Latest news

16:25Суперлига. "Сурхон" – "Динамо". Таркиблар маълум  0 16:23"Бухоро" — "Пахтакор". Таркиблар маълум  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  2 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 15:14"ФарДУ" — "Олимпик MobiUz". Таркиблар маълум  0 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  14 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  10 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  42 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3

Превью. "Шўртан" - "Сўғдиёна" News

Превью. "Шўртан" - "Сўғдиёна"

Олий лиганинг 8-турида "Сўғдиёна" клуби Ғузорда "Шўртан" меҳмони бўлади.

«Шўртан» (Ғузор) – «Сўғдиёна» (Жиззах)  
7 май 2016. Ғузор. "Ғузор" стадиони. 18:00
Ҳакамлар
: В. Цейтлин (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), И. Худойдотов (Тошкент)
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).

“Шўртан” ҳамда “Сўғдиёна” клублари олий лигада шу кунгача 14 бор куч синашишган. Натижалар Ғузор клубининг устунлигини кўрсатмоқда. Бу жамоа 7та ўйинда ютган, 5та учрашувда “Сўғдиёна” ғолиб бўлган, 2та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида кичик устунлик воҳаликлар томонида: 19:15. “Шўртан” 23 очко, “Сўғдиёна” 17 очкони қўлга киритган. “Шўртан”нинг ўзаро энг йирик ғалабаси 3:0, “Сўғдиёна”да эса бу кўрсаткич – 3:1га тенг.

Ўтган мавсумда  Ғузорда ўтган учрашувда мезбонлар йирик ғалабага эришишган. Ғуломҳайдар Ғуломов, Элдор Бойматов ва Игорь Таран “Сўғдиёна” дарвозасига тўп киритишган – 3:0. Жиззада Зафар Полвоновнинг дубли “Шўртан”га ғалаба келтирган – 2:0.

Ғузорда ўтган барча учрашувлар:
22.03.2015  «Шўртан» - «Сўғдиёна» 3:0
30.03.2013  «Шўртан» - «Сўғдиёна» 1:0
20.06.2011  «Шўртан» - «Сўғдиёна» 3:2
04.04.2009  «Шўртан» - «Сўғдиёна» 2:1
04.04.2008  «Шўртан» - «Сўғдиёна» 0:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Ғузордаги 7та ўйиндан 5тасида “Шўртан”, 2тасида “Сўғдиёна” ғалаба қозонган. Яъни, Ғузорда бу жамоалар ҳозиргача умуман дуранг ўйнашмаган. Охирги тўртта ўйинда “Шўртан” ўз майдонида фақат ғалаба қозонган.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика