Latest news

19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  3 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  6 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  0 17:22"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 17:10"Ал Батаэҳ" — "Ал Наср". Таркиблар маълум  3 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  34 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  8 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0

ПРЕВЬЮ. "Реал" - "Барселона" News

ПРЕВЬЮ. "Реал" - "Барселона"

Бугун тунда Мадриддаги "Сантьяго Бернабеу" стадионида "Реал" ва "Барселона" ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади.
Иккала жамоа шу пайтгача 227 марта расмий ўйинларда тўқнаш келишган. "Реал" 91 бор зафар қучган, 48та ўйинда ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмаган. 88 марта "Барселона"нинг қўли баланд келган .

"Қироллик клуби" 384та гол урган, "кўканорранглилар" ҳисобида 368та гол мавжуд.
 


Примера доирасида 168та "Эл Классико" бўлиб ўтган. 70 марта "Реал", 66 марта "Барса" ютган. 32 бор дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида "қаймоқранглилар" олдинда: 274-265.
 
"Реал" майдонида Испания чемпионати доирасидаги баҳслар статистикаси: 84 ўйин, "Реал"да 51 ғалаба, 15 дуранг ва "Барселона"да 18та ғалаба.



Бугунги баҳсни 30 ёшли Хесус Хиль Мансано бошқариб боради.  Ушбу ҳакам 2012 йил 25 август куни "Малага" – "Депортиво" (1:1) учрашувида Примерода дебют қилган.

2014 йил 1 январида ФИФА ҳакамига айланди. У 29 ёшида шундай мақомга эга бўлган энг ёш испаниялик ҳакамга айланди.

Хесус Хиль Мансано ҳозиргача "Эл Классико"да умуман ишламаган. 30 ёшда Испаниянинг энг марказий ўйинига тайинланиш албатта жуда катта маъсулият юклайди.



Испания чемпионати. 9-тур
25 октябрь, шанба. 21.00
«Реал» — «Барселона»
Стадион:
«Сантьяго Бернабеу» (Мадрид)
Бош ҳакам: Хесус Хиль Мансано (Дон-Бенито)

Тахминий таркиблар:
«Реал»
: Касильяс — Карвахал, Пепе, Рамос, Марсело — Модрич, Крос — Родригес, Иско, Роналду — Бензема

«Барселона»: Браво — Алвес, Пике, Маскерано, Альба — Хави, Бускетс, Иньеста — Педро, Месси, Неймар

Йўқотишлар: Коэнтрау, Хесе, Бэйл (барчаси — жароҳат.), Рамос (сўроқ остида) — Вермален, Адриано (иккиси — жароҳат.), Рафинья (сўроқ остида)


Ушбу баҳс CA орқали матнли трансляция қилинади.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика