришган. Жавоб баҳсида Пишур ва Сардор Рашидов “Сўғдиёна” дарвозасини ишғол қилишган – 0:2.

“Сўғдиёна” майдонида ўтган сўнгги тўрт учрашув:
08.11.2013 «Сўғдиёна» - «Бунёдкор» 0:2
15.06.2011 «Сўғдиёна» - «Бунёдкор» 1:6
04.08.2009 «Сўғдиёна» - «Бунёдкор» 0:3
30.06.2008 «Сўғдиёна» - «Бунёдкор» 0:5

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” бу рақиб дарвозасига урилган ягона голни ўз майдонида урган. Ўша тўпни 2011 йилги мавсумда Артурос Фоменко киритганди. “Қалдирғочлар” сафардаги тўртта ўйинда ҳам ғалабага эришишган. “Бунёдкор”нинг сафардаги голлари сони 16та.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика