Latest news

13:08Гвардиола "Барселона" ҳақида: "Бундай ўйин билан стадионлар ҳеч қачон бўш қолмайди"  0 12:39Улуғбек Бакаев "Бухоро"даги фаолиятини давом эттирадими?  1 12:12"Ямаль Мессидан яхшироқ". "Барселона" собиқ футболчиси ҳайратланарли баёнот билан чиқди  9 11:46МЮ "Вулверхэмптон" голеадори учун 62,5 млн фунт тўлашга тайёр  0 11:19Франция хорижда ўйнаётган энг яхши футболчисини аниқлайди. Номзодлар ичида Мбаппедан ташқари яна кимлар бор?  11 10:50ПСЖ етакчиси «Арсенал»га қарши жавоб учрашувида майдонга тушмаслиги мумкин  16 10:23Кевин Де Брюйнега асосий даъвогар жамоа маълум  2 09:48«Барселона» «Байер» етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  0 09:40Рубен Аморим кечаги йирик ғалабадан сўнг нималар деди?  5 09:14Ҳусановнинг агенти «Барселона»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  26 08:50«Ал Ҳилол» мураббийи истеъфога чиқарилди  2 08:24Эрон чемпионати. Яхшибоев ва Юсупов жамоалари дуранг ўйнади  0 07:50Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади  8 06:40Конференциялар лигаси. "Челси" сафарда "Юргорден" дарвозасига 4 та гол урди, "Бетис" эса "Фиорентина"ни мағлуб этди  3 06:30Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Атлетик" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Тоттенхем" эса "Буде-Глимт"ни мағлуб этди  35

Превью. "Шўртан" - "Нефтчи" News

Превью. "Шўртан" - "Нефтчи"

Олий лиганинг 13-туридан ўрин олган «Шўртан» - «Нефтчи» баҳси анча қизиқарли кечиши кутилмоқда.
Бунга сабаб ҳар иккала жамоа бир хил 10 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида кетма-кет ўринларни эгаллаб турибди. Яъни, Фарғонанинг бош жамоаси «Нефтчи» 11-ўринда бораётган бўлса, «Шўртан» 12-поғонада бормоқда.

Қизиғи шундаки, «Шўртан» ҳам, «Нефтчи» ҳам бунгача 3тадан ўйинда ғалаба қозонишди, 1 мартадан дуранг ўйнаб, 8та беллашувда мағлуб бўлишди. Тўплар нисбати «Нефтчи»да 12-17 (-5)ни кўрсатаётган бўлса, «Шўртан»нинг бу борадаги кўрсаткичи 8-16 (-8) бўлиб турибди.

Шуни айтишимиз лозим, «Нефтчи» шу пайтгача сафарда бешта ўйин ўтказиб, ҳаммасида мағлуб бўлди. Жамоа 3та тўп киритиб, ўз дарвозасидан 10та гол ўтказиб юборган. «Шўртан» эса ўз майдонидаги ўйинларда 2 бор зафар қучди, бир марта дуранг ўйнаб, икки марта мағлубиятга учради. Натижада уйдаги беллашувларда ғузорликлар ҳозирча 7 очкони қўлга киритишди.

«Шўртан» ва «Нефтчи» жамоалари шу пайтгача Ғузорда ўзаро 8 марта баҳс олиб боришган. Мазкур беллашувларнинг 5тасида «Шўртан» ва фақат биттасида «Нефтчи» ғалаба қозонган. Шунингдек, 2007, 2008 йил бўлиб ўтган баҳсларда ҳисоб очилмаган. Ғузордаги ўйинларда тўплар нисбати 13-3 бўлиб турибди, албатта «Шўртан» фойдасига.

Шуни қўшимча қилиши лозим, «Шўртан» ўз майдонида 2009 йилдан бери «Нефтчи»ни мағлубиятга учратиб келмоқда. Ҳозирча «Шўртан»нинг фарғоналиклар устидан энг йирик ғалабаси 2011 йилги чемпионатда қайд этилган. Ўшанда ғузорликлар рақибни 4:0 ҳисобида енгишган. Бундан ташқари, кетма-кет олти йилдан бери «Шўртан» «Нефтчи»дан гол ўтказиб юбораётгани йўқ. Ўйлаймизки, бу сафар ҳам жамоамиз ижобий натижага эришади. Қуйида Ғузордаги учрашувлар натижасини келтириб зўтамиз.

 
2005 йил. 20-тур.
ШЎРТАН - НЕФТЧИ - 3:1 (0:1)
Ҳакам: Попов Александр - 8,4
Голлар
: 0:1 - Отақўзиев Носир, 23. 1:1 - Усмонхўжаев Собир - пенальти, 60. 2:1 - Таран Игорь, 64. 3:1 - Таран Игорь - пенальти, 90
 
2006 йил. 12-тур
ШЎРТАН - НЕФТЧИ - 1:2 (1:1)
Ҳакам:
Серазитдинов Виктор - 8,3
Голлар: 0:1 - Отақўзиев Носир, 26. 1:1 - Ҳасанов Нўъмон, 30. 1:2 - Коваленко Илья, 47

2007 йил. 28-тур
ШЎРТАН - НЕФТЧИ - 0:0
Ҳакам
: Попов Александр - 8,5

2008 йил. 6-тур
ШЎРТАН - НЕФТЧИ - 0:0
Ҳакам:
Тамбовцев Андрей - 7,8
 
2009 йил. 24-тур
ШЎРТАН - НЕФТЧИ - 1:0 (0:0)
Ҳакам:
Цейтлин Владислав - 9,1
Гол: 1:0 - Геворкян Артур, 58

2010 йил. 15-тур
ШЎРТАН - НЕФТЧИ - 2:0 (1:0)
Ҳакам
: Цейтлин Владислав - 9,1
Голлар: 1:0 - Эркинов Шаҳбоз, 27. 2:0 - Клишин Виктор, 88

2011 йил. 21-тур
ШЎРТАН - НЕФТЧИ - 4:0 (2:0)
Ҳакам:
Намозов Бахтиёр - 8,1
Голлар: 1:0 - Таран Игорь, 27. 2:0 - Полвонов Зафар, 32. 3:0 - Эркинов Шаҳбоз, 72. 4:0 - Таран Игорь, 76
 
2012 йил. 18-тур.
ШЎРТАН - НЕФТЧИ - 2:0 (1:0)
Ҳакам:
Исмоилов Марат
Голлар: 1:0 - Таран Игорь, 16. 2:0 - Қодирқулов Ботир, 55
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика