Latest news

17:59Де Дзерби: "Гринвуд дунёнинг энг футболчиларидан бирига айланиши"  1 17:57Суперлига. "Пахтакор" иккита пенальти тепилган ўйинда бир киши кам "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди  32 17:35А Серия. "Ювентус" мавсумдаги илк мағлубиятини "Комо"дан қабул қилиб олди  4 17:21​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК. Таркиблар аниқ!  2 16:50Симеоне ВАР ҳақида: "Уч киши ҳаммамиз кўриб турган нарсага қарама-қарши қарор қабул қилмоқда"  5 15:46Ўринбоев қанча муддатга сафга чиққани маълум бўлди  3 14:40"Челси" аргентиналик ҳужумчини сотиб олмоқчи  2 13:51Поттер Швеция терма жамоаси билан оғзаки келишувга эришди  1 12:40Вадим Абрамов: "Байрамга мухлисларга совға улашмасак бўлмасди"  3 12:25Александр Хомяков: "Ўзимиз хоҳлагандек ҳужумда ўйнай олмадик"  4 11:55Гонконг чемпионати. "Ли Ман" ва Турсуновда ғалаба  4 11:35Месси фаолиятини қаерда давом эттиришини ҳал қилди  27 10:45МЮ афсонаси "қизил иблислар"нинг учта футболчисини танқид қилди: "Улар ҳозирда АПЛ даражасида эмаслар"  4 10:35Лига 1. "Марсель" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Гринвуд покер қайд этди  1 10:16Мануэль Нойер Бундеслига рекордини ўрнатди  0

Превью. "Қизилқум" - "Навбаҳор" News

Превью. "Қизилқум" - "Навбаҳор"

Олий лиганинг 13-турида "Навбаҳор" клуби Навоийда "Қизилқум" меҳмони бўлади.
«Қизилқум» (Навоий) – «Навбаҳор» (Наманган)
18 июнь 2015. Навоий. “Ёшлар” стадиони. 19:30
Ҳакамлар:
И. Танташев (Бухоро), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), К. Расулов (Қарши)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 30 бор кесишган. Устунлик “Навбаҳор” томонида. 11та ўйинда наманганликларнинг қўли баланд келган бўлса, 8та учрашувда “Қизилқум” ғолиб бўлган. 11та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “Навбаҳор” фойдасига. “Лочинлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 39та гол киритиб ўз дарвозаларидан 30 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Навбаҳор” 44 очкони, “Қизилқум” эса 35 очкони қўлга киритган.

“Навбаҳор” олий лигада “Қизилқум” устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги наманганликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Қизилқум”нинг ўзаро ўйинлардаги ушбу рақиб устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 3:0га тенг.

2014 йил ўтган мавсумда Навоийда мезбонлар зафар қучишганди. Наврўз Алимов, Акмал Рустамов, Руслан Вагаповнинг голларига Абдумалик Абдуллаев жавоб берганди – 3:1. Наманганда Мансур Саидов ва Дилшод Жабборовнинг голлари “Навбаҳор”га 3 очко келтирганди – 2:0.

“Қизилқум” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
01.06.2014 «Қизилқум» - «Навбаҳор» 3:1
14.04.2013 «Қизилқум» - «Навбаҳор» 0:1
21.11.2012 «Қизилқум» - «Навбаҳор» 1:1
16.04.2011 «Қизилқум» - «Навбаҳор» 0:0
08.05.2010 «Қизилқум» - «Навбаҳор» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоалар ўртасидаги “Қизилқум” майдонида ўтган ўйинларда 5 марта дуранг қайд этилган. 6 марта “Қизилқум”, 4 марта “Навбаҳор” ғалаба қозонган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика