Latest news

18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  2 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  3 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  2 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  4 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  5 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  4 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  11 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  2 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  6

Превью. "Шўртан" - "Сўғдиёна" News

Превью. "Шўртан" - "Сўғдиёна"

Мухтор Қурбонов бошчилигидаги "Шўртан" клуби ўз майдонида Даврон Файзиев бошчилигидаги "Сўғдиёна" клубини қабул қилади.
«ШЎРТАН» - «СЎҒДИЁНА»
22 март 2015. Ғузор. "Ғузор" стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
Д. Пислегин (Тошкент), Н. Рўзимов (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), Д. Каримов (Тошкент)
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).

“Шўртан” ҳамда “Сўғдиёна” клублари олий лигада шу кунгача 12 бор куч синашишган. Натижалар ҳозирча тенг. Иккала жамоа 5тадан ўйинда ютишган, 2та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида кичик устунлик жиззахликлар томонида: 15:14. “Шўртан” ҳам, “Сўғдиёна” ҳам ўзаро ўйинларда 17тадан очкони қўлга киритган. Тенг натижаларга эришган бу икки жамоанинг энг йирик ҳисоблари ҳам бир хил – 2:0.

2014 йил “Шўртан” олий лигада иштирок этмаган. Шу боис бу жамоаларнинг охирги ўйини 2013 йилда бўлиб ўтган. Ўша йил Ғузордаги баҳсда Павел Соломиннинг урган голи мезбонларга ғалаба келтирган – 1:0. “Сўғдиёна” майдонида ўтган баҳсда Илёс Қурбонов, Аюбхон Нўъмонов, Сухроб Бердиев майдон эгалари сафида гол уришган. Бунга меҳмонлардан Ботир Қодирқулов бир бор жавоб берган – 3:1.  

Ғузорда ўтган барча учрашувлар:

30.03.2013  «Шўртан» - «Сўғдиёна» 1:0
20.06.2011  «Шўртан» - «Сўғдиёна» 3:2
04.04.2009  «Шўртан» - «Сўғдиёна» 2:1
04.04.2008  «Шўртан» - «Сўғдиёна» 0:2
30.09.2006  «Шўртан» - «Сўғдиёна» 0:1
27.08.2005  «Шўртан» - «Сўғдиёна» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Ғузордаги 6та ўйиндан 4тасида “Шўртан”, 2тасида “Сўғдиёна” ғалаба қозонган. Яъни, Ғузорда бу жамоалар ҳозиргача умуман дуранг ўйнашмаган. Охирги учта ўйинда “Шўртан” ўз майдонида фақат ғалаба қозонган.



Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика