Latest news

18:49Айбек Нурбаев: "Локомотив"ни мағлуб этишга кучимиз етмайди"  0 18:32Мирко Йеличич: "Жайхун"да босим йўқ, улар бемалол футбол ўйнашлари мумкин. Бизда эса вазифа футболчиларга бироз босим бермоқда"  0 18:30Суперлига. "Сурхон" – "Андижон" 1:0 (Матнли трансляция)  14 18:20Халқаро майдонда фаолият олиб борувчи ўзбекистонлик мутахассислар сони ортди  0 18:09Шавкат Юсупов: "Охирги икки учрашувда максимал очко йиғишга ҳаракат қиламиз"  3 17:54Неъматулла Қуттибоев: "Суперлига йўлланмаси учун охиригача кураш олиб борамиз"  2 17:20Про лига. "ФарДУ" "Арал" билан муроса кўчасини танлади, "Локомотив" "Жайхун" дарвозасига 5 та тўп киритди  0 17:02Расман: "Ювентус" Тудорни истеъфога чиқарди  6 16:23"Сўғдиёна" сўнгги икки уй учрашувини Жиззахда ўтказмайди  3 15:55"Барселона" — Мбаппенинг "севимли" жамоаси  36 15:25"Манчестер Сити"да Гвардиоланинг давомчиси ким бўлади?  2 14:50Винисиус: "Ҳеч кимни хафа қилмоқчи эмасдик — на ёш футболчиларни, на мухлисларни"  6 14:23"Реал" аъзоси фаолиятини MLS'да давом эттириши мумкин  2 13:56"Ал Ҳилол" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  0 13:29Темурхўжа Абдухолиқов ўзбек футболидаги қайси ҳужумчиларга ҳавас қилган?  3

Превью. "Шўртан" - "Бухоро" News

Превью. "Шўртан" - "Бухоро"

"Бухоро" клуби биринчи давранинг охирги турини Ғузорда "Шўртан"га қарши ўтказади.

«Шўртан» (Ғузор) – «Бухоро» (Бухоро)
30 июнь 2016. Ғузор. "Ғузор" стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Мараджабов (Андижон), З. Абдураҳмонов (Андижон), Д. Жалимов (Нукус)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).

“Шўртан” ҳамда “Бухоро” олий лигада 18 бора тўқнаш келишган. Шулардан 8тасида “Шўртан” ғолиб бўлган, 3та ўйинда ғолиб аниқланмаган. “Бухоро” ҳозирга қадар “Шўртан”ни 7 марта мағлуб этган. Тўплар нисбати “Шўртан” фойдасига 26:22ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “Шўртан” 27, “Бухоро” 24 очкони қўлга киритган.

“Шўртан”нинг “Бухоро” устидан қозонган йирик ғалабаси – 4:1га тенг. “Бухоро”нинг ушбу рақиб устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса 4:2 бўлиб турибди.

2015 йил Ғузорда ўтган ўйинда мезбонлар 4:1 ҳисобида зафар қучишган. Виктор Карпенко (2та), Игорь Таран ва Элдор Бойматовнинг голларига Жамолиддин Убайдуллаев жавоб берган эди. Бухородаги баҳсда 4та гол урилган. Меҳмонлар ҳимоячиси Сарвар Жўраев ҳисобни очганди. Максимилиан Фомин ўз дарвозасига гол уриб қўйиб ҳисобни иккитага оширган. Азиз Ибрагимов ва Алишер Санаевнинг голлари “Бухоро”ни мағлубиятдан қутқариб қолганди – 2:2.

Ғузорда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

23.05.2015  «Шўртан» - «Бухоро» 4:1
31.05.2013  «Шўртан» - «Бухоро» 0:1
06.10.2012  «Шўртан» - «Бухоро» 0:1
05.11.2011  «Шўртан» - «Бухоро» 1:1
19.06.2009  «Шўртан» - «Бухоро» 2:4

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоаларнинг Ғузорда ўтказган 9та ўйиннинг 5тасида майдон эгалари зафар қучишган. “Бухоро” сафарда 3та ғалаба ва 1та дуранг қайд этган.  
 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика