Latest news

09:09Флик ваъда берди  1 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  24 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23

Превью. "Қизилқум" - "Олмалиқ" News

Превью. "Қизилқум" - "Олмалиқ"

Олий лиганинг 3-турида Игорь Шквирин бошчилигидаги "Олмалиқ" клуби Навоийда "Қизилқум" меҳмони бўлади.

«Қизилқум» (Навоий) – «Олмалиқ» (Олмалиқ)
2 апрель 2016. Навоий. "Ёшлар" стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
О. Толибжонов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), Н. Рўзимов (Тошкент), Ш. Ражабов (Бухоро)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Иноятов.
 
“Олмалиқ” ва “Қизилқум” олий лигада 16 марта тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 8тасида олмалиқликлар ғолиб бўлишган. 2та ўйин дуранг ҳисобида якунланган, “Қизилқум” ҳисобида 6та ғалаба мавжуд.

“Олмалиқ” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Қизилқум” дарвозасига 28та тўп киритган, навоийликлар эса “Олмалиқ” дарвозасига 23та гол уришган. “Олмалиқ”  ўзаро ўйинларда 26 очко ишлаб олган бўлса, “Қизилқум” 20 очкони қўлга кирита олган. “Олмалиқ”нинг олий лигада “Қизилқум” устидан эришган энг йирик ғалабаси 5:1 ни ташкил қилади. “Қизилқум”нинг йирик ғалабаси эса 4:2.
 
2015 йил биринчи даврада Олмалиқда ташкил этилган учрашувда мезбонлар Камолиддин Мурзоев ва Жаҳонгир Абдумўминов томонидан киритилган тўплар эвазига ғолиб бўлишганди – 2:0. Навоийда эса “Қизилқум” ютган. Андрей Деркач, Баҳриддин Ваҳобов ва Сарвар Холматовнинг урган голларига Диёр Туропов жавоб берганди – 3:1.

“Қизилқум” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
19.09.2015 «Қизилқум» - «Олмалиқ» 3:1
12.09.2014 «Қизилқум» - «Олмалиқ» 3:2
03.11.2013 «Қизилқум» - «Олмалиқ» 4:2
06.10.2012 «Қизилқум» - «Олмалиқ» 2:1
27.06.2011 «Қизилқум» - «Олмалиқ» 3:3

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қизилқум” ўз уйида ўтган 8та ўйиннинг 6тасида ғолиб бўлган. 2009 йил бўлиб ўтган ўйинда “Олмалиқ” сафарда ғалабага эриша олган. Яна битта учрашувда дуранг қайд этилган. Сўнгги тўрт йилда “Қизилқум” ўз майдонида бу рақибни фақат мағлуб этган.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика